Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2006 й. 53-сон "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2006 й.

N 53



"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси тизимида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиш бўйича ишларни яхшилаш, шунингдек унинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг:

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, унинг йўналиш филиалларини, шунингдек Тошкент темир йўл бўлимининг Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш марказини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси таркибига бериш;

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида давлат санитария-эпидемиология назорати марказини жойлардаги йўналиш филиаллари билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг Марказий санитария-эпидемиология станцияси, Тошкент темир йўл бўлимининг Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш марказини - "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компаниясининг Ўлатга қарши йўл станцияси этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда 2006 йил 15 апрелга қадар ушбу бандда кўрсатилган муассасаларнинг асосий фондларини белгиланган тартибда қабул қилиш-топширишни тугалласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда 2006 йил учун Республика бюджетининг харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва унинг йўналиш филиалларини, Тошкент темир йўл бўлимининг Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш марказини 2006 йил 15 апрелдан бошлаб бюджетдан молиялаштиришни тўхтатсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Уставини, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ходимлари интизоми тўғрисидаги низомни ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси шахсий таркибининг формали кийим-боши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.М. Ханов ҳамда Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 31 мартдаги

53-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорида:

2-илованинг 36-позициясида:

3-устундаги "4027" ва "1035" рақамлари тегишли равишда "4000" ва "1008" рақамлари билан алмаштирилсин;

6-устундаги "3324" ва "791" рақамлари тегишли равишда "3297" ва "764" рақамлари билан алмаштирилсин;

3-илованинг 17-позициясида:

3-устундаги "2746" ва "2582" рақамлари тегишли равишда "2773" ва "2609" рақамлари билан алмаштирилсин;

6-устундаги "2232" ва "2112" рақамлари тегишли равишда "2259" ва "2139" рақамлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 14-сон, 116-модда.







































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск