ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 30.12.2003 й. 70-сон "Темир йўл транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.01.2004 й. 1298-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.01.2004 й.

N 1298




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

30.12.2003 й.

N 70


БУЙРУҒИ



Темир йўл транспорти ходимлари учун махсус кийим,

махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш

воситаларини бепул беришнинг намунавий

меъёрларини тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 30 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастури"нинг ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Темир йўл транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Намунавий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.


3. Меҳнат муҳофазаси бошқармаси (В. Ничкасов) Намунавий меъёрлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг уларни нашр этиш юзасидан "Меҳнат" нашриётига тавсия тайёрласин.


4. Ушбу буйруқ бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Акбаров зиммасига юклатилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                          О. Обидов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 34-модда.


























































Время: 0.0129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск