Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2007 й. ПҚ-598-сон "Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда темир йўл йўлларини ўз вақтида модернизация қилиш ва капитал таъмирлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2007 й.

N ПҚ-598



ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН

ФОЙДАЛАНГАН   ҲОЛДА   ТЕМИР   ЙЎЛ

ЙЎЛЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Илғор хорижий технологиялардан фойдаланган ҳолда темир йўл йўлларини ўз вақтида модернизация қилиш ва капитал таъмирлашни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси томонидан транспорт темир йўл коммуникацияларини модернизация қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича, 2015 йилгача, ҳар йили, 280 км темир йўл йўлларини, энг мураккаб участкаларда юқори иқтисодий самарадорликка ва фойдаланиш муддати анча узоққа етадиган замонавий эластик маҳкамланадиган шпаллардан фойдаланишни назарда тутадиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;

мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) кредити жалб этилган, унинг доирасида республикада "Ғlеks International Manufactured & Тrаding LTD" халқаро компанияси томонидан бериладиган бутловчи қисмлар ва лицензиялашган технологияларидан фойдаланган ҳолда эластик маҳкамланадиган шпалларни биргаликда ишлаб чиқариш ташкил этилган;

2006 йилда якунланган ОТБ лойиҳасига мувофиқ, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси божхона тўловлари тўлашдан озод этилган ҳолда 500 мингдан ортиқ шпаллар харид қилди. Бунда тайёр шпаллар "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига божхона қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган божхона омборидан уларни ишлаб чиқариш лицензиясига эга бўлган "Ғlеks International Manufactured & Тrаding LTD" компанияси томонидан етказиб берилган.


2. ОТБ лойиҳаси якунлангани ҳамда эластик маҳкамланадиган шпаллардан фойдаланишнинг бундан буён ҳам мақсадга мувофиқлиги муносабати билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган "Ғlекs" компанияси божхона омборидан етказиб бериладиган 750 минг дона темир йўл эластик маҳкамланадиган шпаллар 2010 йилнинг 1 январигача мустасно тариқасида, божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 12-сон, 106-модда.






































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск