ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2014 й. 213-сон "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2014 й.

N 213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ

ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари талаблари идоравий мансуб ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 401-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 77-модда




















Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск