Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2011 й. 314-сон "Темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2011 й.

N 314



ТЕМИР ЙЎЛДА ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасини бажариш юзасидан, йўловчиларнинг ҳамда темир йўл транспорти ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, темир йўлда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

а) бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

ушбу қарорни ижро этишга йўналтирилган комплекс ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар;

б) 2012 йил 1 мартгача бўлган муддатда Темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидаларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 48-сон, 493-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 91-модда

























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск