Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1999 й. 510-сон "Локомотивлар паркини янгилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.1999 й.

N 510



"ЛОКОМОТИВЛАР ПАРКИНИ ЯНГИЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалиги юкларининг узлуксиз ташилишини таъминлаш, шунингдек "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг локомотивлар паркини замонавийлаштириш ва янгилаш мақсадида  Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар кенгаши "Локомотивлар паркини янгилаш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига LIBOR+1% фоиз ставкаси бўйича 13 йил муддатга, шу жумладан тўрт йил имтиёзли муддатга 40 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит берилишини (1999 йил, июль) маъқуллаганлиги;

лойиҳа қиймати 40 млн АҚШ долларини ташкил этиши, ундан 39,6 млн АҚШ доллари юк электровозларини сотиб олишга, 0,4 млн АҚШ доллари бир марталик воситачилик ҳақини тўлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси кредит бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

кредит маблағлари, улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси маблағлари ҳисобига 1-иловага мувофиқ жадвалга биноан қайтарилади;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағларидан ишлатишда ва техника хизмати кўрсатишда энг кам сарф- харажатларни  таъминловчи юк электровозлари сотиб олиш учун тендер асосида фойдаланилади.


3. Тендер комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви учун бож йиғимларидан ташқари).


5. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит битимини имзолашга;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "Ўзбекистон темир йўллари" давлат - акциядорлик компаниясининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатни имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати юзасидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки учун мақбул  шаклдаги юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига кўра лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида  вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакилларига тўловлар ундирмасдан визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини таъминласин. 


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар маҳкамасининг

1999 йил 26 ноябрдаги

510-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Локомотивлар паркини янгилаш"

лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва

тараққиёт банки кредитини қайтариш

ЖАДВАЛИ

Лойиҳа қиймати

40,0  млн АҚШ доллари

Кредит суммаси

40,0 млн АҚШ доллари

Фоиз ставкаси

LIBOR+1 фоиз*

Бир марталик воситачилик ҳақи

0,4 млн АҚШ доллари

Мажбурият учун

воситачилик ҳақи

0,5 фоиз

Тўлов турлари

йиллар бўйича


99


00


01


02


03


04


05


06


07


08


09


10


11


12


Ҳаммаси

Асосий

қарзни

қайтариш





4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

40,0
















Фоизлар,

воситачилик

ҳақлари ва

бошқа

тўловлар

0,42

0,39

1,16

1,93

3,02

2,53

2,24

1,95

1,66

1,37

1,08

0,79

0,5

0,22

19,26
















Жами


0,42

0,39

1,16

1,93

7,02

6,53

6,24

5,95

5,66

5,37

5,08

4,79

4,5

4,22

59,26

Изоҳ: кредит олиш 3,5 йил мобайнида ҳар бири 5,7 млн АҚШ долларидан 7 та тенг улушлар билан амалга оширилади.

*) LIBOR ставкаси ҳозирги пайтда 6,1234 фоизни ташкил этади.























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск