ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2010 й. 284-сон "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини узайтириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.12.2010 й.
N 284
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ
УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ
РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИНГ ЯНГИ
НАМУНАЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ
ЖОРИЙ ЭТИШ МУДДАТЛАРИНИ
УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини 2013 йил 1 январгача узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги "2011 йил 1 январгача" сўзлари "2013 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 453-модда.