Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.1997 й. 24-сон "Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1997 й.

N 24



РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИ ТЎFРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ҳамда 1996 йилда обҳавонинг ноқулай келганлиги муносабати билан уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Марказий банк ва тижорат банкларининг қишлок хўжалиги корхоналари банкларнинг кредитларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш бўйича 1997 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қарзларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифига иловага* мувофиқ розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси тижорат банклари, солиқ ва молия органлари билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тармоқларда муқобил текширишларни ташкил этган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини ялпи қайта рўйхатдан ўтказсинлар.

Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қишлоқ хўжалиги корхоналарининг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги қайта рўйхатдан ўтказилиши якунлари тақдим этилгандан кейин 10 кун муддатда:

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қоплаш манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзларини Молия вазирлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасига 2 йил муддатга йилига 3 фоизлик кредити сифатида қайта расмийлаштириш;

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжалик машхолдинг" холдинг компанияси корхоналари ва ташкилотларининг дебиторлик қарзларини қишлоқ хўжалиги корхоналарининг улардан кредиторлик карзлари миқдорида кўрсатиб ўтилган идораларнинг корхоналаридан бюджетга муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловлар ҳисобига ёпиш масалаларини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.


3. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Пенсия жамғармаси ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда қишлок хўжалиги корхоналарининг бюджет, Пенсия жамғармаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси олдидаги қарзларини тўлашни 1997 йил 1 январдаги ҳолатига кўра пеня қўшмасдан 3 йилга кечиктирсин.


4. Молия вазирлиги, "Ўздавсуғурта" бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1997 йил 1 февралгача:

суғурта қопламаси тўловлари ва суғурта тўловлари бўйича қарзларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш;

бюджетга муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни 1997 йил 1 январдаги холатига кўра қишлоқ хўжалиги корхоналари хисобидан чиқариш йўли билан қишлоқ хўжалиги корхоналарига суғурта қопламалари тўланишини таъминласинлар.


5. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси муддатидан илгари, жорий йилнинг 1 февралигача, 1996 йил ҳосилидан олинган пахта хом ашёси учун ва жорий йилнинг 1 апрелигача ушбу даврда пахта толаси сотишдан тушаётган маблағларни жамлаш хисобига хўжаликлар тасарруфида қоладиган пахта толаси учун қишлоқ хўжалиги корхоналари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилсин.


6. Махфий.


7. Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузум-саноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлок хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси:

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар сарфи, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг етказиб бериш ва хизмат кўрсатиши бўйича ҳар ойлик ҳисобот (1997 йил январь ойи ҳисоботидан бошлаб) жорий зтилишини назарда тутиб қишлоқ хўжалиги корхоналари хисоб ва ҳисоботининг мавжуд тизимини қайта кўриб чиқсинлар;

тижорат банклари билан биргаликда 1996 йилги бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари бўйича зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли қишлоқ хўжалик корхоналари сонини, зарарларнинг умумий суммасини, улар ҳосил бўлишининг ҳақиқий сабабларини кўрсатган ҳолда, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича алоҳида аниқласин;

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан биргаликда молиявий аҳволини яхшилашнинг иложи бўлмайдиган аниқ хўжаликларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсинлар ва Корхоналарнинг банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск