Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.1997 й. 31-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг иккинчи кредит линиясидан фойдаланишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.1997 й.

N 31



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИНИНГ ИККИНЧИ КРЕДИТ

ЛИНИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан бериладиган иккинчи кредит линиясидан самарали фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикасининг кичик ва ўрта корхоналарини молиявий таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳқамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан бериладиган 120 млн АҚШ доллари миқдоридаги иккинчи кредит линияси Ўзбекистон Республикасининг кичик ва ўрта корхоналарини молиявий таъминлаш учун йўналтирилади;

60 млн АҚШ доллари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз берилади;

30 млн АҚШ доллари - ихтисослаштирилган "Асака" давлат-акционерлик тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилади;

30 млн АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилади.


2. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Асака" банки бошқарувлари раисларига тегишли Кредит битимларини имзолаш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбарияти билан келишиб олинган муддатларда Буюк Британия (Лондон шаҳри)га боришларига рухсат этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банклар уюшмаси билан биргаликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан келишган ҳолда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитларини олувчи Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б.С. Ҳамидовга "Асака" банкига ва бошқа тижорат банкларига бериладиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 60 млн АҚШ доллари суммасидаги Кафолат битимларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси оилан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги тегишли Кафолат битимлари бўйича юридик хулосалар берсин.


6. Марказий банк "Хориждан маблағ жалб қилиш тўтрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида тузилган кредит битимини кредит битими имзоланган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



























Время: 0.1457
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск