ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 30.10.2006 й. 51-сон "Вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларда темир йўл транспорти соҳасида фаолият олиб борувчи ходимларнинг темир йўллардан техник фойдаланиш қоидалари ҳамда йўриқномаларни билишини комиссия тузиб текширишни амалга ошириш бўйича низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.11.2006 й. 1645-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2006 й.

N 1645

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

30.10.2006 й.

N 51

БУЙРУҒИ



Вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар

ва ташкилотларда темир йўл транспорти соҳасида

фаолият олиб борувчи ходимларнинг темир йўллардан

техник фойдаланиш қоидалари ҳамда йўриқномаларни

билишини комиссия тузиб текширишни амалга ошириш

бўйича низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 10 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2004 йил 2 мартдан 101-сон қарорининг 1-бандига асосан БУЮРАМАН:


1. Илова* қилинаётган "Вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларда темир йўл транспорти соҳасида фаолият олиб борувчи ходимларнинг техник фойдаланиш қоидалари ҳамда йўриқномаларни билишини комиссия тузиб текширишни амалга ошириш бўйича низом" тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киритилсин.


3. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг "Корхона ва ташкилотларнинг ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи ходимларининг техник фойдаланиш қоидалари, йўриқномалар талабларини билишини комиссия тузиб текшириш тўғрисидаги" 2004 йил 10 июндаги ГИ 1/6-7-9-сон кўрсатмаси, ушбу буйруқ кучга киргач ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи                    Б. Юсупов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 494-модда.


















































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск