Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2007 й. 91-сон "Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2007 й.

N 91



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ

ҲУҚУҚИГА ИШОНЧНОМАЛАРНИ ГЕРБЛИ (МАХСУС)

БЛАНКАЛАРДА ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори янада тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек автомототранспорт воситалари эгалари ва ҳайдовчиларнинг истакларини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқи учун 2006 йил 1 июлгача берилган ишончномаларни гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштириш учун қўшимча имконият бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

кўрсатиб ўтилган ишончномаларни гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштириш 2007 йил 1 июлгача амалга оширилади;

ишончномалар гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштирилганлиги учун давлат божи ундирилмайди;

қайта расмийлаштириш учун ишончнома ишонч билдирувчи ёки ишончли вакил томонидан паспорт кўрсатилган ҳолда олдин расмийлаштирилган нотариал идорага тақдим этилади;

гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштирилмаган ишончномалар бўйича автомототранспорт воситаларини бошқаришга йўл қўйилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги:

мазкур қарор талаблари автомототранспорт воситалари эгалари ва аҳоли эътиборига белгиланган тартибда етказилишини, улар орасида шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали зарур тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласинлар;

ишончномалар қайта расмийлаштирилиши ва ҳисобга қўйилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар, шунингдек ишончномалар нотариуслар томонидан қайта расмийлаштирилишида ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида ҳисобга қўйилишида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилган ҳолда олдин берилган ишончномаларни гербли (махсус) бланкаларда ўз вақтида қайта расмийлаштиришга доир зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 185-модда.







































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск