язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2009 й. 119-сон "Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битишувларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2009 й.

N 119



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН

БОҒЛИҚ БИТИШУВЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автобуслар ва юк автомобилларининг рақобатбардошлилигини янада ривожлантириш ва ошириш, республиканинг автотранспорт воситалари паркини тўлдириш ва янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битишувларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандининг иккинчи хат бошига "шунингдек "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари юзасидан лизинг шартномалари бўйича лизинг ташкилотлари" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 214-модда.