Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро- вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисида Намунавий Низом (ЎзР ВМ 29.07.1999 й. 368-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 29 июлдаги

368-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички

йўналишларида йўловчилар ташишни

ташкил этиш комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси (бундан кейин матнда "Комиссия" деб аталади) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташиш ишларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, улар кўрсатаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтириш, транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида рақобат муҳитини яратишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Намунавий низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташувчи автомобиль транспортининг бир маромда ишлашини таъминлашга оид ишларни мувофиқлаштириш;

транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва соғлом рақобатни ривожлантириш;

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўналишларни жойлаштириш учун тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш;

йўловчилар ташиш автомобиль транспортини ривожлантиришга, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга оид комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;

йўловчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.


4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда тузилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари Комиссия раиси ҳисобланади.

5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш;

ваколатли органлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини, ташувчилар томонидан белгиланган графикларга, жадвалларга, ташиш тарифларига риоя қилинишини, текин ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг текин ва имтиёзли юриши таъминланишини назорат қилишга оид тадбирларни уюштириш;

тендерда ютиб чиқилган йўналишларда қонунга зид равишда фаолият юритадиган ташувчилар аниқланганда, ЙҲҲББ, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги органларига тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;

шаҳар атрофида ва шаҳарлараро-вилоят ичида йўловчилар ташишнинг амалдаги тарифларини ўзгартириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига таклифлар киритиш.


6. Комиссия:

тендер бўйича жойлаштирилган йўналишлардаги иш натижаларини мунтазам равишда (бир ойда камида бир марта) якунлаб боришга;

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчилар ташиш транспорти иши юзасидан тушган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ишларини ташкил қилишга ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўришга;

йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати ва маданиятининг у ёки бу масалалари, графиклар ва йўналишлар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этишга;

аҳолини ва давлат бошқаруви маҳаллий органларини шаҳар атрофи, шаҳарлараро-вилоят ички йўловчилар ташиш йўналишларида ишлаш ҳуқуқини берувчи тендерда ютиб чиққан йўловчи ташувчилар билан тузилган контрактлар бажарилиши тўғрисида ҳар ойда хабардор қилиб туришга, йўловчилар ташиш автомобиль транспортини ривожлантириш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга;

ташиш жараёнини ташкил этишда ёрдам кўрсатишга;

ташувчилар ўтказилган тендер якунлари бўйича Комиссия ёхуд унинг тартиботларидан норози бўлганларида уларга тушунтиришлар беришга мажбурдир.


7. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин бир ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли бўлади.

Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг (у бўлмаганда - раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


8. Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан амалга оширилади.













































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск