ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2004 й. 277-сон "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасини "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2004 й.

N 277



"ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС" ДАВЛАТ

УЮШМАСИНИ "ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС"

АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш билан банд бўлган корхоналар ва ташкилотларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти давлат уюшмаси "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясига айлантирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компанияси "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришга йўналтирилган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва шаҳар транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш;

Тошкент шаҳар аҳолисининг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти хизматларига эҳтиёжини қондириш, шаҳар йўловчилар ташиш транспортининг иқтисодий фойдали ва экология жиҳатидан тоза турларини комплекс ривожлантириш;

йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда:

асосий фондларни 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясининг устав жамғармасини "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси мол-мулки қиймати, шунингдек корхоналар мол-мулки қиймати ҳамда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетлари ҳисобига шакллантирсин;

2а-иловага мувофиқ корхоналарнинг устав фондларидаги акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини (улушни) уларни сотиш вақтигача "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга белгиланган тартибда берсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасини Акциядорлик компаниясига айлантириш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва улар сотилмайди ёки бошқача тарзда бегоналаштирилмайди, гаров предмети бўлиши, шунингдек иккиламчи қимматбаҳо қоғозлар чиқариш учун таъминловчи бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас;

"Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясининг 1-иловага мувофиқ корхоналари акциялаштирилмайди.

7. "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясининг Компания кенгаши уставни тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясининг чиқарилган акцияларини, эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирмасдан, давлат рўйхатидан ўтказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 июндаги

277-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мол-мулки "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик

компаниясининг устав жамғармасига

бериладиган унитар корхоналар

РЎЙХАТИ


1. 2519-автоколонна


2. Тошкент метрополитени


3. 2-трамвай депоси


4. 3-трамвай-троллейбус депоси


5. 2-троллейбус депоси


6. Бажарилган транспорт хизматлари сифатини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бошқармаси


7. "Йуловчитранссервис" ягона хўжалик ҳисобидаги марказ


8. Йўл хизмати


9. Энергия хўжалиги хизмати


10. Авария-тиклаш хизмати


11. "Мерседес-Бенц сервис хизмати кўрсатиш маркази" шўъба корхонаси


12. "Тоштатрасервис" техник маркази давлат унитар корхонаси






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 июндаги

277-сон қарорига

2-ИЛОВА



Акцияларининг давлат пакетлари "Тошшаҳарйўловчитранс"

акциядорлик компаниясининг устав жамғармасига

бериладиган акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ


1. "Биринчи автокорхона" ОАЖ


2. "2-автобус саройи" ОАЖ


3. "3-автобус саройи" ОАЖ


4. "4-автобус саройи" ОАЖ


5. "5-автокорхона" ОАЖ


6. "7-автокорхона" ОАЖ


7. "8-автосарой" ОАЖ


8. "12-автобус саройи" ОАЖ


9. "18-автобус саройи" ОАЖ





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 июндаги

277-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Давлат активлари сотилгунга қадар "Тошшаҳарйўловчитранс"

акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга

бериладиган корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи


Давлат улуши, %


1.

"2-автокомбинат" ОАЖ


25,0

2.

"Ипак йўли автотранс" ОАЖ


6,0

3.

"Элтранстаъминот" МЧЖ


35,2

4.

"Трамвайчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳи


100

5.

"Автомобилчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳи


100

6.

Стрельцов номидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳи


100





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 июндаги

277-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси ("Тошшаҳарйўловчитранс") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 5 июндаги 266-сон қарорининг 1, 2, 3 ва 10-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши, 3 ва 5-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 274-модда.






























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск