Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

2007-2010 йилларда ва узоқ муддатли истиқболда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш Концепцияси (ЎзР Президентининг 20.12.2006 й. ПҚ-535-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 20 декабрдаги

ПҚ-535-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мазкур Концепция рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



2007-2010 йилларда ва узоқ муддатли истиқболда

умумий фойдаланиладиган автомобиль

йўллари қурилишини ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


Мазкур 2007-2010 йилларда ва узоқ муддатли истиқболда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш концепцияси (бундан кейин - Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 мартдаги “Йўл-қурилиш ишлари ҳажми ва сифати устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари ҳамда 2006 йилда автомобиль йўллари қурилиши дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-299-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. КОНЦЕПЦИЯНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Концепциянинг асосий мақсади иқтисодиётни барқарор ва динамик ривожлантиришга, республиканинг мудофаа қобилияти ва иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашга, аҳоли турмуш даражасини ўстиришга имкон яратувчи автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнинг фойдаланилиш хусусиятларини ошириш йўналишлари, ёндашув ва механизмларини белгилаш ҳисобланади.


2. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- йўл қурилишини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати асосларини ишлаб чиқиш;

- ишлаб турган транспорт йўлакларини қайта таъмирлаш ва ривожлантириш, шунингдек қуйидагиларни таъминлайдиган янги транспорт йўлакларини барпо этиш:

а) минтақавий ва халқаро бозорларга муайян бир мамлакатга боғлиқ бўлиб қолишни истисно этадиган энг қисқа кўп вариантли чиқишлар;

б) автотранспортнинг республика минтақалари ўртасида чегарадош мамлакатлар ҳудудларини кесиб ўтмасдан самарали ва тўсиқсиз ҳаракатланиши;

в) йўловчилар ва юк оқимини республика минтақаларини бирлаштирувчи стратегик автойўлларнинг тоғлик участкалари бўйлаб йил давомида ишончли ташиш;

- халқаро ташкилотлар ва минтақавий интеграциялаш тузилмалари билан халқаро транспорт маршрутлари ҳамда йўналишларидан фойдаланишдаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

- йўл хўжалигида бошқариш, молиялаш ва маблағларни сарфлашнинг самарали тизимини амалга ошириш;

- биринчи навбатда мавжуд йўл тармоғини тутиб туриш бўйича ишларни амалга оширган ҳолда йўл тармоғининг сақланишини таъминлаш;

- йўл қоплами ва бошқа йўл иншоотларининг эскиришини тиклашни таъминлайдиган ҳажмларда таъмирни амалга ошириш;

- йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, транспорт- йўл мажмуининг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш;

- иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларидан ҳамда давлатнинг стратегик вазифаларини ҳал этишдан келиб чиқиб, автойўллар тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантириш;

- қўйилган мақсадларга эришиш учун йўл индустриясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

- давлат йўл сиёсати ва йўл қурилишини ривожлантиришни тартибга солиш негизи сифатида йўл хўжалигининг меъёрий-ҳуқуқий ва техник базасини янада такомиллаштириш;

- йўл тармоғини малакали кадрлар билан таъминлаш.



II. ЙЎЛ ҚУРИЛИШИНИНГ

ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ


3. Умумий фойдаланишдаги автойўллар тармоғининг умумий узунлиги 42530 км ни ташкил этади. Республиканинг барча аҳоли пунктлари барқарор автойўл алоқасига эга, улар чегарадош давлатларга чиқишни таъминлайди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда “Қамчиқ” довонида икки тоннель қурилиши билан “Тошкент-Ўш”, “Тошкент-Термиз”, “Самарқанд-Бухоро-Олот”, “Қўнғирот-Бейнов”, “Тошкент-Чимён-Чорвоқ дам олиш зонаси” сингари замонавий автойўлларни ривожлантириш, энг муҳим транзит транспорт артерияларини комплекс реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича собитқадам иш бажарилди. Тошкент ҳалқа автойўлининг яхлит фаолият кўрсатишига эришилди. Амударё дарёси устида замонавий қўшма автомобиль-темир йўл кўприги, йирик аҳоли пунктларини айланиб ўтувчи йўллар, мураккаб транспорт чорраҳалари ва бир қатор бошқа объектлар қурилди.

2000-2005 йилларда 202 км йўл янгидан ишга туширилди ва реконструкция қилинди, 4027 км йўл капитал таъмирланди ва 10368 км йўл ўртача таъмирланди.


4. Ўзбекистоннинг географик мавқеи амалда барча йўналишларда, шу жумладан денгиз портларига юк ва йўловчиларни транзит ташишларни энг қисқа йўл билан амалга ошириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти ва автойўллар соҳасида 30 дан ортиқ халқаро конвенциялар, келишув ва шартномалар иштирокчиси, шунингдек миллий транспорт коммуникацияларини такомиллаштириш ва халқаро транспорт тизимларига интеграциялаш бўйича халқаро ташкилотлар ишлаб чиқаётган бир қатор дастурларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.

Республика ҳудуди орқали:

шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишда Россия Федерацияси, Украина ва Европа мамлакатларига чиқишга;

ғарбий ва жануби-ғарбий йўналишларда Кавказ, Эрон, Туркия ва Европа мамлакатларига чиқишга;

жанубий йўналишда Трансафғон халқаро транспорт йўлагини амалга ошириш бўйича Афғонистон, Эрон ва денгиз портларига (Чахбеҳар, Бандар Аббос) чиқишга, шунингдек муқобил йўналишда Афғонистон орқали Покистон ҳамда денгиз портларига (Карачи, Касим, Гвадар) чиқишга;

шарқий йўналишда Хитой Халқ Республикасига чиқишга йўналтирилган 20 халқаро транспорт маршрути ва йўналиши ўтган.


5. Йўл қурилиши моддий-техника базаларини ҳудудлар бўйича жойлаштириш нисбатан бир маромда, бироқ таъмирлаш ишларига эҳтиёжнинг ўсиб бориши янги қувватларни барпо этиш ва ишлаб турганларини ўстириш, йўл қурилиши ягона технологик мажмуига кирадиган ташкилотлар ва корхоналарнинг моддий-техника базасини прогноз қилинаётган йўл ишлари ҳажмларига мутаносиб равишда мустаҳкамлашни тақозо этади.



III. УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ

ҚОИДАЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


6. Автойўлларнинг ҳозирги, кенг тармоқланган тармоғини янада такомиллаштириш ва уни халқаро транспорт тизимларига интеграциялаш қуйидаги йўналишларни назарда тутади:

жаҳон транспорт тизимига самарали интеграцияланиш мақсадида республика учун энг муҳим устувор йўналишларни белгилаш ҳамда ягона, ички томондан кенг тармоқланган ва ташқи томондан интеграцияланган транспорт маконини шакллантириш;

Ғарбни Шарқ ва Шимолни Жануб билан боғлайдиган, транзит ташишларнинг жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини, шунингдек халқаро, вилоятлараро ва вилоятлар ичидаги автомобилда ташишларнинг самарадорлигини таъминлайдиган, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автойўлларнинг таянч тармоғи сақланишини таъминлаш ва янада такомиллаштириш;

йил бўйи давом этадиган, узлуксиз ва хавфсиз автомобиль транспорт алоқасини таъминлайдиган қурилиш ва таъмирлаш ишлари мажмуини тугаллаган ҳолда Тошкент вилоятини Фарғона водийси вилоятлари билан ишончли боғлайдиган транспорт коммуникацияларини ривожлантириш;

Самарқанд-Навоий-Бухоро участкасида Е-40 халқаро магистрал йўлини II тоифадан юриш қисми 4 полосадан иборат бўлган (тупроқ полотносининг эни 25,1 м ва юриш қисми 19,1 м) I тоифага ўтказиш ва қарама-қарши йўналишлардан ҳаракатни ажратиш йўли билан модернизациялаш ва ривожлантириш;

“Навоий-Учқудуқ” темир йўл участкасида янги “Разъезд 301” темир йўл бекатини қуриш ва Е-40 магистрал автойўлига туташган ҳамда Навоий шаҳридаги халқаро аэропортдан 4 км юқорида жойлашган мавжуд “Навоий” шаҳрида “қуруқликдаги порт” кўринишида халқаро логистик марказни бунёд этиш;

транспорт сиёсати билан қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш, кесиб ўтиш таомилларини уйғунлаштириш ҳамда чегара ва божхона ўтиш жойларининг транзит-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш;

халқаро транспорт маршрутлари ва йўналишларидан фойдаланишда Евросиё иқтисодий ҳамжамияти, ШҲТ, Трансафғон халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича давлатлараро мувофиқлаштириш кенгаши, ЭСКАТО ва БМТ ЕИК, Халқаро йўл федерациясининг халқаро ташкилотлари ҳамда минтақавий интеграция тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек йўл қурилишининг йирик лойиҳаларини молиялашга халқаро молия институтларини фаол жалб этиш;

вилоят ва маҳаллий автомобиль йўлларини янада ривожлантириш, улар таъмирланиши ва лозим даражада қаралишини таъминлаш.


7. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ишончлилиги даражасини оширишни қуйидагилар орқали амалга ошириш назарда тутилади:

йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабларини таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, автойўлларда аварияли участкаларни тугатиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш чораларини кўриш, шу жумладан транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва автойўлларнинг транспорт-эксплуатация сифатларига бўлган талабларни кучайтириш;

автойўлларда ҳаракатни ташкил этиш техник воситалари билан жиҳозлашни давом эттириш, йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш;

қулай ва хавфсиз ҳаракатни таъминлаш учун автойўллардан лозим даражада фойдаланиш, шунингдек автойўллардан фойдаланишда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва фавқулодда вазиятлар органларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш тизимини такомиллаштириш.


8. Ривожланган, замонавий йўл инфратузилмасини барпо этиш бўйича асосий йўналишлар:

рухсат бериш таомиллари тартибини қайта кўриш, автойўлларнинг йўл полосасида йўл сервиси, шу жумладан ташқи реклама объектларини жойлаштириш ҳамда улар фаолиятини тартибга солиш;

биринчи навбатда халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб ва чегарадош мамлакатларнинг давлат чегараларига чиқиш жойларида йўл сервиси ва хизматларни ривожлантириш учун шароитларни таъминлаш;

автойўлларда тиббий, техник ёрдам кўрсатиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тугатиш бўйича махсус хизматларни ташкил этиш билан бирга олиб бориш.


9. Автойўлларни қуриш, қайта таъмирлаш, таъмирлаш ва сақлаш харажатларини мақбуллаштириш қуйидагиларни назарда тутиши керак:

- замонавий технологияларни жорий этиш, меъёрий талабларга ва уларнинг сифатига риоя этган ҳолда йўл қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш харажатлари мониторингини ўтказиш билан биргаликда нарх белгилаш ва йўл хўжалигини молиялаш тизимини такомиллаштириш;

- илмий-тадқиқот, тажриба ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш, автойўлларнинг техник ҳолати ва лойиҳалаштирилишини назорат қилиш усулларини такомиллаштириш;

- харажатларни мақбуллаштириш ва лозим даражадаги молиялашни таъминлаш, шу жумладан:

а) автойўлларнинг ишлаб турган тармоғини меъёрий эҳтиёжини тўлиқ ҳажмда сақлаш;

б) йўл қопламининг эскиришини тиклашни таъминлайдиган ҳажмларда таъмирлаш;

в) иқтисодиёт ва аҳолининг эҳтиёжларидан ҳамда давлатнинг стратегик вазифаларини ҳал этишдан келиб чиқиб автойўлларни такомиллаштириш ва ривожлантириш;

- йўл индустрияси корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


10. Йўл-қурилиш индустриясининг самарадорлигини ошириш қуйидагилар орқали таъминланади:

йўл-қурилиш индустриясининг моддий-техника базасини модернизациялаш;

лойиҳалаш ҳужжатлари таркибига қурилиш ва қайта таъмирлашни амалга ошириш учун зарур бўлган йўл-қурилиш индустрияси объектларининг харидини киритиш;

йўл-қурилиш техникасига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун замонавий таъмирлаш-ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;

юқори йўл маркаларидаги битумга эҳтиёжларни таъминлаш, маҳаллий материаллар ва хом ашё ресурсларидан кенг фойдаланиш бўйича чоралар кўриш;

йўл қурилишини прогнозлаш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишнинг замонавий усуллари талабларига мувофиқ йўл тармоғининг малакали кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни кучайтириш.



IV. 2007-2010 ЙИЛЛАРДА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


11. Дастурларни шакллантириш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда автойўлларнинг ҳозирги ҳолатини ва транспорт воситалари ҳаракатининг ўсиб бораётган интенсивлигини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади:

- жаҳон транспорт тизимига самарали интеграцияланиш учун энг мақбул қуйидаги йўналишлар таркибига кирадиган автойўлларни босқичма-босқич қуриш ва қайта таъмирлаш:

а) шимолий ва шимоли-ғарбий йўналиш - МДҲ ва Европа мамлакатларига чиқишни таъминлайдиган “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнов”, “Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз” ва “Навоий-Учқудуқ” автойўллари бўйича;

б) жануби-ғарбий ва жанубий йўналиш - Форс қўлтиғи ва Қора денгиз портларига чиқишни таъминлайдиган “Самарқанд-Навоий-Бухоро-Олот” автойўли бўйича;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиришнинг бош чизмасига боғлаган ҳолда автойўллар тармоғини ривожлантириш;

- ҳаддан ташқари кўп даражада банд бўлиб қолган транспорт узелларида транспорт чорраҳалари, сув ўзанлари орқали кўприклар қуриш;

- автомобиль йўлларининг айрим участкаларида иқтисодиёт ва аҳолининг ташишларни амалга оширишга бўлган эҳтиёжларини қондириш.


12. Дастурларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, “Ўзавтойўл” ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқлаб шакллантирилади.


13. Концепция қуйидаги мақсадли Дастурларни шакллантириш ва амалга оширишни ўз ичига олади:

2007-2010 йилларда халқаро аҳамиятга эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш реконструкция қилиш дастури;

2007-2010 йилларда давлат аҳамиятига эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури.


14. Кўрсатилган Дастурлар таркибига қуйидагиларни таъминлайдиган автойўллар участкаларини қуриш ва қайта таъмирлаш киритилади:

Устувор халқаро транспорт йўлаклари таркибига кирадиган асосий халқаро, транзит ва вилоятлараро ташишлар;

транспортнинг Тошкент шаҳри орқали транзит ҳаракатини истисно этадиган, республиканинг шарқий, жанубий ва шимоли-ғарбий минтақалари ўртасида алоқа;

шаҳарлар, шаҳар қўрғонлари ва йирик қишлоқ аҳоли пунктларини, шунингдек автойўлларнинг тоғлик участкаларини айланиб ўтадиган муқобил маршрутлар;

Амударё ва Сирдарё устида кўприклар, транспорт чорраҳалар, лойиҳадаги Тошкент ҳалқа автойўлини қуриш.



V. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА


15. Мазкур Концепцияни ва унга доир дастурларни амалга ошириш қуйидагиларни таъминлаш имконини беради:

мақсадли давлат молия ресурсларини йўл қурилиши соҳасидаги устувор лойиҳаларни амалга оширишга жамлаш;

679 км автойўлларни, шу жумладан 489 км халқаро транспорт маршрутлари таркибига кирувчи йўллар ва 190 км давлат аҳамиятига эга йўлларни қуриш ва қайта таъмирлаш;

Олий тоифадаги автойўллар узунлигини 557 кмга, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг умумий узунлигини 2743 кмга узайтириш;

автомобиль транспортининг республика ичида юк ва йўловчи ташишини 60-70%га ошириш;

халқаро ва транзит автоташишларни ўртача 45-55%га, шу жумладан “Қўнғирот-Бейнов” йўналишида 2,5-3 баравар кўпайтириш;

автойўллар тармоғини сақлаш ва такомиллаштириш, ички ва ташқи йўналишларда юк ҳамда йўловчилар ташиш оқимининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда унинг халқаро транспорт тизимларига интеграцияланиши, йўл тармоғининг ўтказиш салоҳиятини ошириш;

Ҳарбий, Марказий ва Шарқий Европа, МДҲнинг Европадаги мамлакатлари ва Хитой, Япония, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги юк оқимлари маршрутларида трансконтинентал транспорт-экспедиция узели сифатида “қуруқликдаги порт”дан кенг фойдаланган ҳолда Навоий шаҳридаги “қуруқликдаги порт” асосида автомобиль, темир йўл ва авиация транспортининг самарали равишда бир-бирини тўлдирадиган аралаш транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

автойўлларнинг, аввало халқаро ва давлат аҳамиятига эга автойўлларнинг транспорт-эксплуатация сифатларини халқаро меъёрлар ва стандартлар талаблари даражасига етказиш, юклар ва йўловчиларни ташишнинг барча йўналишлари бўйича рақобатбардош ва самарали транзитни амалга ошириш;

ривожланган йўл атрофи инфратузилмасини барпо этиш;

аварияларни ва республика йўл-транспорт мажмуининг атроф муҳитга нохуш таъсирини камайтириш;

мамлакат автотранспорт коммуникацияларининг ягона, яхлит ва самарали тармоғини шакллантиришнинг навбатдаги босқичини тугаллаш.












































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск