Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбектендерконсалтинг" тендерлар ўтказувчи агентлик тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.09.1997 й. 454-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 сентябрдаги

454-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги

"Ўзбектендерконсалтинг" тендерлар

ўтказувчи агентлик тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбектендерконсалтинг" тендерлар ўтказувчи агентлик, кейинги ўринларда "Агентлик" деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қарашли ташкилот ҳисобланади.

2. Агентлик товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш, сотиш юзасидан тендер савдолари, танловлар ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот ҳисобланади.


II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


1. Куйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари хисобланади:

- Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини таъминлаш;

- давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат асосий турларини харид қилиш бўйича савдолар, танловлар ўтказишга доир услубий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича;

- бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва товар (ишлар ва хизматлар) етказиб берувчиларни танлов олдидан саралаш;

- тендер қатнашчилари учун тенг танлов шартларини таъминлаш;

- маҳсулот етказиб берувчиларни олдиндан танлаш, тушаётган

- таклифларни эксперт баҳолаш, реклама ишларини ташкил этиш.



III. АГЕНТЛИКНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ


1. Агентлик юридик шахс хисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларидан бирида счётларга эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқукларни сотиб олишга ҳамда ўз зиммасига мажбуриятлар олишга, судларда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳаклидир.


2. Агентлик ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бутун мол-мулк билан жавоб беради.


3. Агентлик ўз фаолиятини тендерларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг холислиги принципларига мувофиқ амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг буйруқларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. Агентлик ўз фаолиятини тўла хўжалик мустақиллиги шартларида амалга оширади.


5. Агентликнинг молиявий-хўжалик фаолият бўйича бошқа шериклар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.


6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга, расмий иш қоғозларига ва ташқи идентификациялашнинг бошка воситаларига эга бўлади.



IV. АГЕНТЛИКНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


1. Агентлик кўрсатиб ўтилган вазифаларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш юзасидан савдолар учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади;

- товарлар (ишлар ва хизматлар)ни потенциал етказиб берувчиларни танлов олдидан саралайди;

- тендерлар тайёрлайди ва уларнинг ўтказилишини бевосита ташкил этади;

- Ўзбекистон Республикасида ва чет элда тендерлар ўтказиш шартлари ва тартибига доир ахборот фаолиятини амалга оширади;

- тендерлар ўтказиш бўйича чет эл иш тажрибасини ва тендерлар ўтказиш соҳасидаги хизматларнинг бошқа турларини ўрганади;

- давлат истеъмолчилари учун давлат эҳтиёжлари учун харид қилишга оид норматив хужжатларни қабул килиш ва уларнинг амал қилиши бўйича консалтинг хизматлари кўрсатади.



V. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


1. Агентлик ўз функцияларини амалга ошириш учун қуйидагиларга ҳақлидир:

- айирбошлаш шартларида ёки тижорат асосида тендерлар ўтказиш бўйича ахборот бериш (сотиб олиш) тўғрисида тендерлар ўтказиш бўйича бошқа хорижий агентликлар билан битимлар тузиш;

- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг юридик шахсларидан ўз вазифаларини амалга ошириш учун Агентликка зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;

- ўз ахборот хабарномалари ва бошқа ахборот маҳсулотини нашр этиш ва Ўзбекистон Республикасида ва чет элда тарқатиш;

- тендерлар ўтказилиши ҳакидаги ахборотни чет эл ва мамлакатимиз ташкилотларига шартнома асосида бериш;

- кредитлар олиш, ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳукуқларни сотиб олиш, судда, хўжалик судида ва холис ҳакамлар судида даъвогар ва жавобгар бўлиш;

- тендерлар ўтказиш бўйича ахборотни таркатиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг розилиги билан минтақавий бўлимлар ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик фаолиятини, шу жумладан мазкур Низом билан белгиланган Агентлик мақсадлари ва вазифаларига зид бўлмаган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.


2. Агентлик мазкур Низомда белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.



VI. АГЕНТЛИКНИ БОШҚАРИШ


1. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳисоб беради.

2. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор раҳбарлик қилади.

3. Агентлик тузилмаси ва штатлари, шунингдек мансабдор шахсларга ҳак тўлаш тизими Агентлик Директори томонидан тасдиқланади.


4. Агентлик Директори мазкур Низом билан унга берилган ваколатларга мувофиқ Агентлик фаолиятига раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


5. Агентлик Директори Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ:

- агентликка раҳбарлик қилади ва унинг жорий фаолияти учун жавоб беради;

- юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;

- Агентликнинг барча хизматлари ва бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради;

- Агентлик номидан ишончномасиз иш кўради, барча республика органлари, республика корхоналари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларда ўз ваколати доирасида тендер фаолиятини ўтказиш масалалари бўйича Агентлик номидан вакиллик қилади;

- Агентлик мол-мулкига эгалик килади;

- ишончномалар беради;

- мазкур Низомга мувофиқ Агентлик фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал этади.


6. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирига:

- амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг таркибий бирликларини, бўлимларини ва унга қарашли бошқа корхоналар ва ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;

- Агентлик тузилмаси ва штатларини такомиллаштириш, унинг таркибий бирликлари, бўлимлари ва унга қарашли бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг ходимлари сонини ва иш ҳақини белгилаш;

- хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва улар билан контрактлар имзолаш асосида ишга қабул қилиш бўйича таклифлар киритади.



VII. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА АГЕНТЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ КИЛИШ


1. Агентлик амалга оширилаётган фаолият бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб ва ҳчсоботни амалга оширади.


2. Агентликнинг операция йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тамом бўлади. Ҳар бир йил тамом бўлгандан кейин тасдиқлаш учун Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этиладиган баланс ҳамда фойда ва зарарлар счёти тузилади.

3. Агентлик фаолиятини ҳужжатлар орқали тафтиш қилиш ва текширишни мустақил аудиторлик ташкилотлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай текширишларни амалга оширишга вакил қилинган назорат қилувчи бошқа органлар амалга оширади.



VIII. АГЕНТЛИКНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


Агентликнинг мол-мулки ва маблағлари куйидагилардан иборат бўлади:

- Агентликнинг тўлиқ хўжалик тасарруфида бўлган асосий фондлар ва айланма маблағлар, шу жумладан унга қарашли таркибий бўлинмаларга фойдаланиш учун берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар;

- тендерлар ўтказиш бўйича ахборот хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан, Агентлик маҳсулотларини мамлакатимиз ва чет эл корхоналари, ташкилотларига ҳамда хусусий шахсларга сотишдан олинган даромадлар;

- акциялар ва қимматли қоғозларга дивидендлар, ўзига қарашли корхоналар ва қўшма корхоналар устав сармояларига улушлар;

- депозит ва бошқа молиявий улушлар ва операциялар бўйича фоизлар;

- юридик шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик шахсларнинг текин бадаллари.

Агентлик мол-мулки шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошка манбалардан хам шаклланиши мумкин.



IX. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

ТЎХТАТИЛИШИ


Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қарорига кўра тўхтатилади.





































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск