Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган давлат корхоналари акцияларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш Тартиби (ЎзР ВМ 18.08.1997 й. 404-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 18 августдаги

404-сон қарорига

3-ИЛОВА



Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган

давлат корхоналари акцияларини сотиш

бўйича тендерлар ўтказиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб корхоналарни ва хусусийлаштириладиган корхоналарнинг акцияларини кутиладиган инвесторларга сотиш бўйича тендерларни тайёрлаш, эълон қилиш ва ўтказиш тартибини, шартларини белгилайди.

2. Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш учун тендер тизими ўзида хусусийлаштириладиган корхонанинг олдиндан айтиб ўтилган акциялар пакетини қайта сотиб олувчи ва улар томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳасининг (корхонани реконструкция қилиш ва ривожлантириш, уни молиявий қайта тузиш бўйича) бажарилишини кафолатловчи стратегик инвесторни танлов асосида танлаш усулини ифодалайди.

3. Мазкур Тартибнинг мақсади учун қуйидаги иборалардан фойдаланилади:


тендер - стратегик инвесторни танлаб олишнинг танлов шаклидир, у ўзида даъвогарлар томонидан тақдим этилган таклифларнинг уларнинг нуқтаи назарида тендер ҳужжатлари мазмунининг мезонларга мувофиқлигини ифодалайди;


тендер объекти - корхона ёки акцияларнинг аниқ пакети;

тендер мавзуси - корхона (акциялар пакети)ни сотиш, шу жумладан инвестиция мажбурияти шарти билан ёхуд ушбу шартларсиз сотиш баҳоси;

тендер иштирокчиси (даъвогар) - тендер шартларига кўра танловда қатнашиш учун қўйилган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;


тендер ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки тендер ўтказишга унинг томонидан вакил қилинган орган;


тендер ҳужжати - Тендер ўтказиш тўғрисида билдиришнома, Тендер ўтказиш қоидаси ва Ахборот меморандумдан иборат ҳужжатлар мажмуи, улар объект ва тендер мақсадининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа хил тавсифлари тўғрисидаги, шунингдек, тендер шартлари ва тартиботлари ҳақидаги дастлабки ахборотлардан иборат бўлади;


тендер комиссияси - ташкилотчи томонидан тендерни ташкил этиш ва уни ўтказиш учун тузиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;


тендер таклифи - тендер ҳужжатларида белгиланадиган шартларда аниқ тендер мақсадига нисбатан шартнома тузиш таклифи.


4. Ўтказилиш усулига кўра тендер очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин.

Очиқ тендерда хоҳиш билдирган барча юридик ва жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари қатнашадилар.

Ёпиқ тендер республиканинг олдиндан белгиланган ташкилотлари ва корхоналари, махсус хабарномалар юбориладиган хорижий корхоналар ва фирмалар иштирокида ўтказилади.


5. Тендер объектлари ва мақсади, тендер қатнашчилари доираси ва уни ўтказиш усули Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

Тендерларни тайёрлаш ва уларни ўтказиш иловага мувофиқ схемага кўра амалга оширилади.



II. ТЕНДЕРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


6. Тендерни тайёрлаш тендер ташкилотчиси ёки унинг топшириғига кўра махсус ташкил этиладиган тендер комиссияси томонидан амалга оширилади. Тендер комиссияси таркибига манфаатдор давлат бошқаруви органлари вакиллари, тендер объекти вакиллари, шунингдек, контракт асосида, мустақил мутахассислар, экспертлар ва консультантлар киритилади.

Тендер комиссиясининг таркиби ташкилотчи томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг таркибий сони камида 7 киши бўлиши керак.


7. Ташкилотчи ёки унинг топшириғига кўра тендер комиссияси тайёргарлик даврида:

- тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади;

- тендерда даъвогарлар бўлиб қатнашишни хоҳловчилар томонидан буюртманомалар берилиши учун муддатларни белгилайди;

- даъвогарларнинг таклифларини баҳолаш мезонини ва контрактлар тузиш тартибини белгилайди;

- савдолар (очиқ ёки ёпиқ) ўтказиш усулларини белгилайди;

- тендер ўтказиш тўғрисидаги ахборотни эълон қилади ва тарқатади.

Тендер ҳужжати уни барча даъвогарлар бир хилда тушунадиган қилиб тузилиши керак. Ишларни тавсифлашда умумий қабул қилинган белгилар ва номлар қўлланилиши зарур.


8. Очиқ тендер ўтказишда эълон оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бевосита кутиладиган даъвогарларга таклифлар жўнатиш йўли билан эълон қилинади.


9. Очиқ тендер тўғрисидаги эълон тендер ўтказилгунга қадар камида 2 ой олдин ва камида 3 та республика даврий нашрларида эълон қилинган бўлиши керак ва у тендер мақсади ҳамда объекти тўғрисидаги асосий зарур маълумотлардан ва қўшимча ахборот олиш манбаларидан иборат бўлиши керак.

10. Ёпиқ тендер ўтказишда ташкилотчи ёки унинг вакили олдиндан бўлажак даъвогарларни танлаб олади ва бўлажак тендерда қатнашиш таклифи билан уларга ахборот хати юборади. Бундай ҳолларда тендер тўғрисидаги эълон матбуотда эълон қилинмайди.


11. Ёпиқ тендер ўтказишда қатнашчилар сони тендер комиссияси томонидан белгиланади, бироқ камида 3 қатнашчи бўлиши керак.



III. ТЕНДЕРГА ОИД ТАКЛИФЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШ


12. Даъвогарлар томонидан тендер таклифини тақдим этиш тартиблари ва муддатлари тендерга оид ҳужжатлар билан белгиланади. Тўлдирилган тендер ҳужжатларидан ташқари корхона (ташкилот) унинг ишлаб чиқариш ва молия имкониятлари, ушбу корхона (ташкилот) томонидан илгари амалга оширилган ўхшаш лойиҳалар рўйхатлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилади.


13. Белгиланган муддатдан кейин тушган тендерга оид таклифлар кўриб чиқилмайди. Тендер таклифини жўнатиш санаси почта штемпелига кўра белгиланади.


14. Даъвогар комиссия томонидан тендерга оид таклифлар кўриб чиқилишининг белгиланган муддатига қадар, бу ҳақда ёзма ҳолда ёки факс бўйича хабар бериб, ўз таклифини қайтариб олишга ҳақлидир.


15. Тендерга оид таклифларни кўриб чиқиш ва уларни баҳолаш уч босқичда ўтказилади:

1-босқич: тендерга оид таклифларнинг ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тендер ҳужжатларида белгиланган талабларга ва тендер объектини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини баҳолаш. Шакл бўйича тақдим этилмаган ва иккинчи турга қўйилмаган таклифлар рад этилиши сабаблари кўрсатилган ҳолда тендер комиссиясининг баённомасида алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

2-босқич: таклифларни эксперт жиҳатидан баҳолаш ва уларнинг энг истиқболлиларини танлаб олиш. Тушган таклифларни баҳолаш учун тендер ташкилотчиси томонидан тендер комиссиясида ишлаш учун экспертлар қўшимча жалб қилиниши мумкин.

3-босқич: инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг асосий параметрларини келишиб олиш. Тендерга оид таклифларни кўриб чиқишда тендер комиссияси, тендер ҳужжатларида ифодаланган баҳолаш мезонларига мувофиқ, икки-уч ташкилотнинг энг мос келадиган таклифларини танлаб олади ва улар билан музокаралар олиб боради.


16. 3-босқич якуни ва тендер ғолибини танлаш экспертларнинг хулосалари асосида, тендер комиссияси томонидан олдиндан ишлаб чиқилган ҳар бир лойиҳанинг сифатини миқдорий баҳолашга имкон берувчи мезонларга мувофиқ амалга оширилади ва улар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан келишиб олинган бўлиши керак.


17. Ҳар бир босқич натижалари бўйича тендер комиссияси барча аъзолари имзолаган, тендер ташкилотчиси томонидан тасдиқланган баённома расмийлаштирилади.


18. Тендер комиссияси ҳар бир босқичдан сўнг, тендер таклифлари рад этилганлиги сабаблари кўрсатилган ҳолда, тендер таклифлари рад этилганлиги тўғрисида даъвогарларга хабар беришга мажбурдир.


19. Тендер комиссияси тендерни ёпиш муддатини кейинга суришга ёки тендерни бекор қилишга ҳақлидир.


20. Тендер ҳужжатларини текширишда аниқланган хатолар мавжуд бўлганда тендер комиссияси даъвогарга ҳужжатларга тузатишлар киритиш имкониятини бериши мумкин.


21. Тендер ғолиби билан тендер предметини сотиб олиш учун шартнома тузилади. Ушбу шартнома томонларнинг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича мажбуриятларини албатта ўз ичига олиши керак.



IV. ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШ ВА УНДА ҚАТНАШИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР, ТОМОНЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


22. Тендерни ташкил этиш ва уни ўтказиш ташкилотчи маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


23. Чекланмаган қатнашчилар сони билан очиқ тендер ўтказишда тендер ҳужжати даъвогарларга, қоидага кўра, ташкилотчи томонидан белгиланадиган миқдордаги пулга берилади.


24. Чекланган қатнашчилар сони билан ёпиқ тендер ўтказишда даъвогар комиссия тендер ҳужжатларини тақдим этгунга қадар кафолат пули қўяди, тендер шартлари билан белгиланган муддат тугагунга қадар у қайтариб сўраб олиниши мумкин эмас.

Тендерда ютган ҳолларда кафолат пули шартнома суммасига қўшилади, ютқазилганда даъвогарга қайтарилади.

Кафолат пулининг миқдори тендер ташкилотчиси томонидан белгиланади ва мўлжалланаётган битишувнинг умумий суммасининг 3-7 фоизини ташкил этади.


25. Даъвогарлар тендернинг шартлари билан олдиндан белгиланган муддат тугагунга қадар таклифлар асоссиз равишда қайтариб олинган ҳолларда, шунингдек тендерда ютганда шартнома тузишни рад этганда кафолатли гаров суммасини йўқотадилар.


26. Тендер натижалари бўйича пайдо бўладиган даъволар ва тендер натижалари ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги баҳслар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда суд органлари томонидан кўриб чиқилади.


27. Ташкилотчи, тендер комиссияси ва савдонинг бошқа қатнашчилари мазкур Низом билан белгиланган қоидаларга ва тендер ўтказиш тартиботларига риоя қилиниши учун ва тендер натижаларининг объективлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


































Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск