ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2003 й. 482-сон "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда ҳамда йўналишли таксида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2003 й.

N 482



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР

ВА БАГАЖ ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ҲАМДА

АВТОБУСЛАРДА ҲАМДА ЙЎНАЛИШЛИ ТАКСИДА

ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАЛАБЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида автобусларда ҳамда йўналишли таксида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга 2-илова 15-бандининг назорат приборлари (тахографлар) билан жиҳозлашга доир талаблари 2004 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 378-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 108-модда.

























Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск