ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2008 й. ПҚ-993-сон "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК пассажир локомотивлари паркини янгилаш. "Пассажир электровозларини харид қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2008 й.

N ПҚ-993



"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" ДАК

ПАССАЖИР ЛОКОМОТИВЛАРИ ПАРКИНИ

ЯНГИЛАШ. "ПАССАЖИР ЭЛЕКТРОВОЗЛАРИНИ

ХАРИД ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларга бериладиган маблағлардан фойдаланган ҳолда молиялаштириладиган "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК пассажир локомотивлари паркини янгилаш. Пассажир электровозларини харид қилиш" (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК ҳамда CSR "Чжучжоу электровозсозлик компанияси" (ХХР) ўртасида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК пассажир локомотивлари паркини янгилаш. Пассажир электровозларини харид қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида 15 та пассажир электровозларини етказиб бериш бўйича 73,8 млн. АҚШ доллари миқдорида шартнома тузилди.


2. Белгилансинки, мазкур шартномани молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

шартнома қийматининг 5 фоизи "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК шахсий маблағлари ҳисобидан тўланади;

шартнома қийматининг 95 фоизи ХХР Эксимбанки томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 20 йил муддатга бериладиган қарз маблағларини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки кредити ҳисобидан тўланади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкининг кредити бўйича қарз олувчи, шунингдек кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

асосий қарзни узиш, кредит хизмати бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

лойиҳанинг ТИАси асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага* мувофиқ;

ХХР Эксимбанки қарз маблағларини, кредит бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки белгиланган тартибда рўйхатга олинган шартнома асосида мазкур лойиҳани молиялаш учун:

ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини;

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК билан ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаш бўйича кредит шартномасини тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига белгиланган тартибда ХХР Эксимбанки олдида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат бериш ваколати берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича якка тартибдаги қарз битимида назарда тутилган шаклда юридик хулоса берсин.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида импорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), шунингдек CSR "Чжучжоу электровозсозлик компанияси" (ХХР) компанияси томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.

Етказиб бериладиган пассажир электровозларига кафолат ва сервис хизмати кўрсатиш даврида CSR "Чжучжоу электровозсозлик компанияси" (ХХР) компанияси томонидан олиб келинадиган жиҳозлар ва ускуналар вақти-вақти билан божхона тўловлари тўланмасдан, вақтинчалик олиб кириш режимида сақланишига рухсат этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек хорижий мутахассисларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундириб олинмасдан таъминласин.


11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 11-сон, 615-модда.


















































Время: 0.0399
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск