ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2001 й. 136-сон "Темир йўлларни модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2001 й.

N 136



"ТЕМИР ЙЎЛЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Темир йўл транспортида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, темир йўлларнинг устувор участкаларини модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

- Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши "Темир йўлларни модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 25 йил муддатга, шу жумладан беш йиллик имтиёзли даврга ўзгарувчи фоиз ставкаси бўйича 70 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллаганлиги;

- Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотининг халқаро ривожлантириш жамғармаси (ОПЕК жамғармаси) бошқаруви "Темир йўлларни модернизация қилиш" лойиҳасини маблағ билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига йиллик ставкаси 1,75 фоиз бўлган 5 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Қарзни қайтариш муддати - 20 йил, беш йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради.


2. Белгилансинки:

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармасининг қарзларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Осиё ривожланиш банки ва ОПЕК жамғармаси ўртасида тузилган лойиҳа битимлари асосида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига қайта кредитлайди;

- қарзларнинг асосий қисмини, қарзлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини, шунингдек молиялашни ташкил этиш харажатларини тўлаш "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қарзларни қайтариш жадвали 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар:

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз битимларини имзолашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолашга;

- "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси ўртасидаги лойиҳа битимларини имзолашга вакил қилинсин.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида фаолият кўрсатувчи Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг штатдаги ходимлари сони, ёрдамчи ходимларни ҳисобга олган ҳолда, 6 нафарга кўпайтирилсин. Гуруҳ зиммасига лойиҳаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва Осиё тараққиёт банки ҳамда ОПЕК жамғармаси кредит маблағларини ўзлаштириш юзасидан жавобгарлик юклансин.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши ҳисобига амалга оширилсин.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳани амалга оширишдаги ўз улуши ҳисобига Кичик ва ўрта бизнес жамғармаси (Жамғарма)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Компаниянинг бўшаб қоладиган ходимлари учун иш билан таъминлашнинг муқобил турларини ташкил қилиш ҳамда темир йўл секторида кичик бизнесни ривожлантириш Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Жамғарма тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Қарз битимига ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси кўрсатиб ўтилган лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар учун божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно).


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси ўртасидаги қарз битимлари юзасидан юридик хулосалар берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини ҳамда уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни, уларни давлат божлари ва йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган






























































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск