ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.05.2011 й. 139-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 майдаги

139-сон қарорига

1-ИЛОВА



Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш

белгилари ва уларнинг ишларини ташкил

этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўналишсиз таксиларнинг ташқи кўринишига ва ички маълумотлар билан жиҳозланишига, шунингдек йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчиларига нисбатан ягона талабларни белгилайди.

Ушбу Низом ҳайдовчилари йўловчиларни ташиш ҳамда уларнинг йўловчи сўраган йўналиш бўйича багажини ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган енгил автотранспорт воситаларининг (йўналишли таксилардан ташқари) барча турларига татбиқ этилади.



II. ТУШУНЧАЛАР ВА АТАМАЛАР


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:


йўналишсиз такси - йўловчиларнинг буюртманомаларига кўра ҳисоблагич (таксометр) кўрсаткичи бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига йўловчиларни ва уларнинг багажини ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган автотранспорт воситаси;


йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойи - маълумотлар кўрсаткичлари билан жиҳозланган, тегишли йўл белгилари қўйилган ҳамда йўловчиларни ўтқазиш (тушириш) ва йўналишсиз таксиларнинг тўхтаб туриши учун мўлжалланган, кўчаларнинг йўловчи юрмайдиган қисмидаги махсус майдонча;


ҳисоблагич (таксометр) - йўловчи борадиган манзилнинг узоқлигини ҳисобга олишни ва қийматини ҳисоб-китоб қилишни таъминлайдиган қурилма;


лицензия карточкаси - йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаси учун белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан бериладиган йўналишсиз таксиларда йўловчилар ташишни амалга оширишга рухсатнома (ҳуқуқ).



III. ЯГОНА ТАНИШ БЕЛГИЛАРИ


3. Ташқи ва ички маълумотлар билан жиҳозлаш белгилари йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ҳисобланади.


4. Ягона таниш белгилари транспорт оқимида автотранспорт воситасининг ажралиб туришини ва танилишини таъминлаш учун мўлжалланган ҳамда улар йўналишсиз таксиларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи барча ташувчилар учун мажбурий ҳисобланади.


5. Йўналишсиз таксиларни ташқи маълумотлар билан жиҳозлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) автотранспорт воситасининг тепасига ўрнатилган тўқ сариқ рангли фонарга "TAXI" таниш белгисини ўрнатиш (Низомга 1-илова);

шахмат тартибида жойлаштирилган қора квадратлардан иборат бўлган композиция ва автотранспорт воситасининг олдинги эшикларидаги "Т" ҳарфлари (Низомга 2-илова);

автотранспорт воситасининг олдинги эшикларидаги юридик шахс - ташувчининг номи;

б) йўналишсиз таксилар учун мўлжалланган махсус сериядаги автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси;

в) йўналишсиз таксилар сифатида ишлашга сариқ рангли, Тошкент шаҳри учун - "фил суяги" рангидаги автотранспорт воситалари қўйилади. Йўналишсиз таксиларни талаб қилинадиган рангга бўяш автотранспорт эгаси томонидан, техника хизмати кўрсатиш станцияларида амалга оширилади. Йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун уларни бўямасдан, ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади.

6. Йўналишсиз таксиларни ички маълумотлар билан жиҳозлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмларда), ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек мажбурий суғурта қилинганлик ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган QR-код. QR-код билан таъминлаш ташувчи маблағлари ҳисобида амалга оширилади ҳамда автотранспорт воситаси приборлари панелига, йўловчилар бемалол ўқий оладиган ҳолатда ўрнатилади;

тўловни амалга ошириш имкониятини берувчи, шунингдек таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар).


IV. ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Йўналишсиз такси сифатида фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситаси техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши ва автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши, шунингдек қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида белгиланган ягона таниш белгиларининг мавжуд бўлиши;

соз ҳолатдаги пломбаланган спидометр жиҳозларининг, шунингдек тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиб олиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжуд бўлиши. Тўлов терминаллари терминаллар функцияларини таъминлайдиган махсус иловали қурилмаларга (уяли телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) алмаштирилиши мумкин;

йўналишсиз такси техник ҳолати ва жиҳозларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши.

Йўналишсиз такси белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу автотранспорт воситаси учун лицензия карточкасининг амал қилишини тўхтатиш тарзидаги таъсир кўрсатиш чоралари қўлланади.


7-1. Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона ички ва ташқи белгилар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари:

йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташи;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириши;

йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиши мумкин.


V. ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР ҲАЙДОВЧИЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида "В" рухсат белгиси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчи стажига эга бўлган шахслар қўйилади.


9. Йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда тегишли лицензия карточкасига ҳамда йўлга чиқишдан олдин автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида белгилар қўйилган йўл варақасига эга бўлиши керак.


9-1. Ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карточкасида белгиланган ҳудудда амалга оширади.

Бунда, лицензия карточкасида белгиланган ҳудуддан ташқарида йўловчилар ва багажларни йўналишсиз таксида ташишга, агар жўнаш пункти ушбу ҳудудда, манзил эса ушбу ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, рухсат этилади.

10. Ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксига ўтқазишни ва ундан туширишни йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларида, тегишли ҳаракатдаги таркибнинг тўхташига рухсат берилган кўча-йўл шохобчалари участкаларида ҳамда йўналишсиз таксилар йўловчилар буюртмалари бўйича бериладиган жойларда амалга оширади.


11. Йўналишсиз такси ҳайдовчисининг белгиланган талабларга номувофиқлиги аниқланган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган интизомий ёки маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилади.



VI. УШБУ НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ушбу Низомнинг:

юридик шахсларга ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилган ягона белгилар билан жиҳозланган йўналишсиз таксиларда йўловчиларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилиши;

юридик шахслар томонидан йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишларни амалга оширадиган лицензиатлар учун белгиланган лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши қисмида назоратни амалга оширади.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу Низом талабларига риоя этилишини:

йўналишсиз таксилар учун давлат рақами белгиларининг махсус серияси ажратилиши юзасидан;

йўналишсиз таксиларда ҳисоблагичлар (таксометрлар), "TAXI" таниш белгилари, шунингдек амалдаги техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ радиоалоқа воситалари мавжудлиги юзасидан;

йўналишсиз такси техник ҳолати ва жиҳозларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан;

йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида "В" рухсат белгиси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчи стажига эга бўлган шахсларнинг қўйилиши юзасидан назоратни амалга оширади.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларини қуриш (барпо этиш) юзасидан ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қиладилар.


15. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ишларни умумий мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА



"TAХI" таниш белгисининг тасвири ва ўлчамлари (мм)

       

           

Тўқ сариқ рангли фонарь техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ белгиланган тартибда тайёрланади.





Низомга

2-ИЛОВА



Йўналишсиз таксиларнинг олдинги эшикларига

чизиладиган қора квадратлар ва "Т" ҳарфидан

иборат композициянинг тасвири

ва ўлчамлари (мм)

       

                 

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 201-модда.







































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск