Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.1997 й. 363-сон "Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.1997 й.

N 363



РЕСПУБЛИКА МЕВА-САБЗАВОТ

ХЎЖАЛИГИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

ИХТИСОСЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Мева-сабзавот тармоқларида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, техник қайта жиҳозлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида ихчам, рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ва уларни экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси негизида "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компаниясини, шунингдек, ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қайта ишловчи корхоналар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари негизида 1-иловага* мувофиқ "дала-истеъмолчи" принципи бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотишга қатъий ихтисослаштирилган фирмаларнинг ташкил этилиши маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, ихтисослаштирилган фирма мева-сабзавот ва вино маҳсулотлари етиштиришни, сақлашни, қайта ишлашни ва сотишни амалга оширувчи корхоналар ҳамда ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади. Фирма таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг хўжалик юритиш мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

Агросаноат фирмаларини бошқариш, шу жумладан йиғма баланс тузиш функцияси мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишловчи бош заводларга юклансин. Бунда фирма таркибига кирувчи хўжаликлар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми ва ассортименти хом ашёни қайта ишловчи корхоналарнинг унга бўлган талабидан келиб чиқиб белгилансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзшаробсаноат" АЖ юридик шахс ҳисобланади ва Акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;

"Ўзшаробсаноат" АЖнинг устав жамғармаси унга акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетларини ишонч бошқарувига бериш ҳисобига ташкил топади. "Ўзшаробсаноат" АЖнинг траст бошқарувига шунингдек акциялар қолган пакетларининг жойлаштирилмаган қисми ҳам берилади;

"Ўзшаробсаноат" АЖ хўжалик фаолиятини, шу жумладан унинг ижро этувчи аппарати харажатларини маблағ билан таъминлаш ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади;

"Ўзшаробсаноат" АЖ унинг таркибига кирувчи корхоналарни, ушбу корхоналарнинг "Ўзшаробсаноат" АЖга тегишли бўлган акциялари, шу жумладан ишонч бошқарувига берилган акциялар пакетига мувофиқ бошқаради. Бунда "Ўзшаробсаноат" АЖ шўъба корхоналар бўйича йиғма баланс тузади;

айланма маблағларни тўлдириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида "Ўзшаробсаноат" АЖ шўъба корхоналарнинг бюджет ва бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятлардан бўш бўлган молиявий ресурсларини шартнома асосида қайта тақсимлаш ҳуқуқига эга.

6. "Ўзшаробсаноат" АЖ таркибида Ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин, унга қуйидаги тадбирларни молиялаштириш юклансин:

корхоналарни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, экспортга йўналтирилган замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

қайта ишлаш корхоналарини зарур хом ашё базаси билан таъминловчи қишлоқ, хўжалиги экинларининг истиқболли навларини ўстиришнинг янги технологияларини ўзлаштириш ва жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларида нобудгарчиликни камайтиришни таъминловчи инфраструктурани барпо этиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш юклансин.

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, "Ўзшаробсаноат" АЖ таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобига корхоналар баланс фойдасининг бир фоизи миқдорида шартнома асосидаги ажратмалари Ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясига кирмаган 4-иловага* мувофиқ хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардан иборат таркибда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи, тайёрловчи, уни қайта ишловчи, сақловчи ва сотувчи республика (Қорақалпоғистон Республикаси) ва вилоят "Мевасабзавот" бирлашмаларини белгиланган тартибда ташкил этсин.


8. Полиз маҳсулотлари, узум, анор етиштирувчи хўжаликларнинг ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари таркибида:

"Самарқанд узумлари", "Сурхон узумлари", "Наманган узумлари" - узум ва майиз;

"Қорақалпоғистон қовунлари" "Хоразм қовунлари", "Бухоро қовунлари" "Жиззах қовунлари", "Сирдарё қовунлари" - полиз маҳсулотлари;

"Сурхондарё анори", "Қашқадарё анори", "Фарғона анори" - анор етиштириш, тайёрлаш ва сотишни мувофиқлаштирувчи фирмаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Маълумот учун қабул қилинсинки:

ушбу фирмаларнинг устав жамғармалари уларга кирувчи хўжаликларнинг пай бадаллари ҳисобига ташкил топади;

фирмалар бошқарув аппарати харажатлари уларнинг тижорат фаолиятларидан олинадиган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


9. Ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларига:

маркетинг тадқиқотларни ва мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва анор етиштириш, тайёрлаш, уларни қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларга уруғчилик ишида, хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва экспортни амалга оширишда кўмаклашиш;

ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва уни қайта жиҳозлашга оид техника сиёсатини ўтказиш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналар ташкил этиш функциялари юклансин. Белгилансинки, ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари:

ўз фаолиятини ҳудудий бирлашма қатнашчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланадиган ҳудудий бирлашма Уставига биноан амалга оширади;

ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисоб беради;

бирлашма таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетига ишонч бошқарувини амалга оширади.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси ва ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари билан биргаликда:

белгиланган тартибда қўшимча акциялар чиқариш йўли билан акциядорлик жамиятлари устав сармояларининг кўпайтирилишини таъминлаган ҳолда акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини 6 ва 7-иловаларга* мувофиқ қайта тақсимлаш ҳамда жойлаштириш;

8-иловага* мувофиқ корхоналарни хусусий мулк қилиб сотиш;

9-иловага* мувофиқ қайта ишловчи корхоналарни, уларнинг айрим ишлаб чиқариш қувватлари ва линияларини қайта жойлаштирган ҳолда, кичиклаштириш чора-тадбирларини амалга оширсин.


12. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда холдинг таркибига кирувчи фирмалар намунавий уставларини ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда таъсис йиғилишини ўтказсин, кузатув кенгашини тузсин, холдинг уставини тасдиқласин ва унинг устав жамғармасини шакллантирсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда намунавий уставларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий "Мева-сабзавот" бирлашмаларини, шунингдек полиз маҳсулотлари, узум, майиз ва анор етиштириш, тайёрлаш ҳамда сотиш бўйича ихтисослаштирилган фирмаларни тузиш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.


14. 1997-2000 йиллар учун ишлаб чиқилган холдинг ва ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб қилиш дастури 10 ва 11-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, тижорат банкларига 10 ва 11-иловаларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун хорижий ва миллий валютада кредитлар бериш тавсия этилсин.

Хорижий сармоялар бўйича агентлик ва "Ўзинвестлойиҳа" компанияси чет эл фирмалари орасида мевасабзавот хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш лойиҳалари бўйича кенг реклама фаолиятини авж олдирсинлар.


15. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясининг Экспорт имкониятларини ривожлантириш дастурига 12-иловага* мувофиқ розилик берилсин.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги холдинг компаниясига мевасабзавот, консерва ва вино маҳсулотлари жаҳон бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказишда, уни сертификациялаш ҳамда республика ташқарисида ҳамкорлар излашда ҳар томонлама кўмаклашсин.


16. Экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларнинг барқарор хом ашё базасини таъминлаш мақсадида "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси ихтисослаштирилган фирмалари қишлоқ хўжалиги корхоналарида 1998-2000 йилларда помидорнинг саноатбоп навларининг 13-иловага* мувофиқ майдонларда экилишига розилик берилсин.


17. Республика мевасабзавот комплекси корхоналари ва ташкилотларига банк хизмати кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида:

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси корхоналари ўртасида - 60 млн. сўм, ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларига - 15 млн. сўм, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасига - 5 млн. сўм, "Пахта-банк"га - 15 млн. сўм, "Саноатқурилишбанк"га - 10 млн. сўм, "Ғаллабанк"га - 5 млн. сўм, очиқ сотувга - 200 млн. сўм (шу жумладан чет эл инвесторларига - 50 млн. сўм) миқдоридаги акцияларни босқичма-босқич жойлаштирган ҳолда 310 млн. сўм миқдоридаги акцияларни қўшимча чиқариш йўли билан "Мевасабзавотбанк" устав сармоясининг 100 млн. сўмдан 410 млн. сўмгача кўпайтирилишига розилик берилсин.


18. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Пахта-банк", "Мевасабзавотбанк" икки ҳафта муддатда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, тайёр маҳсулот қолдиқларини камайтириш, дебиторлик қарзларини ундириш ҳисобига холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ тадбирлар ишлаб чиқсинлар.


19. Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли тижорат банклари ва ташкилотлар "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси ва ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлар, кредитлар ва бошқа молиявий мажбуриятлар, шунингдек пенялар ва улар бўйича фоизларга оид қарзларини икки ой муддатда қайта расмийлаштирсинлар.

Солиқ ва тўлов интизоми бўйича Ҳукумат комиссияси "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси ва ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари айрим корхоналарининг молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда бюджетга тўловлар, шу жумладан пеняларга оид 1997 йил 1 июлгача мавжуд бўлган қарзларини тўлашни 1 йилга кечиктириш имкониятини кўриб чиқсин.


20. Республика мева-сабзавот хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:

"Ўзшаробсаноат" АЖ корхоналари томонидан МДҲ мамлакатларига етказиб бериладиган алкоголли маҳсулотлар акциз солиғи тўлашдан озод қилинсин;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси экспортга етказиб бериладиган ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари, шу жумладан вино маҳсулотлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 50 фоизга камайтирилган тарифлар бўйича ташилишини таъминласин.


22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 октябрдаги 525-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг ўринбосарлари А.И. Муҳитдинов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


























































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск