ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.09.2012 й. 2391-сон билан рўйхатга олинган 03.08.2012 й. Ички ишлар вазирлигининг 28-сон, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 21 сентябрда 2391-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ва

Ўзбекистон автомобиль ва

дарё транспорти агентлигининг

2012 йил 3 августдаги

28, 5-сон қарорига

ИЛОВА



Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ"

довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2012 йил 10 июлдаги 204-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ юк ташиётган юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонига кириши ҳамда унда ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) мувофиқ, тижорат асосида амалга ошириладиган юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши лозим.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келишилган аниқ йўналиш бўйича катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш махсус рухсатнома орқали амалга оширилади.


3. Хавфли юкларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари ҳамда мазкур Низом талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган йили 20 йилдан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари ва шатакчи автотранспортда (тиркама ва ярим тиркамалар бундан мустасно) "Қамчиқ" довони орқали юкларни ташиш тақиқланади.


II БОБ. ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

"ҚАМЧИҚ" ДОВОНИГА КИРИШИ


5. Юк автотранспорт воситалари "Қамчиқ" довонига киришидан олдин мажбурий тартибда габарит ва вазн ўлчамлари текширувидан ўтади.


6. Юк автотранспорт воситаларини, шунингдек, уларга ортилган юк габарити ва вазни ўлчамларини текшириш ҳамда назорат қилиш А373 "М39 автойўли - Гулистон -Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларида замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган назорат пунктлари қуриб битказилгунга қадар 193 ва 268-километрларидаги "Чинор" ва "Наманган" мунтазам йўл-патруль хизмати масканларида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ИИВ ДЙҲХХ деб юритилади) томонидан ҳамкорликда амалга оширилади. Бунда қуйидагиларга жиддий эътибор қаратилади:

ҳайдовчининг тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва юк ташишга тааллуқли ҳужжатлари борлигига;

йўл варақасида ҳайдовчи тиббий, юк автотранспорт воситаси эса техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги белги борлигига;

юк автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йилига ва унинг техник ҳолатига;

ортилган юк габарити ва вазн ўлчамларига.


7. А373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларидаги назорат пунктлари қуриб битказилганидан кейин юк автотранспорт воситалари, шунингдек уларга ортилган юк габарити ва вазн ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан текширилади ва назорат қилинади.

9. "Қамчиқ" довони орқали катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиётган ҳар бир юк автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан юритиладиган махсус китобда қайд этилади.

10. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни "Қамчиқ" довони орқали махсус рухсатномасиз олиб ўтиш қатъиян ман этилади.


11. Юк автотранспорт воситасида унинг техник кўрсаткичига нисбатан ортиқча вазндаги юклар бўлса, юк ташувчи (ёки юк эгаси) томонидан ортиқча юкнинг туширилиши ёки бошқа транспорт воситасига ортилиши таъминланади.



III БОБ. ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

"ҚАМЧИҚ" ДОВОНИ ОРҚАЛИ ҲАРАКАТЛАНИШИ


12. Юк автотранспортида ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиниши лозим.

Бунда:

ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши;

икки ёки ундан ортиқ юк автотранспорт воситасида юк ташишда, қонунчиликда белгиланган (ёки зарурият бўлган) ҳолларда ўрнатилган тартибда тўлов асосида ИИВ ДЙҲХХ патруль автомобили кузатуви остида ҳаракатланиши;

катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш куннинг фақат ёруғ вақтида амалга оширилиши керак.


13. "Автопоезд" таниқлик белгиси автопоезд ҳаракатланаётганда, куннинг қоронғи вақтида эса, йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида ҳам ёқиб қўйилиши керак.


14. Юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси "Қамчиқ" довони орқали:

колонна таркибида ҳаракатланиш зурурияти туғилганида яқинни ёритувчи фаралар ёқилган ва узатма ёки тишлашиш механизмини ажратмаган ҳолатда (соатига 40 километрдан юқори бўлмаган тезликда) ҳаракатланади ҳамда юк автотранспорт воситасини тўла тўхтатиш ёки бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавфсиз айланиб ўтиш имконини берадиган оралиқ масофани таъминлайди;

йўналиш бўйлаб фақат ўнг тарафдаги (четки) бўлакдан ҳаракатланади, автотранспорт воситаларини қувиб ўтмайди (йўл четида турган автотранспорт воситаларини айланиб ўтиш ҳолатларидан ташқари);

юк билан кетаётганида бошқа автотранспорт воситаларини шатакка олмасдан ҳаракатланади;

тоннеллар орқали битта-биттадан ўтади;

техник носозлик юз берганида, юк автотранспорт воситасини хавфсиз майдонларга (иложи бўлмаган ҳолларда, йўлнинг қатнов қисмидан четга) чиқариб тўхтатади;

юк автотранспорт воситасининг тўхтатиш тизими ишламай қолганида, "фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли"дан фойдаланади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Ушбу Низомда белгиланган талабларни бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


16. Ушбу Низом "Ўзавтойўл" Давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 443-модда









































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск