ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2002 й. 451-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2002 й.

N 451



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "ДИЗЕЛЬ ЛОКОМОТИВЛАРИ

ПАРКИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш миқдорини кенгайтириш, халқ хўжалиги юкларининг узлуксиз ташилишини таъминлаш ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг локомотивлар паркини замонавийлаштириш ва янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар кенгаши томонидан "Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига тўрт йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил муддатга 68 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит берилишини маъқулланганлиги;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан тегишли кредит битими имзоланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг дизель локомотив паркини замонавийлаштириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Кафолат битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

кўрсатиб ўтилган кредит бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси қарз олувчи  ҳисобланади;

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит маблағлари тендер асосида компания локомотивлари учун ёрдамчи асбоб-ускуналар билан дизель-генератор қурилмалари, шунингдек "Иргидромаш" корхонаси базасида металл қуйиш учун асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилади;

кўрсатиб ўтилган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш 1-иловага* мувофиқ кредитни қайтариш жадвалига биноан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси мазкур лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, товарлар (ишлар, хизматлар) учун божхона тўловлари тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).


3. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари (Ғаниев) халқаро молиявий институтлар томонидан тақдим этиладиган кредит линиялари ва грантлар доирасидаги харидлар бўйича тендерлар ўтказилишида суиистеъмолларга, нархларни сунъий пасайтириш ва оширишга йўл қўйилмаслиги учун қаттиқ назорат ўрнатсин.

Тендерлар ўтказиш натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот берилсин.


4. "Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш" лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослашнинг 2-иловага мувофиқ кўрсаткичлари тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш" лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги Кафолат битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган чет эллик мутахассисларни консуллик йиғимлари ва давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда уларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 24-сон















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск