ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

ЎзР 26.04.1996 й. 223-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 26.04.1996 й. 223-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунидан олдинги таҳрири



111-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Устав фондидаги давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади. (ЎзР 23.07.2007 й. ЎРҚ-104-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонунидан олдинги таҳрири



33-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар жамиятнинг шу йўсинда сотиб олинаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордаги иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳосини мустақил нархловчи чиқариши керак. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



46-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун холис баҳоловчи жалб этилиши мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



46-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамият акциядорлардан уларга тегишли акцияларни ушбу Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олган тақдирда мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун холис баҳоловчини жалб этиш шарт бўлади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



82-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш;



ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонунидан олдинги таҳрири



41-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамият томонидан ўз акцияларини олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда ёки инвестиция институтлари орқали амалга оширилади. (ЎзР 26.09.2008 й. ЎРҚ-183-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



117-модда номининг олдинги таҳрири


117-модда. Инвестиция

институтларининг масъулияти



117-модда матнининг олдинги таҳрири


Инвестиция институтлари, фонд биржалари ва бошқаларнинг масъулияти қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 07.04.2009 й. ЎРҚ-206-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эллик минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги керак. (ЎзР 26.09.2008 й. ЎРҚ-183-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



53-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Дивиденд фойданинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг акциядорлар жамияти ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисми.




ЎзР 26.09.2008 й. ЎРҚ-183-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда учинчи қисми биринчи жумласининг олдинги таҳрири


Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари сотаётган акцияларни ўзга шахсга таклиф этилаётган нархда сотиб олишда имтиёзли ҳуқу??а эга бўладилар.



19-модда учинчи қисми биринчи жумласининг олдинги таҳрири


Жамият оддий акцияларни, шунингдек бир ёки бир неча турдаги имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақлидир.



20-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эллик минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги, ёпиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори эса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



24-модданинг олдинги таҳрири


24-модда. Акцияларнинг хиллари ва турлари

(ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Акциялар хиллари ва турлари (тоифалари) бўйича фарқланади. Акцияларнинг хиллари: эгаси ёзилган, эгаси ёзилмаган. Акцияларнинг турлари (тоифалари): имтиёзли, оддий. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Акцияда кўрсатилган ва жамият акциядорларининг реестрига киритилган жисмоний ёки юридик шахсгина эгаси ёзилган акциянинг соҳиби бўлмиш акциядор деб эътироф этилади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Эгаси ёзилмаган акцияни сақловчи шу акциянинг эгасидир. Эгаси ёзилмаган акциялар жамият акциядорларининг реестрига киритилмаган ҳолда бошқа шахсларга мулк қилиб берилади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Оддий (одатдаги) акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгаларига дивидендлар олиш, жамиятнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Акция эгаларига дивидендларни, шунингдек акциядорлик жамияти тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялар ҳисобланади. Имтиёзли акциялар уларнинг эгаларига, корхона фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.

Ёпиқ акциядорлик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзиладиган акциялар бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби уставда белгилаб қўйилади.

Ёпиқ акциядорлик жамиятлари акциядорларга акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада сертификатлар бериши мумкин.

Чиқариладиган акцияларнинг хиллари, уларни тарқатиш ва жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби акциядорлик жамиятининг уставида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаб қўйилади.



26-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамият уставида жамият жойлаштирилган акцияларга (эълон қилинган акциялар) қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган акцияларнинг миқдори ва номинал қиймати белгилаб қўйилиши мумкин.



26-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар жамият томонидан акцияларга эркин айирбошланадиган қимматли қоғозлар жойлаштирилса, бу хилдаги эълон қилинган акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозлар муомалада бўлиш муддати давомида эркин айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим.



27-модда биринчи қисми учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


акциядорлик жамияти акциядорлари реестридан ўзлари ҳақида қимматли қоғоз ҳисобланмайдиган кўчирмалар олиш;



30-модданинг олдинги таҳрири


30-модда. Акцияларни бошқа

шахсга мулк қилиб ўтказиш


Эгаси ёзилган акциялар бошқа шахсга мулк бўлиб ўтиши (сотиб олиниши, ҳадя қилиниши, мерос бўлиб ўтиши ва шу кабилар) мумкин. Бунда акция эгасининг ўзгарганини қайд этувчи орган акция янги эгасининг исми ёки номини киритади.



33-модда биринчи ва иккинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Акциядор таъсис йиғилишида (коференциясида) белгиланган муддатда, аммо жамият рўйхатдан ўтказилганидан кейин кўпи билан бир йил ичида акцияларни тўлиқ сотиб олиши лозим. Акцияларни сотиб олиш муддати ўтганидан кейин акциядорлик жамияти бу акцияларни ўз хоҳишига кўра реализация қилишга ҳақлидир.

Жамиятнинг қўшимча акцияларига уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорга мувофиқ белгиланган муддат ичида, бироқ улар сотиб олинган (жойлаштирилган) пайтдан эътиборан кўпи билан бир йил ичида ҳақ тўланиши лозим.



36-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамиятнинг қўшимча акцияларини қимматли қоғозларга айирбошлаш йўли билан жойлаштириш бундай қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда амалга оширилади.



37-1-модда номининг олдинги таҳрири


37-1-модда. Акциядорлик жамиятларига

айлантирилаётган давлат корхоналарининг

меҳнат жамоалари аъзолари ўртасида

акцияларни тарқатиш



47-модданинг олдинги таҳрири


47-модда. Акциядорлар реестри


Акциядорлар реестри рўйхатга олинган акция эгаларининг уларга тегишли эгаси ёзилган қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати ва тоифалари кўрсатилган, ҳар қандай белгиланган санадаги ҳолатга кўра тузилган ҳамда бу акция эгалари, уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва тоифалари айнан тўғрилигини аниқлаш имконини берадиган рўйхатидир. Ўзига нисбатан "олтин акция"ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган жамият акциядорлари реестрига давлат вакили ҳам киритилади. Эмитентлар акциядорлар реестрини давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган орган белгилаган шаклда юритиши шарт. Акцияларни жойлаштирган жамият ёки ихтисослашган рўйхатчи жамият акциядорлари реестрининг сақловчиси бўлиши мумкин. Оддий (одатдаги) акция эгалари бўлмиш акциядорлари беш юз ва ундан ортиқ бўлган жамият реестр юритиш ҳамда сақлашни ихтисослашган рўйхатчига шартнома асосида топшириши шарт. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Ихтисослашган рўйхатчига реестр юритишни топширган жамият реестрни юритиш ва уни сақлаш учун жавобгарликдан озод этилмайди.

Акциядорлик жамиятининг акциядорлари бўлган ва қимматли қоғозлар бозорида ўзга бир фаолият учун лицензияси бўлган жисмоний ва юридик шахслар шу жамият акциядорлари реестрининг сақловчиси бўла олмайдилар. Қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини юритиш билан шуғулланувчи рўйхатчи (эмитентнинг ўзи бундан мустасно) қимматли қоғозлар юзасидан битимлар тузишга ҳақли эмас.

Қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини юритиш:

қимматли қоғозлар реестрида рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари ва қимматли қоғозлар эгалари айнан тўғрилигини аниқлашни;

уларнинг ўз номларига рўйхатдан ўтказилган, ахборот олиш ва уни мазкур шахсларга йўллаш ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини тузиш имконини берадиган қимматли қоғозларга нисбатан бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олишни;

қимматли қоғозлар эгалари реестрига ўзгартишлар киритишни зарур қилиб қўядиган барча фактлар ва ҳужжатлар тўғрисидаги ҳамда бундай ўзгартишларни киритиш борасида реестр сақловчининг барча ҳаракатлари ҳақидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тўплаш ва сақлашни таъминламоғи лозим.

Эгаси ёзилмаган қимматли қоғозлар учун қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш тизими жорий этилмайди. Реестрни юритиш учун шартнома фақат битта юридик шахс билан тузилади.

Жамият акциядорлари реестрида рўйхатга олинган ҳар бир шахс (акциядор ёки номинал акция сақловчи) рўйхатга олинган ҳар бир шахснинг номига ёзилган акцияларнинг сони ва турлари тўғрисидаги маълумотлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Жамият акциядорлар реестрини юритиш ва сақлашни жамият давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан узоғи билан бир ой ичида таъминламоғи лозим.

Жамият акциядорлари реестрида рўйхатга олинган шахс ўзига тегишли маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида жамият акциядорлари реестрининг сақловчисини ўз вақтида хабардор этиши шарт. У ўзига тегишли маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаган тақдирда, шу муносабат билан акциядорга етказилган зарар учун жамият ва ихтисослашган рўйхатчи жавобгар бўлмайдилар.



48-модданинг олдинги таҳрири


48-модда. Акциядорлар

реестридан кўчирма бериш


Реестрни сақловчи қимматли қоғозлар эгаси ёки унинг номидан иш олиб бораётган шахснинг, шунингдек номинал сақловчининг талабига биноан икки иш куни ичида реестрдан кўчирма бериши шарт. Қимматли қоғозлар эгаси реестрдан кўчирмага ўзига тааллуқли бўлмаган ахборотни, шу жумладан бошқа қимматли қоғозлар эгалари ҳамда уларга тегишли қимматли қоғозлар сони тўғрисидаги ахборотни киритишни талаб этишга ҳақли эмас.

Реестрдан кўчирма қимматли қоғозларнинг эгасини, кўчирма берилаётган пайтда ҳисобда бўлган ҳар бир чиқариш туркумига кирган қимматли қоғозлар сонини, улар устидан мажбуриятлар олиш ҳолларини, шунингдек бу қоғозларга тааллуқли бошқа ахборотни кўрсатган ҳолда реестр сақловчи томонидан бериладиган ҳужжатдир.

Реестрдан кўчирмада унда сўз юритилаётган қимматли қоғозлар бўйича барча чеклашлар ёки (қимматли қоғозлар) устидан мажбуриятлар олиш ҳоллари тўғрисида, реестр юритиш тизимида у тузилган санада қайд этилган мажбуриятлар ҳақидаги белги бўлиши лозим.

Мазкур кўчирмани берган шахс ундаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгардир. Қимматли қоғозларни бериш тўғрисидаги фармойишнинг шакли ва фармойишда қандай маълумотлар кўрсатилиши қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи томонидан белгилаб қўйилади.

Давлат вакилига акциядорлар реестридан кўчирма бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



49-модданинг олдинги таҳрири


49-модда. Жамият акциядорлари

реестрига ёзув киритиш


Жамият акциядорлари реестрига ёзув киритиш акциядорнинг ёки акцияларни номинал сақловчининг талабига биноан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан эътиборан уч кундан кечикмай амалга оширилади.

Давлат вакилини жамият акциядорлари реестрига киритиш ҳақидаги ёзув давлат вакилини тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарор илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан реестр сақловчини хабардор қилиш асосида амалга оширилади. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Жамият акциядорлари реестрига ёзув киритишни рад этишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жамият акциядорлари реестрига ёзув киритиш рад этилган тақдирда, мазкур реестрнинг сақловчиси жамият акциядорлари реестрига ёзув киритиш талаби қўйилган пайтдан эътиборан узоғи билан беш кун ичида ёзув киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги далил-исботли билдиришни ёзув киритишни талаб этган шахсга юборади.

Жамият акциядорлари реестрига ёзув киритишни рад этиш устидан судга шикоят қилиш мумкин.



50-модданинг олдинги таҳрири


50-модда. Реестр сақловчининг жавобгарлиги


Реестр сақловчи ўзининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли акциядорга етказилган зарар учун жавобгар бўлади ва уни қоплаши шарт.



51-модда матнининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозларнинг номинал сақловчиси қимматли қоғозда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.

Қимматли қоғозларнинг номинал сақловчиси уларнинг эгаси талабига биноан реестрни юритиш тизимига қимматли қоғозларни эгасининг номига ўтказиш тўғрисида ёзув киритилишини таъминлаши шарт.



52-модда матнининг олдинги таҳрири


Акцияларни сақловчилар уларни ихтисослаштирилган депозитарийларда, банкларда, фонд биржаларида ёки ўз билганларича сақлашлари мумкин.



55-модданинг олдинги таҳрири


55-модда. Якуний ва оралиқ дивидендлар


Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича оралиқ дивидендлар (йилнинг ҳар бир чораги бўйича, ярим йиллик дивидендлар) тўлаш, дивиденд миқдори ва уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича йиллик дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Йиллик дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп ва тўланган оралиқ дивидендлардан кам бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивиденд тўламаслик тўғрисида, шунингдек имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли, бундай акциялар бўйича дивиденд миқдори уставда белгилаб қўйилади.

Агар оралиқ дивидендлар тўлаш оқибатида акциядорлар жамиятининг молия-хўжалик аҳволи жиддий тарзда ёмонлашадиган бўлса, оралиқ дивидендлар тўлаш тақиқланади.



56-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Йиллик дивидендларни тўлаш санаси жамият устави ёки акциядорлар умумий йиғилиши чиқарган қарор билан белгилаб қўйилади ва шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим. Оралиқ дивидендлар тўлаш санаси жамият кузатув кенгашининг оралиқ дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори билан белгиланади, бироқ ана шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан камида 30 кун ўтиши керак. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



56-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат томонидан ваколат берилган орган Ўзбекистон Республикасининг норезидент акциядорлари хоҳишига биноан, белгилаб қўйилган тартибда улар олган дивидендларни ана шу дивидендлар ҳисоблаб чиқарилган санада амалда бўлган курс қиймати бўйича эркин алмаштириладиган валютага айирбошлаб бериши шарт.



57-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорлар реестрида у ёпилгунга қадар ёзиб қўйилган инвесторлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга. Акциядорлар реестри акциядорларнинг йиғилиши расмий равишда эълон қилинган санадан 30 кун аввал ёпилади.



61-модда биринчи қисми иккинчи жумласининг олдинги таҳрири


Очиқ турдаги акциядорлик жамияти тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни дивидендлар тўланадиган санадан 31 календарь кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.



68-модданинг олдинги таҳрири


68-модда. Акциядорлар умумий

йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи


Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати жамият акциядорлари реестрининг жамият кузатув кенгаши белгилайдиган санага доир маълумотлари асосида тузилади.

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш санаси акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан олдин ва умумий йиғилиш ўтказиладиган санадан 60 кундан олдин белгиланиши мумкин эмас.

Агар кворумини белгилашда ва овоз беришда жамият томонидан ушбу Қонуннинг 75-моддасига мувофиқ олинган бюллетенлар иштирок этадиган акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилса, акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш санаси умумий йиғилиш ўтказиладиган санага кечи билан 45 кун қолганида белгиланади.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун акцияларнинг номинал сақловчиси рўйхат тузилаётган санада кимнинг манфаатини кўзлаб акцияларга эгалик қилаётган бўлса, ўша шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатида ҳар бир акциядорнинг исми (номи), унинг манзили (жойлашган ери), унга қарашли акцияларнинг сони ва тури тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати жамият акциядорларининг реестрида рўйхатга олинган ва акциядорларнинг умумий йиғилишида овозларнинг камида ўн фоизига эга бўлган шахсларнинг талабига биноан танишиш учун жамият томонидан тақдим этилади.

Акциядорнинг талабига биноан жамият унга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатига ўзгартишлар мазкур рўйхатга у тузилган санада киритилмай қолган шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки рўйхатни тузиш вақтида йўл қўйилган хатолар тузатилган тақдирдагина киритилиши мумкин.



69-модданинг олдинги таҳрири


69-модда. Акциядорларнинг умумий

йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги ахборот


Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга ва давлат вакилига уларнинг номига ёзма хабарнома юбориш ва матбуотда тегишли ахборот эълон қилиш орқали маълум қилинади. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Жамият умумий йиғилиш ўтказиш ҳақида акциядорларни ва давлат вакилини бошқа оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио) орқали қўшимча хабардор қилишга ҳақли. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар ўз ифодасини топиши лозим:

жамиятнинг номи ва жойлашган ери;

акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузилган сана;

умумий йиғилишнинг кун тартибига киритилган масалалар;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият молия-хўжалик фаолиятини йиллик текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборот (материаллар) рўйхати давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган орган томонидан белгилаб қўйилиши мумкин. (ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Башарти, жамият акциядорлари реестрида рўйхатга олинган шахс акцияларнинг номинал сақловчиси бўлса, умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги хабар акцияларнинг номинал сақловчисига юборилади. Акцияларнинг номинал сақловчиси бу хабарни қонун ҳужжатлари ёки мижоз билан тузилган шартномада белгиланган тартибда ва муддатда ўз мижозлари эътиборига етказиши шарт.



71-модда матнининг олдинги таҳрири


Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамият кузатув кенгаши, ушбу Қонун 72-моддасининг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, жой ва вақт;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;

акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган сана;

акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартиби;

акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати;

бюллетень билан овоз бериладиган бўлса, овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни.



73-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Овоз берувчи акциялар эгаларининг сони юздан ортиқ бўлган жамиятда саноқ комиссияси тузилади, унинг миқдор ва шахсий таркиби жамият кузатув кенгашининг таклифига биноан акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.



82-модда бешинчи - ўн биринчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш;

ушбу Қонун 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш;

агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига тегишли ҳуқуқ берилган бўлса, эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш ёки жамият томонидан қўшимча акциялар жойлаштириш орқали жамият устав фондини кўпайтириш;

жамият уставида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш;

мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш;

агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига тегишли ҳуқуқ берилган бўлса, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни олиш;

агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган бўлса ёки бу масалани ҳал этиш акциядорларнинг умумий йиғилишида кузатув кенгашига топширилган бўлса, шундай бизнес-режани тасдиқлаш;



108-модданинг олдинги таҳрири


108-модда. Жамият томонидан

ахборотни эълон қилишнинг шартлиги


Очиқ акциядорлик жамияти:

жамиятнинг йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобварағини;

жамият акциялари эмиссияси маълумотномасини;

ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарни;

жамият аффилланган шахсларининг уларга қарашли акциялар сони ва турларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатларини;

ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ҳар йили эълон қилиши шарт.

Жамият, шу жумладан ёпиқ турдаги жамият ҳам, облигациялар ёки қимматли қоғозларни ошкора жойлаштирган тақдирда, бу хусусдаги маълумотларни ваколатли давлат органи белгилаган ҳажм ва тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши шарт.

Оммавий ахборот воситаларининг ушбу Қонунда назарда тутилган акциядорлик жамиятининг ахборотини эълон қилишни асоссиз равишда рад этишига йўл қўйилмайди.




ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонунидан олдинги таҳрири



56-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Дивидендлар жамиятнинг жорий йилдаги соф фойдасидан тўланади. Муайян турдаги имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамиятнинг махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан тўланиши мумкин.




ЎзР 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон Қонунидан олдинги таҳрири



16-модда матнининг олдинги таҳрири


Жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмдан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинган акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига, ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда эса, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинган акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига ёки жамият кузатув кенгашининг бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



47-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорлар реестри рўйхатга олинган акция эгаларининг уларга тегишли эгаси ёзилган қимматли қоғозлар сони, номинал қиймати ва тоифаси кўрсатилган, ҳар қандай белгиланган санадаги ҳолатга кўра тузилган ҳамда бу акция эгалари, уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва тоифалари айнан тўғрилигини аниқлаш имконини берадиган рўйхатидир. Эмитентлар акциядорлар реестрини давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган орган белгилаган шаклда юритиши шарт. Акцияларни жойлаштирган жамият ёки ихтисослашган рўйхатчи жамият акциядорлари реестрининг сақловчиси бўлиши мумкин. Оддий (одатдаги) акция эгалари бўлмиш акциядорлари 500 ва ундан ортиқ бўлган жамият реестр юритиш ва сақлашни ихтисослашган реестр сақловчига (рўйхатчига) шартнома асосида топшириши шарт.



69-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг номига ёзма хабарнома юбориш ва матбуотда тегишли ахборот эълон қилиш орқали маълум қилинади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



69-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият молия-хўжалик фаолиятини йиллик текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



74-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ҳам, унинг вакили орқали ҳам рўёбга чиқарилади.



83-модда номининг олдинги таҳрири


83-модда. Жамият кузатув

кенгашини сайлаш



90-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан йиғилишда қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмдан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.




ЎзР 14.12.2007 й. ЎРҚ-127-сон Қонунидан олдинги таҳрири



101-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида ва тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



101-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.



101-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлса, тугатиш комиссияси таркибига давлат мол-мулкини тасарруф этиш ваколати берилган орган вакили киритилади. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



102-модда матнининг олдинги таҳрири


Тугатиш комиссияси юридик шахсларни рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинадиган матбуот органларида жамиятнинг тугатилиши, унинг кредиторларининг талаб қўйиш тартиби ва муддатлари тўғрисида хабар эълон қилади. Кредиторларнинг талаб қўйиш муддати жамият тугатилиши тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.

Агар тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтга келиб, жамият ўз кредиторлари олдида мажбуриятларга эга бўлмаса, унинг мол-мулки акциядорлар ўртасида ушбу Қонуннинг 103-моддасига мувофиқ тақсимланади.

Тугатиш комиссияси кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини олиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек кредиторларни жамиятнинг тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Кредиторларнинг талаб қўйиш муддати тугаганидан кейин тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш балансини тузади. Мазкур балансда тугатилаётган жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар, шунингдек уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар бўлади. Оралиқ тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Агар тугатилаётган жамиятнинг мавжуд пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси жамиятнинг бошқа мол-мулкини ким ошди савдосида сотишни амалга оширади.

Тугатилаётган жамият кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида мазкур баланс тасдиқланган кундан эътиборан амалга оширилади.

Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади. Бу баланс акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 23.07.2007 й. ЎРҚ-104-сон Қонунидан олдинги таҳрири



74-модда учинчи қисми учинчи жумласининг олдинги таҳрири


Овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.




ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунидан олдинги таҳрири



101-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида ва рўйхатга олишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда матнининг олдинги таҳрири


Таъсис йигилиши (муассис) тасдиқлаган устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёхуд фақат таъсис шартномаси жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. (ЎзР 29.08.1998 й. N 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

ЎзР 29.08.1998 й. N 681-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм чиқариб ташланган


Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган тасдиқлайдиган эмиссия маълумотномаси ҳам таъсис ҳужжати ҳисобланади.



20-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият рўйхатдан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги, ёпиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди эса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги керак.



21-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорларнинг умумий йигилишида овозларнинг йигирма беш фоиздан зиёдини ташкил этадиган давлатга қарашли акциялар туркуми мавжуд бўлганда қўшимча акциялар чиқариш йўли билан жамиятнинг устав фондини кўпайтириш фақат Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитасининг ваколатига киради.



64-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорларнинг умумий ҳисобот йигилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йигилишида жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва ушбу Қонун 65-моддасининг биринчи қисми ўн биринчи хатбошисига мувофиқ бошқа ҳужжатлар мажбурий тартибда қараб чиқилади.



65-модда биринчи қисми ўн иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


жамиятнинг аудиторини тасдиқлаш;



65-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорлар умумий йигилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳалқилиш учун жамиятнинг кузатув кенгашига берилиши мумкин эмас, ушбу Қонуннинг 16 ва 26 -моддаларига мувофиқ жамият уставига унинг устав капиталини кўпайтириш билан боглиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўгрисидаги масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.



69-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумий йигилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият молия-хўжалик фаолиятини йиллик текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва жамият аудиторининг хулосаси, жамият кузатув кенгашига ва жамият тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар тўгрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.



82-модданинг олдинги таҳрири


82-модда. Жамият кузатув

кенгашининг ваколатлари


Жамият кузатув кенгаши:

жамият фаолиятининг устун йўналишларини белгилашга;

жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йигилишларини чақиришга, ушбу Қонун 72-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибини тайёрлашга;

умумий йигилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилашга;

ушбу Қонун 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва ўн иккинчи хатбошларида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йигилиши муҳокамасига киритишга;

агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йигилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига ҳуқуқ берилган бўлса, эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтиришга;

жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, облигациялар ва қимматли қогозларни жойлаштиришга;

мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлашга;

агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йигилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига ҳуқуқ берилган бўлса, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият жойлаштирган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қогозларни сотиб олишга;

агар жамият уставида кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган бўлса, ижроия органига тўланадиган ҳақ ва бадаллар миқдорини белгилашга;

жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва бадаллар миқдори юзасидан тавсиялар бериш ҳамда аудиторнинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдорини белгилашга;

акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар беришга;

жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланишга;

жамиятни бошқариш органлари фаолият тартибини белгилаб берувчи ҳужжатларни тасдиқлашга;

жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очишга;

жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

ушбу Қонуннинг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулк сотиб олиш ва уни тасарруфдан чиқариш билан боглиқ йирик битимлар тузишга;

ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ жамият уставида кузатув кенгаши ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этишга ҳақлидир.

Жамият кузатув кенгаши ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.



83-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Қонун ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан сайланади.



86-модда еттинчи-тў??изинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Жамият ижроия органларини ташкил этиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш акциядорлар умумий йигилишининг қарорига биноан амалга оширилади.

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ҳуқуқлари ва бурчлари ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан тузадиган шартномада белгиланади. Жамият номидан шартномани кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда уларнинг умумий йигилиш ва кузатув Кенгаши олдидаги ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим. (ЎзР 29.08.1998 й. N 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) ўртасидаги муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.



86-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциядорлар умумий йигилиши ёки кузатув Кенгаши, агар уставга биноан унга шундай ҳуқуқ берилган бўлса, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда бекор қилишга ҳақлидир. (ЎзР 29.08.1998 й. N 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



111-модданинг олдинги таҳрири


111-модда. Аудитор


Аудитор (фуқаро ёки аудиторлик ташкилоти) жамият билан тузилган шартномага мувофиқ жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади.

Акциядорларнинг умумий йигилиши жамият аудиторини тасдиқлайди. Аудиторнинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланади.




ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон

Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар бўлади. Ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда тугатилган тақдирда жамият акциядорларнинг маблаглари сақланиши учун ўзи жойлаштирган қимматли қогозларнинг камида номинал қиймати даражасида жавобгар бўлади. Жамият ўз жавобгарлигини сугурта ташкилотларида сугурталаб қўйиши шарт. (ЎзР 29.08.1998 й. N 681-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)







































Время: 0.2143
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск