ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 02.07.2004 й. 1382-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 03.06.2004 й. 83-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 2 июлда 1382-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти

агентлиги бошлиғининг

2004 йил 3 июндаги

83-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари,

товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш,

тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 118-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва юкларни автомобиль транспортида ташишларда ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш тартибини белгилаб беради ҳамда юкларни ташиш чоғида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.

Мазкур Йўриқнома уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, юкларни автомобиль транспортида ташишда банд бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.



I-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР (АТАМАЛАР)


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


умумташиш мақсадларидаги автомобиллар - уларнинг ёрдамида халқ хўжалиги тармоқлари ва аҳолининг юкларини ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган автотранспорт воситалари;


ҳайдовчи-экспедитор - ташувчининг буюртмачи билан келишиб юкларни қабул қилиш, уларни кузатиш ва топшириш бўйича транспорт-экспедиторлик операцияларини бажаришни амалга оширувчи вакили;


юк - ташиш жараёнида бўлган товар;


нотовар тусдаги юк - юк жўнатувчининг (юк олувчининг) пунктларида товар-моддий қимматликлар (ахлат, қор, уюб қўйилган тупроқ ва бошқалар) сифатида омборхона ҳисоби юритилмайдиган юк;


юк ўрни - уни ташиш ёки автотранспорт воситаларини юклаб жўнатиш ёхуд юкдан тушириш амалга оширилиши чоғида юкни қабул қилиб олувчига топшириш учун қабул қилиб олинишига юкнинг шартли бирлиги;


юкни жўнатувчи - юк мулкдори (эгаси) номидан чиқувчи ёки ташиш шартномаси бўйича юкнинг мулкдори бўлиб ҳисобланувчи ва ташиш ҳужжатларида жўнатувчи сифатида кўрсатилган юридик ёки жисмоний шахс;


юкни олувчи - юкни олишга ваколат берилган ва юкка доир илова ҳужжатларда кўрсатилган юридик ёки жисмоний шахс;


юк пункти - юклар жамланган жой;


юкни ташиш тўғрисида шартнома - ташувчи, юкни жўнатувчи ёки юкни олувчи ўртасидаги юридик ҳужжат бўлиб ҳисобланувчи иккитарафлама келишув (битим) бўлиб, унга асосан юкларнинг ҳажми, ташиш муддати ва шартлари, унга риоя қилиниши борасида тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тартибга солинади;


юкларни ташишга доир буюртма - юкни жўнатувчи (юкни олувчи) ташувчига шартлашилган юклар туркумини тузилган шартномага мувофиқ келишилган муддатларда етказиб бериши учун берадиган ҳужжат;


буюртмачи - транспорт хизматлари кўрсатилиши учун буюртманома билан мурожаат қилган юкни жўнатувчи, юкни олувчи, экспедитор;


Инкотермс - Халқаро савдо палатаси томонидан белгиланган ва товарларни юклаб-жўнатиш, ташиш, юкдан тушириш ва суғурта қилиш билан боғлиқ халқаро савдо шартларини белгиловчи савдо атамаларининг халқаро қоидалари;


йўналиш - автомобиль транспортининг юк пунктлариаро олдиндан ишлаб чиқилган янада оқилона ҳаракатланиш йўллари;


ташишлар ҳажми - юкни жўнатувчи томонидан маълум қилинган ва ташувчи томонидан уни олувчига етказиб бериш учун қабул қилинган юк ҳажми (тонналарда);


юкни қабул қилиш - юкни жўнатувчи томонидан жўнатиш учун тайёрлаб қўйилган юкнинг ва ташувчига юкнинг автотранспорт воситасига кейинги юклаб жўнатилиши ва юк ташувчи томонидан жўнатиш учун қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши учун товар-транспорт ҳужжатларининг тақдим этилиши;


тиркама (прицеп) - юкларни ташишлар учун хизмат қилувчи, автомобиль томонидан шатакка олинадиган ва ўз энергия манбаига эга бўлмаган транспорт воситаси;


ярим тиркама - тиркама (прицеп)нинг тўлиқ массаси бир қисми эгар тортгичга эгар-занжир мосламаси орқали узатиладиган бир тури;


йўл варақаси - автомобиль транспорт воситаси ишини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат. Йўл варақаси автомобиль ва ҳайдовчининг улар турган жойидан чиқиши ва шу ерга қайтиб келишигача бўлган иш фаолиятини ҳар томонлама тавсифлайди;


юкни топшириш - юкни олувчига ташувчи томонидан юкни товар-транспорт ҳужжатига биноан, уни кейинги юкдан тушириш ва уни юкни олувчига топшириш тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириш орқали тақдим этиш;


эгар тортгич - ярим тиркамани шатакка олиш учун мўлжалланган автомобиль;


товар-транспорт ҳужжатлари - уларга асосан қуйидагилар бўйича хўжалик операцияларини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган юридик ҳужжатлар мажмуи;

1) юкнинг қабул қилиниши, берилиши, ташиш ва топширилиши;

2) бажарилган автотранспорт ишлари ва хизматлари,

шунингдек автотранспорт ишлари ва хизматлари учун ҳисоб-китоб қилиш чоғида тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжати бўлиб хизмат қилади;


товар-транспорт

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск