Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Чакана савдо корхоналарида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидалари (ЎзР ВМ 14.07.1997 й. 355-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 июлдаги

355-сон қарорига

3-ИЛОВА



Чакана савдо корхоналарида қимматбаҳо

металлар ва қимматбаҳо тошлардан

ясалган буюмларни сотиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидалар "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси тўғрисидаги Низом ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Қоидалар заргарлик зеб-зийнатлари, столни тузаш буюмлари, биноларни безаш буюмлари, олтин, кумуш, платина, палладий ва уларнинг қотишмаларидан ясалган бошқа буюмлар ва қимматбаҳо тошлар (бриллиантлар, сапфирлар, ёқутлар, зумрадлар, марваридлар) ишлатилган буюмлар; ярим қимматбаҳо, қўлда ясалган ва синтетик тошлар ўрнатилган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар; корпуси қимматбаҳо металлардан ясалган соатлар билан олди-сотди қилувчи сотувчилар ва уларни харид қилувчи фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.


3. Қоидалар таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бор бўлган заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмлар билан савдо қилувчи чакана савдо корхоналарига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилиш соҳасида фаолиятини амалга оширувчи, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, барча юридик шахсларга ва уларнинг таркибий бўлинмаларига татбиқ этилади.

4. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилувчи чакана савдо корхонаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган Дислокацияга киритилиши керак.

Дислокацияга моддий-техник базаси мазкур Қоидаларнинг 5-7-бандлари талабларига мувофиқлиги бўйича тегишлича "Савдо" ҳудудий акциядорлик компанияларида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаментида экспертизадан ўтган савдо корхоналари киритилади.

Тасдиқланган Дислокацияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатаси рўйхатдан ўтказади ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси беради.

Тасдиқланган Дислокация ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида савдо қилиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома берилади.



II. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган товарларни сотиш фақат ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, универмаглар, савдо марказларининг бўлимлари, секцияларида амалга оширилади. Буларда кўрсатиб ўтилган бойликларнинг ҳисобга олиниши, ишончли сақланиши (қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси мавжудлиги, савдо бўлимидан тўсилган мустаҳкамланган, ёнмайдиган пўлат сандиқ мавжудлиги) ва уларни харидорларнинг танлаши учун зарур шароитлар таъминланади.

Дўконлар ва бўлимларда қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт:

"Ўздавстандарт"нинг давлат текширувчилари томонидан текширилган биринчи ёки иккинчи класс аниқликдаги торозилар, гардиш ўлчагичлар, бармоқ ўлчагичлар, пробани аниқлаш учун реактивлар.


6. Ихтисослаштирилган заргарлик дўконларида, универмаглар, савдо марказларининг бўлимлари ва секцияларида харидорларга қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни кўрсатиш қулай бўлиши таъминланиши керак.

Харидорларга қулай бўлиши учун заргарлик зеб-зийнатлари, столни тузаш буюмлари ва бошқа буюмлар вазифаси ва хилига кўра гуруҳларга ажратилиши керак.


7. Савдо залларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган пробалар тўғрисидаги ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни тамғалаш тартиби тўғрисидаги норматив ҳужжатлардан кўчирмалар, проба тамғалари тасвири, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома, чакана савдо корхонаси Давлат пробани аниқлаш палатасида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, мазкур қоидалар ва харидорлар учун зарур бўлган бошқа ахборот кўзга кўринарли жойга осиб қўйилиши керак.


8. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар уларда уларни тайёрлаганларнинг тамғалари ва Давлат Пробани аниқлаш палатаси томонидан қўйилган проба тамғалари мавжуд бўлсагина сотилади.

Чет элдан келтирилган хорижда ишлаб чиқарилган буюмларда ҳам Давлат пробани аниқлаш палатасининг тамғаси бўлиши шарт.


9. Сотувга қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларда маҳсулотнинг номи, тайёрловчи, артикуль проба, 1 грамм маҳсулотнинг массаси ва баҳоси, сотувга қўйилган буюмларнинг тури, уларнинг хусусияти, буюмнинг массаси ва чакана нархи кўрсатилган ҳолда пломбаланган ёрлиқлар бўлиши керак.

Амалдаги конунчиликка мувофиқ тамгаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмларнинг қолган турларида сифат сертификати бўлиши керак.


10. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар савдо залига қўйилгунга қадар сотувдан олдинги тайёргарликдан ўтиши керак. Бу тайёргарлик буюмларни кўздан кечириш ва брак қилишни, белгиланган проба тамғалари, пломба ва ёрлиқлар мавжудлигини текширишни, ўлчамларига кўра сортларга ажратишни ўз ичига олади.


11. Чакана савдо корхонаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни танлашда харидорга малакали ёрдам бериши ва уни зарур маслаҳат билан таъминлаши, харидорни сотувдаги мавжуд намуналар билан таништириши керак.

Харидорнинг ҳоҳишига кўра чакана савдо корхонаси харидор қимматбаҳо тошлардан танлаган буюмларни дўкон иш кунинииг охиригача бўлган муддатга сақлаб туришга мажбурдир.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган безаклар якка тартибда ўраб-жойланган бўлиши керак.

Чакана савдо корхонаси қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларни сақлаш тартиби ҳақида харидорни хабардор қилиши керак.

Чакана савдо корхонаси қўшимча товарлар сотишни ташкил этиши ва харидорга қўшимча хизматлар комплексини кўрсатиши мумкин қуйма нақш солиш, олдиндан буюртма қабул қилиш, совғани етказиб бериш ва топшириш, чиройли қилиб ўраб-жойлаш ва хизматларнинг бошқа шакллари).


12. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалгак буюмлар алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди, уларда чакана савдо корхонаси томонидан қайд этиладиган нуқсонлар (зиракка тошлар, илгакларнинг, билакузукка шарнирли бирикмаларнинг суст маҳкамланганлиги, ёриқлар, ушалган жойлар, тирналган жойлар, ғудурлар ва бошқа нуқсонлар) аниқланган, давлат проба тамғаси муҳрининг заргарлик қотишмаси амалдаги пробасига, буюм хусусиятларининг пломбаланган ёрлиқ маълумотларига мос келмаслиги бундан мустасно.


13. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларда чакана савдо корхонаси томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар аниқланган тақдирда харидор уларни харид қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида харид нархи тегишлича қайта ҳисобланган ҳолда ана шундай буюмларга ёки бошқа буюмларга алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади, ёхуд улардаги нуқсонлар текин бартараф этилиши, ёки харид нархи мутаносиб равишда камайтирилиши керак. Харидор шунингдек зарар қопланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳам ҳақли бўлади. Харидорнинг кўрсатиб ўтилган талаблари товар чеки тақдим этилгандан кейин кўриб чиқилади.


14. Чакана савдо корхонаси томонидан алмаштириш ёки нуқсонларни текин бартараф этиш муддатлари бузилган тақдирда чакана савдо корхонаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ неустойка тўлаши шарт.


15. Сифатга оид нуқсонлар пайдо бўлиши сабаблари масаласида келишмовчиликлар келиб чиқса чакана савдо корхонаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмни харидордан қабул қилиб олишга ва уни мустақил экспертиза ўтказиш учун Давлат пробани аниқлаш палатасига юборишга мажбурдир.

Харидор экспертиза ўтказишда қатнашишга ҳақли бўлади.


16. Сотилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун харидордан нақд пулни қабул қилиш чакана савдо корхонаси томонидан назорат-касса машиналари қўлланган ҳолда амалга оширилади.

Чакана савдо корхонаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган сотилган буюм учун харидорга касса чеки ҳамда савдо ташкилоти қайди қўйилган ва сотувчи томонидан имзоланган товар чеки нусхасини бериши шарт. Товар чеки нусхасида буюмнинг номи, артикули, нархи ва сотиш санаси, сотувчининг имзоси ва савдо корхонаси штампи бўлиши керак.


17. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан воситачилик савдоси Ноозиқ-овқат товарлари билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ мазкур Қоидаларнинг 4-бандига биноан Дислокацияга киритилган савдо корхоналаридагина амалга оширилади.



III. ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА МАЗКУР ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


18. Чакана савдо корхонаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидалари бузилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харидор олдида жавоб беради.


19. Давлат проба тамғаларисиз ёки пломбирланган ёрлиқсиз сотувга тушган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар муҳрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатасига жўнатилиши керак.


20. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда бошқа назорат қилувчи органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Назорат қилувчи органлар текширишларга, мазкур қоидаларга риоя қилган ҳолда, мутахассисларни, истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин.

Чакана савдо корхоналари ходимлари текширишлар ўтказилишига кўмаклашишлари ҳамда нуқсонлар ва қоидабузишларни бартараф этиш чораларини кўришлари керак.



IV. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ВА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ


21. Чакана савдо корхонаси билан харидор ўртасида низо пайдо бўлган тақдирда уларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки қарор устидан шикоят бузилган ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган органга ёки судга берилади.


22. "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари моддалари ва мазкур Қоидалар талаблари бузилиши жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.




































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск