ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 16.09.2014 й. 51-н-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.10.2014 й. 1723-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.10.2014 й.

N 1723-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

16.09.2014 й.

N 51-н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                                      Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. I бобда:


а) 1-параграфда:

"Тоғ аэродроми" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тоғ аэродроми - аэродром назорат нуқтасидан 25 км (13,5 д. мили) радиусда 500 метр (1650 фут) ва ундан ортиқ баландликларга эга бўлган нотекис рельефда жойлашган аэродром, шунингдек денгиз сатҳидан 1000 метр (3300 фут) ва ундан ортиқ баландликда жойлашган аэродром.";

"Кўтарилиш масофа" деган атама қуйидаги таҳрирдаги "Кўтарилиш масофаси" деган атама билан алмаштирилсин:

"Кўтарилиш масофаси - ҲК старт нуқтасидан бошлаб горизонтал йўналишда старт нуқтаси сатҳидан 10,7 метр (35 фут) баландликка кўтарилгунча босиб ўтган масофа.";

"Стандарт атмосферада денгизнинг ўртача даражасига (QNН) келтирилган аэродром босими" деган атаманинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босими (QNН)";

"Захира аэродроми" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Захира аэродроми - ҲКнинг техник таснифига ва фойдаланишнинг ҳар қандай вақтида иш ҳолатида бўладиган, хизмат кўрсатишнинг муҳим турлари ва воситаларини ўз ичига олган, мўлжалланган аэродромгача учиб бориш имкони бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса ёхуд унда қўниш имкони бўлмаса ҲК учиб бориши мумкин бўлган аэродром.

Захира аэродромларига қуйидагилар тааллуқли бўлади:

учишдаги захира аэродроми - ҲК учиб чиққанидан сўнг бунга зарурат туғиладиган бўлса, ҲК учиб чиққан аэродромга қайтиб қўнишнинг иложи бўлмаса ҲК қўнишни амалга ошириши мумкин бўладиган захира аэродроми;

йўналишдаги захира аэродроми - йўналиш бўйича парвози чоғида бунга зарурат туғилганида ҲК қўнишни амалга ошириши мумкин бўлган аэродром;

назарда тутилган жойдаги захира аэродроми - белгиланган аэродромда қўнишни амалга оширишнинг иложи бўлмаганда ёки бу мақсадга мувофиқ бўлмаганда ҲК қўниши мумкин бўладиган аэродром.";

"Захира аэродроми" деган атамадан кейин қуйидаги таҳрирдаги "Захира аэродромига кетиш мумкин бўлган максимал вақт" деган атама билан тўлдирилсин:

"Захира аэродромига кетиш мумкин бўлган максимал вақт - йўналишдаги қандайдир нуқтадан йўналишдаги захира аэродромигача учиш вақти билан ифодаланган максимал масофа.";

"Самолётнинг қўнишга кириши" деган атама қуйидаги таҳрирдаги "Қўнишга кириш" деган атама билан алмаштирилсин:

"Қўнишга кириш - парвознинг парвоз конфигурацияси баландлигидан қўнишга кириш конфигурациясининг УҚЙ сатҳидан 15 метр (50 фут) (кириш тезлиги 200 км/соат (110 уз) бўлган самолётлар учун 9 метр (30 фут))гача бўлган босқичи.";

"Тоғли жой" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тоғли жой - нотекис рельефли, 25 км (13,5 д. мили) радиусда нисбий баландлик ўзгариши 500 метр (1650 фут) ва ундан ортиқ бўлган, шунингдек денгиз сатҳидан 1000 метр (3300 фут) ва ундан ортиқ бўлган жой.";

"Қирлик жой" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қирлик жой - нотекис рельефли, 25 км (13,5 д. мили) радиусда нисбий баландлик ўзгариши 200 метрдан 500 метргача (660 футдан 1650 футгача) бўлган жой.";

"Текислик жой" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Текислик жой - 25 км (13,5 д. мили) радиусда нисбий баландлик ўзгариши 200 метргача (660 футгача) бўлган жой.";

"Тўсиқлар устидан учиб ўтишнинг минимал хавфсиз баландлиги" деган атама "2 метрдан" деган сўзлардан кейин "(7 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"Минимал пастлашиш баландлиги (МПБ)" деган атама "2 метрдан" деган сўзлардан кейин "(7 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"Парвоздаги иш вақти" деган атамадан кейин қуйидаги мазмундаги "EDTO (extended diversion time operation) критик муҳим тизими" деган атама билан тўлдирилсин:

"EDTO (extended diversion time operation) критик муҳим тизими - ҲК тизими бўлиб, унинг ишлаши ёмонлашса EDTO парвозлари хавфсизлигига жиддий таъсир ўтказиши мумкин ёки унинг тўхтовсиз ишлаши EDTO парвозларини амалга оширишда учиш ва қўнишда жуда муҳим ўрин тутади.";

"Икки двигателли самолёт парвозининг орттирилган узоқлиги (ETOPS - extended range operations with two engine airplanes)" деган атама чиқариб ташлансин;

"Қўнишга киришишнинг таҳлилий вақти" деган атамадан кейин қуйидаги мазмундаги "Захирадаги аэродромгача узайтирилган вақт билан боғлиқ бўлган парвозни амалга ошириш (EDTO)" деган атама билан тўлдирилсин:

"Захирадаги аэродромгача узайтирилган вақт билан боғлиқ бўлган парвозни амалга ошириш (EDTO) - икки ёки ундан ортиқ газ турбинали двигателли ҲКларнинг йўналишдаги захира аэродромигача бўлган вақт остона вақтидан ошган вақтдаги ҳар қандай парвози.";

"Остона вақти" деган атама қуйидаги таҳрирдаги "Чегараланган вақт" деган атама билан алмаштирилсин:

"Чегараланган вақт - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат деб юритилади) томонидан тасдиқланган эксплуатант томонидан ўрнатилган йўналишдаги захира аэродромигача бўлган вақт билан ифодаланган масофа.";

"Қўниш оралиқ масофа" деган атама қуйидаги таҳрирдаги "Қўниш оралиқ масофаси" деган атама билан алмаштирилсин:

"Қўниш оралиқ масофаси - ҲК 15 метр (50 фут) (тезлиги 200 км/с (110 уз) дан кам ҲК учун 9 метр (30 фут) баландликдан батамом тўхтагунга қадар босиб ўтган масофа.";

"Шамол ҳаракати" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шамол ҳаракати - ҳаводаги шамолнинг кучи ва тезлигининг ўзгариши, тепага ва пастга йўналган ҳаво ҳаракати (30 м (100 фут) баландликда 2 м/сек. (4 уз) секин, 2 - 4 м/сек. (4 - 8 уз) ўртача, 4 - 6 м/сек. (8 - 12 уз) кучли ва 6 м/сек.дан ортиқ (12 уз) жуда кучли).;

"Мураккаб метео шароит" деган атамада "200 м." деган сўзлар "200 метр (660 фут)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"Ўтиш эшелони" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўтиш эшелони - ҲК барометрик баландлик ўлчагич (альтиметр) шкаласини 760 мм. с. у. ни (1013.2 мбар (QNE)) асосидаги ўлчам босимидан стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимига (QNН) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босимига (QFE) ўтказиш эшелони. Ўтиш эшелони аэродром ҳудудидаги (аэроузел, ҲХБ райони қисмидаги) энг пастки эшелонини кўрсатади.";

б) 2-параграф қуйидаги мазмундаги "денгиз мили" ва "узел" деган қисқартмалар билан тўлдирилсин:

"денгиз мили - д. мили";

"узел - уз".


2. 99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"99. Аэродром ҳудудида бинолар, иншоотлар, алоқа линиялари, юқори кучланишли электр узатиш, радиотехника линиялари ва ҲКлар парвозига хавф туғдириши ёки аэродромларнинг радиотехник алоқаларининг нормал ишлаши учун ҳалақит бериши мумкин бўлган бошқа объектларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 августдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.".


3. 126-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"126. Мураккаб метеорологик шароитларда парвозларнинг хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун қўниш ва қўнишлар учун аниқ киришнинг ICAO бўйича тоифалари ўрнатилади:

а) ICAO I тоифаси - қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш учун қарор қабул қилиш баландлиги камида 60 метр (200 фут) ва (ёки) кўриш узоқлиги камида 800 метр ёхуд учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 550 метр бўлганда;

б) ICAO II тоифаси - қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 60 метрдан (200 футдан) кам, лекин 30 метрдан (100 футдан) кўп ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 300 метр бўлганда;

в) ICAO IIIа тоифаси - қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 30 метрдан (100 футдан) кам ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 175 метр бўлганда;

г) ICAO IIIв тоифаси - қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 15 метрдан (50 футдан) кам ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги 175 метрдан кам, лекин 50 метрдан кўп бўлганда;

д) ICAO IIIс тоифа - қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги чекланмаганда.".


4. 130-бандда:

"а" кичик бандда "30 м" деган сўзлар "30 метр (100 фут)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"б" кичик банд "200 метргача" деган сўзлардан кейин "(600 футгача)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 131-банд "200 метр" деган сўзлардан кейин "(660 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 132-банд "200 метрдан" деган сўзлардан кейин "(660 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 138-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"138. Ҳаво трассасининг кенглиги, қоида тариқасида, 10 км (5,4 д. мили) қилиб белгиланади. Алоҳида ҳолларда, РТВ етарлича таъминланмаган ҳудудларда ҳаво трассасининг кенглиги 20 км. гача (10,8 д. милигача) кенгайтирилиши мумкин.".


8. 140-бандда:

"а" кичик банд "10 км" деган сўзлардан кейин "(5,4 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"б" кичик банд "4 км. гача" деган сўзлардан кейин "(2,2 д. милигача)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 141-бандда:

"а" кичик банд "5 км. дан" деган сўзлардан кейин "(2,7 д. милидан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"б" кичик банд "2 км. дан" деган сўзлардан кейин "(1 д. милидан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 290-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари "550 км/соат" деган сўзлардан кейин "(297 уз)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 294-банднинг "б" кичик банди "300 км" деган сўзлардан кейин "(162 уз)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 295-банднинг "а" кичик банди "550 км. дан" ва "450 км. дан" деган сўзлардан кейин тегишлича "(297 уз. дан)" ва "(245 уз. дан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


13. 296-банд "300 метрдан" деган сўзлардан кейин "(1000 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


14. 298-банд "300 км." ва "500 метр" деган сўзлардан кейин "(162 уз)" ва "(0,3 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


15. 299 ва 301-бандлар "500 метр" деган сўзлардан кейин "(0,3 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


16. 326-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) иккита газ турбинали двигателга эга ҲКда EDTO қоидалари бўйича парвоз қилинганда, захирадаги аэродромларни танлаш эксплуатантнинг EDTO (EDTO MANUAL) бўйича парвоз қилиш ҳақидаги қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.".


17. 329-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"329. УПҚ бўйича парвозларда манзил учун захира аэродром сифатида шундай аэродром танланиши мумкинки, унда учиб келиш вақтига келиб қуйидагилар прогноз қилинаётган бўлса:

а) булутларнинг пастки чегараси баландлиги минимумдан 50 метр (165 фут) ва кўриш узоқлиги 500 метр баланд бўлса;

б) булутларнинг пастки чегараси баландлиги 90 метрдан (300 футдан) ва кўриш узоқлиги 1000 метрдан кам эмас - агар аэродром тоифалаштирилган минимум бўйича фойдаланишга қўйилган бўлса, командир ва ҲК эса ушбу тоифага мос келадиган тегишли тоифа ёки минимум бўйича парвозларга қўйилган бўлса;

в) булутларнинг пастки чегараси баландлиги минимумдан 100 метр (330 фут) ва кўриш 1000 метрдан баланд - танланган захира аэродроми манзил аэродромидан кўпи билан 50 км (27 д. мили) масофада жойлашган бўлса.".


18. 331-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"331. Учиб кетиш учун захира аэродроми шундай танланиши керакки, ундаги ҳақиқий об-ҳаво ва учиб келиш вақтидаги об-ҳаво қўниш учун белгиланган минимумдан паст бўлмаслиги, парвоз бошланган аэродромдан унгача учиб бориш масофаси барча ҳолларда қуйидагича бўлиши лозим:

а) иккита двигателга эга ҲК учун: 1 та тўхтаб қолган двигатели билан крейсер тезлигидаги парвоз вақти 1 соат эквивалентидан узоқ бўлмаган масофа, ҲК фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ, амалдаги учиш оғирлигидан фойдаланиб штил шароитларига ва стандарт об-ҳаво шароитларига мослашган шароитда;

б) учта ва ундан ортиқ двигателга эга ҲК учун: крейсер тезлигидаги парвоз вақти 2 соат эквивалентидан узоқ бўлмаган масофа, ҲК фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ, амалдаги учиш оғирлигидан фойдаланиб штил шароитларига ва стандарт об-ҳаво шароитларига мослашган шароитда;

в) захира аэродромига кетиш мумкин бўлган максимал вақт доирасида жойлашган ҲК учун: мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган масофа бўйича мезонларга жавоб берадиган аэродром мавжуд бўлмаган, биринчи захира аэродроми амалдаги учиш оғирлигини ҳисобга олиб захирадаги аэродромгача кетадиган максимал вақт доирасида жойлашган шароитда.".


19. 333-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"333. Қуйидаги ҳолларда ҲК командирига захира аэродроми ёки парвоз бошланган аэродромга кетиш чегарасини ҳисобга олиб учиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади:

захирадаги аэродром белгиланганда;

кетиш чегарасидан манзил ёки захира аэродромигача бўлган парвоз давомийлиги ҳисоб-китоб бўйича икки соатдан ошмаса;

ҲК экипажига қўниш даврида метеорологик шароит ва парвозни амалга ошириш хусусияти ҳамда йўналишдаги қўниш аэродроми ҳақидаги маълумот тақдим этилганда.

Эксплуатант томонидан ҲКларнинг парвоз-диспетчерлик кузатуви, парвозни амалга ошириш учун ходимлар ва учувчилар тайёрлаш дастури ҳамда эксплуатация процедураси устидан эксплуатация назорати ўрнатилади.".


20. 334-банднинг "б" кичик банди "150 метрдан" деган сўзлардан кейин "(500 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


21. 337-бандда:

"а" кичик банд "5 км" деган сўзлардан кейин "(2,7 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"б" кичик банд "2 км" деган сўзлардан кейин "(1 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


22. 338-банд "50 метр" деган сўзлардан кейин "(165 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


23. Қуйидаги мазмундаги 342-банд билан тўлдирилсин:

"342. Йўналишдаги захира аэродромигача бўлган вақт чегараланган вақтдан ошган икки ёки ундан ортиқ газ турбинали двигателли ҲКнинг ҳар қандай парвози захира аэродромигача узайтирилган вақт билан боғлиқ бўлган парвозни амалга ошириш (EDTO) ҳисобланади.

Бундай парвозларни амалга оширадиган ҲК учун чегараланган вақт ва захира аэродромига кетиш вақти эксплуатант томонидан белгиланади. Бунда двигатель тизимининг ишончлилиги, EDTO парвози учун ҲК турининг учишга яроқлилиги ҳақидаги гувоҳнома, EDTO техник хизмат кўрсатиш дастури ҳисобга олиниши ҳамда вақт чегараси бўлмаслиги керак.

Парвоз вақти чегараланган вақтдан ошган тақдирда, агар захира аэродроми яроқлилиги белгиланган бўлса ва охирги маълумот улардаги шароит кутилган вақтда ўрнатилган талабларга жавоб беришини кўрсатса, парвоз давом эттирилади. Агар ушбу аэродромларга кутилган вақтда хавфсиз кириш учун шароитда қандайдир тўсқинликлар бўлса, захирадаги амалиёт режаси қабул қилинади.".


24. 343-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) аэродром ҳудудида, аэродромдаги парвозлар доираси чегарасида, ўтиш баландлигида ва пастда - стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босими (QNН) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босими (QFE) қиймати бўйича;".


25. 344 - 347-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"344. Эшелонда парвоз қилиш учун барометрик баландлик ўлчагичининг шкаласини стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босими (QNН) ёки аэродромдаги атмосфера босими (QFE) қийматидан 760 мм. с. уст. га (QNE (1013,2 м барга)) тенг босимга ўтказиш ўтиш баландлиги кесиб ўтилаётган вақтда амалга оширилади.

345. Қўнишни бошлаш олдидан барометрик баландлик ўлчагичининг шкаласини 760 мм. с. уст.дан (QNE (1013,2 мбардан) қўниш аэродромининг стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босими (QNН) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босими (QFE) қийматига ҲҲБ органи диспетчерининг янада пасайиш тўғрисидаги рухсатидан сўнг ўтиш эшелонида амалга оширилади.

346. Йўналиш бўйлаб парвозда қуйи эшелондан паст баландликда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимидан (QNНдан) ёки аэродромдаги атмосфера босимидан (QFEдан) йўналиш бўйича денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босимига ўтказиш фазога кўтарилиш зонасидан ва қўниш зонасидан (парвозларнинг аэродром доирасидан) чиққандан кейин амалга оширилади.

347. Аэродромга яқинлашганда қуйи эшелондан паст баландликда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини йўналиш бўйича денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босимидан стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимига (QNНга) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босимига (QFEга) ўтказиш фазога кўтарилиш зонасига ва қўниш зонасига кирганда (аэродром доирасидаги парвозларда) амалга оширилади.".


26. 353-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"353. Ҳар бир аэродром учун ускуналар бўйича минимал хавфсиз парвоз баландлиги белгиланади, у авария вазиятларида қўнишни бошлаш схемаси чегарасидан чиқишда пасайиш учун фойдаланилиши мумкин ва жой рельефи ва ундаги сунъий тўсиқларнинг энг юқори нуқтасидан 300 метр (1000 фут) баландликда, аэродромнинг назорат нуқтасидан 46 км (25 д. мили) радиусда ҳақиқий парвоз баландлигининг минимал захирасини таъминлаши керак. Агар жой рельефидаги баландликлар фарқи ундаги сунъий тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда 100 метрдан (330 футдан) ошмаса, бутун аэродром ҳудуди учун ягона минимал хавфсиз баландлик белгиланади. Баландликлар орасидаги фарқ катта бўлса, аэродром ҳудуди секторларга бўлинади ва ҳар бир сектор учун минимал хавфсиз баландлик ўрнатилади.".


27. 358-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"358. Хавфсиз парвоз баландлигини ҳисоблашда жой рельефининг ва сунъий тўсиқларнинг ошишини ҳисобга олиш йўлаги қуйидагича бўлиши лозим:

а) учиш ва қўниш зонасида йўналиш ўқидан икки томонга қараб:

УПҚ бўйича парвозларда 10 км. дан (5,4 д. милидан);

ВПҚ бўйича парвозларда 5 км. дан (2,7 д. милидан);

б) аэродром ҳудудлари чегараларида, кириш, чиқиш йўлакларида, шунингдек белгиланган йўналишларда:

УПҚ бўйича парвозларда ва радиолокацион назорат бўлганда йўналиш ўқидан икки томонга қараб 10 км. дан (5,4 д. милидан), радиолокацион назорат бўлмаганда 25 км. дан (13,5 д. милидан);

ВПҚ бўйича парвозларда йўлак кенглиги чегарасида;

в) ҳаво трассалари, 1-тоифали МҲЙ ва белгиланган йўналишларда (аэродром ҳудудидан ташқари):

УПҚ бўйича парвозларда йўналиш ўқидан икки томонга қараб 25 км. дан (13,5 д. милидан);

ВПҚ бўйича парвозларда йўлак кенглиги чегарасида (МҲЙ, белгиланган йўналишларда);

г) ВПҚ бўйича трассадан ташқари (биринчи ва иккинчи тоифадаги МҲЙдан ташқари) парвозлар бажарилганда:

эшелонларда йўналиш ўқидан икки томонга қараб 5 км. дан (2,7 д. милидан);

қуйи эшелондан пастда йўналиш ўқидан икки томонга қараб 2 км. дан (1 д. милидан).".


28. 359-банд "300 км" деган сўзлардан кейин "(162 уз)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


29. 364-банд "30 км" деган сўзлардан кейин "(16,2 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


30. 365 ва 366-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"365. Вертикал эшелонлаш интерваллари қуйидагича ўрнатилади:

а) 30 эшелондан (900 метр) 410 эшелонгача (12500 метр) - 300 метрдан (1000 футдан) кам бўлмаган;

б) 410 эшелон (12500 метр) ва ундан юқори эшелон - 600 метрдан (2000 футдан) кам бўлмаган;

в) товушдан юқори тезликда парвозларни бажарадиган ҲК билан бошқа ҲК ўртасида - 1200 метр (4000 фут).

366. Қуйи эшелондан пастдаги парвозларда қуйи эшелонлар билан парвоз баландлиги ўртасидаги вертикал масофа 300 метрдан (1000 футдан) кам бўлмаслиги керак.

Қуйи эшелондан пастдаги баландликларда ҲКларнинг ВПҚ бўйича тезлиги соатига 300 км/соатдан (162 уз. дан) ортиқ бўлмаган парвозлари ҳар 150 метрда (500 футда), тезлиги соатига 300 км/соатдан (162 уз. дан) ортиқ парвозларда ва бошқа барча ҳолатларда - ҳар 300 метрда (1000 футда) эшелонланади.".


31. 367-банд "300 метрдан" деган сўзлардан кейин "(1000 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


32. 369-банд "20 км" деган сўзлардан кейин "(10,8 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


33. 372-банд "2 км" деган сўзлардан кейин "(1 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


34. 373, 374 ва 375-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"373. ВПҚ бўйича парвозларда бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари бошқа ҲК банд қилиб турган парвоз эшелонини (баландлигини) кесиб ўтиш чоғида, шунингдек битта эшелондаги бошқа ҲКнинг парвоз йўналишини кесиб ўтишда қуйидагича бўлиши керак:

а) парвоз тезлиги соатига 300 км (162 уз) ва ундан паст бўлган ҲКлар учун - 2 км (1 д. мили);

б) парвоз тезлиги соатига 301 - 550 км (163 - 297 уз) бўлган ҲКлар учун - 5 км (2,7 д. мили).

374. УПҚ бўйича ва ВҚК қоидалари бўйича парвозларда, узлуксиз радиолокацион назорат мавжуд бўлганда, битта эшелонда (баландликда) битта йўналиш бўйлаб кетаётган ҲКлар ўртасида бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари қуйидагича бўлиши керак:

а) ҳаво трассаларида, МҲЙ ва белгиланган йўналишларда - 30 км (16,2 д. мили);

б) яқинлашиш зоналарида - 20 км, (10,8 д. мили) ҲҲБ АТдан фойдаланилганда - 10 км (5,4 д. мили);

в) учиш ва қўниш зонасида - учиш оғирлиги 136 тонна ва ундан катта бўлган ҲКларнинг ортидан кетаётган барча ҲКлар учун 10 км (5,4 д. мили), бошқа барча ҳолларда 5 км (2,7 д. мили).

375. УПҚ бўйича парвозларда радиолокацион назорат қўлланилганда бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари қуйидагича бўлиши лозим:

а) битта эшелонда (баландликда) битта йўналишда кетаётган ҲКлар ўртасида:

район диспетчерлик хизматида (ҲХХК йўналишларда ва улардан ташқари йўналишларда) - 30 км (16,2 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - 20 км (10,8 д. мили);

яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида (яқинлашиш зонасида)) - 20 км (10,8 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - 10 км (5,4 д. мили);

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) 136 тонна ва ундан ортиқ учиш оғирлигига эга бўлган ҲКлардан кейин бошқа ҲКлар учун - 10 км (6 д. мили), бошқа барча ҳолатларда - 5 км (2,7 д. мили);

б) ҲКлар орасида бошқа банд қилиб турган қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (йўналишларда ва йўналишлардан ташқари) - 10 км. ли (5,4 д. мили) интервалга риоя этган ҳолда 30 км (16,2 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - 30 км (16,2 д. мили), ҲК ажрашиш вақтида ўрнатилган вертикал эшелонлар интервалларини таъминлаш шарти билан;

яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида, яқинлашиш зонасида) - 30 км (16,2 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - 20 км (10,8 д. мили), ҲК ажрашиш вақтида ўрнатилган вертикал эшелонлар интервалларини таъминлаш шарти билан;

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) 20 км (10,8 д. мили). ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда 30 км. ли (16,2 д. мили) интервалга риоя этган ҳолда - 15 км (8 д. мили), ҲК ажрашиш вақтида ўрнатилган вертикал эшелонлар интервалларини таъминлаш шарти билан;

в) ҲКлар орасида бошқа ҲК банд қилиб турган йўлдош эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (ҲХХК йўналишларда ва улардан ташқари йўналишларда) ва яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида, яқинлашиш зонасида) - 20 км (10,8 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - 10 км (5,4 д. мили);

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) - 10 км (5,4 д. мили);

г) битта эшелонда (баландликда) кесишадиган йўналишлар бўйлаб кетаётган ҲКлар ўртасида (кесишиш бурчаклари 45° дан 135° гача ва 225° дан 315° гача бўлганда), шунингдек кесишиш (баландлик) бошқа ҲК билан банд бўлган эшелонни кесиб ўтишда:

район диспетчерлик хизматида (ҲХХК йўналишларда ва улардан ташқари йўналишларда) - 40 км (21,6 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - 30 км (16,2 д. мили);

яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида, яқинлашиш зонасида) - 30 км (16,2 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - 20 км (10,8 д. мили);

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) - 10 км (5,4 д. мили).".


35. 379 ва 380-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"379. ВПҚ бўйича битта баландликдаги парвозларда ёнлама эшелонлашнинг минимал интерваллари:

а) олдинда кетаётган ҲКни қувиб ўтишда - 500 метр (0,3 д. мили);

б) қарама-қарши келаётган ҲК парвозида - 2 км (1 д. мили);

в) қуйи эшелондан паст МҲЙ бўйича парвозлардаги ажратилган йўналишларда - 5 км (2,7 д. мили).

380. УПҚ бўйича парвозларда, радиолокацион назорат қўлланилганда ёнлама эшелонлаштиришнинг минимал интерваллари қуйидагича бўлиши лозим:

а) йўлдош ҲК билан банд бўлган эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (ҳаво трассаларида, зонал навигация йўналишларда, МҲЙ ва улардан ташқари йўналишларда) ва яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида, яқинлашиш зонасида) - 10 км (5,4 д. мили);

аэродром диспетчерлик хизмати (учиш ва қўниш зонасида) - 10 км (5,4 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган ускуналар комплексидан фойдаланилганда - 5 км (2,7 д. мили);

б) бошқа ҲК банд қилиб турган қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (ҳаво трассаларида, зонал навигация йўналишларда, МҲЙ ва улардан ташқари йўналишларда) - 30 км. ли (16,2 д. мили) бўйлама интервалга риоя этган ҳолда 10 км (5,4 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган ускуналар комплексидан фойдаланилганда - 10 км (5,4 д. мили);

яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида, яқинлашиш зонасида) ва аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) - 10 км (5,4 д. мили);

в) параллел ҳаво трассаларининг ўқлари ўртасида масофа - 50 км (27 д. мили).".


36. 390-банд "10 км" деган сўзлардан кейин "(5,4 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


37. 407-банднинг "ж" кичик банди "5 км. га" деган сўзлардан кейин "(2,7 д. милига)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


38. 408-банднинг "ж" кичик банди "4 км. ни" деган сўзлардан кейин "(2,2 д. милини)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


39. 414-банд "25 км" деган сўзлардан кейин "(13,5 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


40. 479-банднинг "а" кичик банди "200 метр" деган сўзлардан кейин "(660 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


41. 488-банд "200 метр" деган сўзлардан кейин "(660 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


42. 489-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"489. Ҳавога кўтарилгандан сўнг баландликка кўтарилиш тўғри чизиқ бўйлаб қуйидагидан кам бўлмагунга қадар амалга оширилади:

а) 50 метр (165 фут) - авиация ишларини бажаришда ҲКларда, агар бу турдаги ишлар учун ишчи баландлик 50 метр (165 фут) ва ундан пастроқ этиб белгиланган бўлса;

б) 100 метр (330 фут) - доира бўйлаб учиш тезлиги 300 км/соат (162 уз) ва ундан камроқ бўлган ҲКларда;

в) 200 метр (660 фут) - доира бўйлаб учиш тезлиги 300 км/соатдан (162 уз. дан) ортиқ бўлган ҲКларда.".


43. 491-банд "200 метр" ва "200 метрдан" деган сўзлардан кейин тегишлича "(660 фут)" ва "(660 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


44. 515-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ўтиш эшелонида барометрик баландлик ўлчагич босимининг шкаласини стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимига (QNН) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босимига (QFE) ўтказиши, тоғли аэродромларда аэродромдаги атмосфера босими (QFE) бўйича қўнишга кираётганда, ҲҲБ органининг диспетчерига жорий баландлик ҳақида хабар бериши;".


45. 519-банднинг "а" кичик банди "200 метр" деган сўзлардан кейин "(660 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


46. 556-банд "100 метрдан" ва "10 метрдан" деган сўзлардан кейин тегишлича "(330 футдан)" ва "(35 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


47. 582 ва 583-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"582. Авиация ишларини бажариш бўйича парвозлар текислик ва тепалик жойларда кўриш узоқлиги 3000 метрдан кам бўлмаганда ва булутлар пастки чегараси 150 метрдан (500 футдан) паст бўлмаганда, шунингдек тоғ олди, тоғли ва парвознинг энг чет нуқтаси тоғ чўққиларидан 5 км дан (2,7 д. милидан) кам бўлмаган узоқликда бўлган платоларда ВПҚ бўйича амалга оширилади.

583. Тоғ чўққиларидан 5 км зонадаги участкаларга, шунингдек денгиз сатҳидан 2000 метр (6600 фут) баландликда жойлашган тоғли платоларга ишлов беришга кўриш узоқлиги 5000 метр ва булутлар пастки чегарасининг баландлиги 300 метрдан (1000 футдан) кам бўлмаганда, булутлар пастки чегарасининг баландлиги парвоз баландлигидан 100 метрдан (330 футдан) кам бўлмаслигини таъминлаган ҳолда рухсат этилади.".


48. 584-банд "100 метр" деган сўзлардан кейин "(330 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


49. 585-банд "50 метр" деган сўзлардан кейин "(165 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


50. 592 ва 593-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"592. Участка чегараларида турган тўсиқлар узра 10 метрдан (35 футдан) кам бўлмаган баландликда, юқори вольтли ЭУТ устидан эса 20 метрдан (70 футдан) кам бўлмаган баландликда учиб ўтишга рухсат этилади.

593. Электр узатиш ва самовий алоқа тармоқлари кесишган участкалар устидан узатгичлар бўйлаб шамол эсаётган томонидан парвоз этишга:

а) шамол тезлиги 5 м/с. гача (10 уз. гача) ва 8 м/с (16 уз) бўлганда, узатгичлардан 50 метрдан кам бўлмаган масофада;

б) шамол тезлиги 6 - 8 м/с (12 - 16 уз) бўлганда, узатгичлардан 100 метрдан кам бўлмаган масофада рухсат этилади.".


51. 601-банд "± 2 м/с" деган сўзлардан кейин "(±4 уз)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


52. 605-банд "100 метр" ва "200 метр" деган сўзлардан кейин тегишлича "(330 фут)" ва "(660 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


53. 606-банд "50 метрдан" ва "50 метр" деган сўзлардан кейин тегишлича "(165 футдан)" ва "(165 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


54. 609-бандда:

"б" кичик банд "75 метргача" деган сўзлардан кейин "(250 футгача)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"в" кичик банд "60 метрдан 100 метргача" деган сўзлардан кейин "(200 футдан 330 футгача)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


55. 613-банд "50 метрдан" деган сўзлардан кейин "(165 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


56. 614-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"614. Буюртмачининг кузатувчиси объектни ҳар томонлама синчиклаб кўздан кечириши учун тўсиқлар узра 10 метргача (35 футгача), юқори вольтли электр узатиш тармоқларини кўздан кечиришда эса тўсиқлар узра 20 метрдан (70 футдан) кам бўлмаган баландликда парвозни амалга оширишга рухсат этилади.".


57. 615-банд "50 метрдан" деган сўзлардан кейин "(165 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


58. 616-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"616. Буюртмачининг кузатувчиси локал объектни, жой участкасини ҳар томонлама синчиклаб кўздан кечириши учун ҲКнинг тўсиқлар узра 10 метргача (35 футгача), юқори вольтли электр узатиш тармоқларини кўздан кечиришда эса тўсиқлар узра 20 метрдан (70 футдан) кам бўлмаган баландликкача пастлашига рухсат этилади.".


59. 619-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"619. Ёнғинлар узра парвозни амалга оширишда ёнғиннинг четроқ қисмида, дарахтларнинг учлари устида, ҲК учун 200 метрдан (660 футдан), вертолётлар учун 100 метрдан (330 футдан) паст бўлмаган баландликкача пастлашга рухсат этилади.".


60. 634-банд "150 метрдан" деган сўзлардан кейин "(500 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


61. 635-банд "200 метр" деган сўзлардан кейин "(660 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


62. 640-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"640. Юкларни ташлаш парашютлар билан ёки уларсиз амалга оширилиши мумкин. Юкларни парашютларда ташлаш 150 метрдан (500 футдан) кам бўлмаган баландликда амалга оширилади. ҲКлардан юкларни парашютсиз ташлашга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади:

текис жойда 25 метрдан (80 футдан) паст бўлмаган баландликда;

тепаликли жойларда 50 метрдан (165 футдан) паст бўлмаган баландликда;

тоғли жойларда 100 метрдан (330 футдан) паст бўлмаган баландликда.

Юкларни вертолётлардан ташлашга ҳар қандай географик шароитларда ҳам 25 метрдан (80 футдан) кам бўлмаган баландликда ташлашга рухсат этилади.".


63. 642-банд "300 метрдан" деган сўзлардан кейин "(1000 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


64. 647-банднинг "а" кичик банди "100 метр" деган сўзлардан кейин "(330 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


65. 649-банд "30 км" деган сўздан кейин "(16,2 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


66. 652-банд "150 метрдан" деган сўзлардан кейин "(500 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


67. 674-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"674. ҲКК учишга қарор қилиш вақтида қуйидаги чегараланишларни инобатга олиши шарт:

а) булутлар пастки чегарасининг баландлиги парашют билан сакрашни бажариш баландлигидан 100 метр (330 фут) баланд бўлиши керак;

б) сакрашларнинг минимал баландлиги - 700 метр (2300 фут) бўлиши керак. 700 метрдан (2300 футдан) паст бўлган баландликдан сакраш ҳар бир алоҳида ҳолларда фақат сакрашлар бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. Рухсатлар "ҲКК маълумотлар журнали"да расмийлаштирилади.".


68. 691-банднинг биринчи хатбошиси "10 метргача" деган сўзлардан кейин "(35 футгача)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


69. 692-банд "10 метр" деган сўзлардан кейин "(35 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


70. 693-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"693. Муаллақ туриш ва 10 метргача (35 футгача) баландликда парвоз қилиш вертолёт сардорининг минимумига боғлиқ равишда кўриш масофаси 500 метрдан кам бўлмаганда ва булутлар баландлиги 50 метрдан (165 футдан) паст бўлмаганда рухсат этилади.".


71. 695-банд "10 метрдан" деган сўзлардан кейин "(35 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


72. 753-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЎЕҲК ҳаво ҳароратини белгилашда булутнинг энг пастидаги қатламни ердан 400 метр (1300 фут), кўриш масофасини камида 5000 метр ва йўналишдаги парвозни тўсиқдан камида 50 метр (165 фут) баландликда белгилаш тавсия этилади.".


73. 783-бандда "400 метрдан" деган сўзлардан кейин "(1300 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


74. 784-банд "5 м/сек.дан" деган сўзлардан кейин "(10 уз.дан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


75. 785-банд "300 метрдан" деган сўзлардан кейин "(1000 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


76. 815-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"815. 4-классдаги ҲКлар ва вертолётлар гуруҳини кўчириш ВПҚ бўйича қуйидаги ҳолларда бажарилади:

а) текислик ва тепаликли жойларда кўриш масофаси камида 4 км ва булутларнинг пастки чегараси камида 250 метр (820 фут) бўлганда;

б) тоғли ҳудудда рельеф баландлиги 2000 метргача (6600 футгача), кўриш масофаси камида 5 км бўлган, булутларнинг пастки чегараси рельефнинг энг баланд нуқтасидан 500 метрдан паст бўлмаганида ёки рельефнинг баландлиги 2000 метрдан (6600 футдан) баланд бўлган, кўриш масофаси 10 км дан кам бўлмаган, булутларнинг пастки чегараси рельефнинг энг баланд нуқтасидан 700 метрдан (2300 футдан) паст бўлмаганда. Бунда ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган вертикал оралиқ масофа барча ҳолатларда 100 метрдан (330 футдан) кам бўлмаслиги лозим.".


77. 877-банд "30 км" деган сўзлардан кейин "(16,2 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


78. 891, 893, 897 ва 898-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


79. 914-банд "20 км" деган сўзлардан кейин "(10,8 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


80. 921-банд "10 км дан" деган сўзлардан кейин "(5,4 д. милидан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


81. 923-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"923. Булутлар остидан парвозни амалга оширишга фақат кундуз кунлари ВПҚ талаблари доирасида жала ёғинлари ҳудудидан ташқарида рухсат берилади, агар:

а) ҲК парвози рельефли жойлар ва сунъий тўсиқлар устида ҳақиқий хавфсиз баландликдан кам бўлмаса, аммо барча ҳолларда текислик ва тепаликли жойларда 200 метрдан (660 футдан) ва тоғли жойларда 600 метрдан (2000 футдан) кам бўлмаса;

б) ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган вертикал оралиқ масофа 200 метрдан (660 футдан) кам бўлмаса.".


82. 924-банд "500 метрга" деган сўзлардан кейин "(1650 футга)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


83. 926-банд "15 км дан" ва "50 км дан" деган сўзлардан кейин тегишлича "(8 д. милидан)" ва "(27 д. милидан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


84. 928-банд "900 метрдан" деган сўзлардан кейин "(3000 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


85. 929-банд "10 км" деган сўзлардан кейин "(5,4 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


86. 930-банд "30 км" деган сўзлардан кейин "(16,2 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


87. 936-банднинг "в" кичик банди "3 м/с" деган сўзлардан кейин "(6 уз)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


88. 940-банднинг "а" кичик банди "50 км дан" деган сўзлардан кейин "(27 д. милидан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


89. 942-банд "600 метр" деган сўзлардан кейин "(2000 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


90. 951-банд "5 км" деган сўзлардан кейин "(2,7 д. мили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


91. 966-банд "100 метргача" деган сўзлардан кейин "(330 футгача)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


92. 967-банд "100 метрдан" деган сўзлардан кейин "(330 футдан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


93. 1-илованинг 4-бўлими "300 км/соат" деган сўзлардан кейин "(162 уз)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


94. 6-илова 2-жадвалининг ("Тутиб олинган ҲК сигналлари ва тутиб олган ҲК сигнал-буйруқлари") тўртинчи сигналлар серияси қаторининг тутиб олинган ҲК ҳаракатлари устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ҲКлар


Кундузи - УҚЙ устидан учиб ўтишда аэродром даражасидан 300 метрдан (1000 футдан) кам 600 метрдан (2000 футдан) кўп бўлмаган баландликда шассиларни йиғиб олиш ва аэродром устида доира бўйлаб парвозда давом этиш.

Кечаси - УҚЙ устидан учиб ўтишда аэродром даражасидан 300 метрдан (1000 футдан) кам 600 метрдан (2000 футдан) кўп бўлмаган баландликда шассиларни йиғиб олиш ва қўниш фараларини ўчириб ёқиш ва аэродром устида доира бўйлаб парвозда давом этиш. Агар қўниш фаралари билан ўчириб ёқишнинг иложи бўлмаса, мавжуд ҳар қандай чироқларни ўчириб ёқиш.


Вертолётлар


Кундузи - аэродром (Вертолёт қўниш майдончаси) устидан 50 метрдан (165 футдан) кам ва 100 метрдан (330 футдан) ортиқ бўлмаган баландликда учиб ўтиш ҳамда доира бўйлаб учишни давом эттириш.

Кечаси - аэродром (Вертолёт қўниш майдончаси) устидан 50 метрдан (165 футдан) кам 100 метрдан (330 футдан) ортиқ бўлмаган баландликда учиб ўтишда қўниш фаралари ва аэронавигация фараларини ўчириб ёқиш ва доира бўйлаб учишни давом эттириш.".


95. 9-илованинг "Талаб этиладиган ёнилғи миқдорини аниқлаш" бўлимида:

қирқ учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЕDТО қоидалари бўйича парвозларни бажарувчи ҲК учун ёнилғининг белгиланган захираси қатнов ёнилғиси миқдорининг 5% идан кам бўлмаслиги керак.";

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Арктика ва Антарктидада парвозлар бажарилаётганида, шунингдек бошқа ҳолатларда қўшимча ёнилғи тегишли қўлланмалар талабларига мувофиқ эксплуатантнинг парвозларни бажариш бўйича қўлланмасида белгиланади.".


96. 12 - 14-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


97. 15-илованинг изоҳи "100 м" деган сўзлардан кейин "(330 фут)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


98. 16 - 20-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4 - 8-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


99. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

12-ИЛОВА

ҲК

тоифаси


Таснифлаш тезлиги,

км/соат (уз)


ҲК турлари



А

169 (91 уз)дан кам


Ан-2, Ан-28, Л-410, вертолётлар ва ушбу категорияга тегишли бошқа ҲКлар



В

169 - 223 (91 - 120 уз)


Як-40, Як-42, Ан-24, Ан-26, Ан-30, Ан-72, Ан-74, Ил-114, Rj-85 ва ушбу категорияга тегишли бошқа ҲКлар



С

224 - 260 (121 - 140 уз)


Ил-76, А-310, Б-757, Ан-32 ва ушбу категорияга тегишли бошқа ҲКлар



D

261 - 306 (141 - 165 уз)


Ил-18, Ил-62, Ил-86, Ил-96, Ту-134, Ту-154, Ту-204, Ан-12, Ан-124, Б-767 ва ушбу категорияга тегишли бошқа ҲКлар



Е

307 - 390 (166 - 210 уз)



".

         





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

13-ИЛОВА


Жой


Парвоз тезлиги

(ускуналар бўйича

км/соат (уз))


ВПҚ бўйича парвозларнинг минимал шартлари


рельефнинг энг

баланд нуқтасидан

булутлар пастки

чегарасининг

баландлиги,

м (фут)


кўриш

имконияти,

м

ҲКдан

булутларнинг

пастки

чегарасигача

бўлган оралиқ

масофа, м (фут)


Учиш ва қўниш зонасида


текислик ва тепалик


300 (162 уз) ва ундан кам


150 (500 фут)

2000

50 (165 фут)

300 дан (162 уз. дан) юқори


300 (1000 фут)

5000

100 (330 фут)

тоғли ҳудуд


550 (297 уз) ва ундан кам


300 (1000 фут)

5000

100 (330 фут)

Ҳаво трассалари ва белгиланган йўналиш бўйича яқинлашиш ҳудудида


текислик, тепалик ва сувли ҳудуд


300 (162 уз) ва ундан кам


150 (500 фут)

2000

50 (165 фут)

300 (162 уз)дан юқори


300 (1000 фут)

5000

100 (330 фут)

рельефининг абсолют баландлиги 2000 м (6600 фут) ва ундан кам бўлган тоғли ҳудуд


парвоз тезлигидан қатъи назар


400 (1300 фут)

5000

100 (330 фут)

баландлиги 2000 м дан (6600 футдан) ортиқ бўлган тоғли ҳудуд


700 (2300 фут)

10000

100 (330 фут)

Соғлиқни сақлаш, қидирув-қутқарув, авария-қутқарув ишларини

бажарувчи ташкилотларнинг хизмат қилиш ва тайёргарлик парвозлари


текислик, тепалик ва сувли ҳудуд


300 (162 уз) ва ундан кам


100 (330 фут)

1000

50 (165 фут)

тоғли ҳудуд


400 (1300 фут)

2000

100 (330 фут)

".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

14-ИЛОВА

       

ҲК тоифаси


УҚЙ остонасидан

минимал радиус (R), км


ВЗПда максимал тезлик,

км/соат (уз)



А


3,12

185 (100 уз)


В


4,90

250 (135 уз)


С


7,85

335 (181 уз)


Д


9,79

380 (205 уз)


Е


12,82

445 (240 уз)

".

        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

16-ИЛОВА

         

Парвоз тезлиги (ускуналар

бўйича), км/соат (уз)


Хавфсиз парвоз баландлиги

(ҳақиқий), м (фут)


УПҚ бўйича


ВПҚ бўйича


Учиш ва қўниш ҳудудида(*)


300 (162 уз) ва ундан кам


300 (1000 фут)


100 (330 фут)


300 дан (162 уз. дан) ортиқ


200 (660 фут)


Яқинлашиш ҳудудида, ҳаво трассалари, МҲЙ ва белгиланган йўналишлар бўйича:

а) сув ҳудуди, текислик ва тепаликли жойлар устидан


300 (162 уз) ва ундан кам


300 (1000 фут)

100 (330 фут)


300 дан (162 уз. дан) ортиқ


200 (330 фут)


б) рельефининг абсолют баландлиги 2000 м (6600 фут)

ва ундан кам бўлган тоғли жойларда


Парвоз тезлигидан қатъи назар


600 (2000 фут)


300 (1000 фут)


в) рельефининг абсолют баландлиги 2000 м (6600 фут)

ва ундан ортиқ бўлган тоғли жойларда


Парвоз тезлигидан қатъи назар


600 (2000 фут)

600 (2000 фут)

Соғлиқни сақлаш ташкилотлари, қидирув-қутқарув, авария-қутқарув

ишлари ва уларга тайёргарлик парвозларига хизмат

кўрсатиш бўйича шошилинч парвозлар


300 (162 уз) ва ундан кам


600 (2000 фут)

50 (165 фут)

".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

17-ИЛОВА

Жой рельефи характери


Парвознинг йўл

қўйиладиган минимал

баландлиги (хавфсиз),

м (фут)


Бериладиган парвоз

баландликлари

диапазони, м (фут)


текислик, тепаликли, ўрмонли ва 25 км (13,5 д. мили) радиусда рельеф баландлиги 200 метргача (660 футгача) ўзгариб турувчи тоғ текислиги (алоҳида тепаликларни ҳисобга олмаганда)


25 (82 фут)

25 - 50 (82 - 165 фут)

тепаликли ва 25 км (13,5 д. мили) радиусда рельеф баландлиги 500 метргача (1650 футгача) ўзгариб турувчи тоғ текисликлари


50 (165 фут)

50 - 75 (165 - 250 фут)

25 км (13,5 д. мили) радиусда рельеф баландликлари 500 метрдан (1650 футдан) юқорига ўзгариб турадиган кесишган тоғли ҳудудлар


75 (250 фут)

75 - 100 (250 - 330 фут)

абсолют баландлиги 2000 метрдан (6600 фут) баланд бўлган ҳудудлар


100 (330 фут)

100 - 130 (330 - 430 фут)

".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

18-ИЛОВА

Жойнинг шароити, суратга олиш

парвозларининг турлари


Булутнинг ҳақиқий

баландлиги,

м (фут)


Горизонтал

кўриниш, км

Шамол

тезлиги,

м/с (уз)


текислик ва тепаликли ҳудудлар:

қидирув-суратга олиш парвозлари

аэро суратга олиш парвозлари

аэро кўриниш парвозлари


200 (660 фут)

200 (660 фут)

150 (500 фут)


5

5

3

10 (20 уз)

10 (20 уз)

10 (20 уз)


тоғли ҳудудлар:

суратга олиш парвозларининг барча тоифалари учун


400 (1300 фут)


6

10 (20 уз)


баланд тоғли ҳудудлар (2000 м дан юқори):

суратга олиш парвозларининг барча тоифалари учун


700 (2300 фут)


10

10 (20 уз)


          

Изоҳ: участканинг мураккаблиги ва экипажнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда авиакорхона командири барча ҳолатларда об-ҳавонинг жадвалда белгиланган кўрсаткичларидан кам бўлмаган бошқа минимумларини белгилаши мумкин.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

7-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

19-ИЛОВА

Жой


ВПҚ бўйича парвозларнинг минимал шароитлари


хавфсиз парвоз

баландлиги

(ҳақиқий),

м (фут)


рельефнинг энг

баланд нуқтасидан

булутлар пастки

чегарасининг

баландлиги,

м (фут)


кўриш

имконияти,

м

ҲКдан

булутларнинг

пастки

чегарасигача

бўлган вертикал

оралиқ масофа,

м (фут)


текислик ва тепаликли ҳудудлар


100 (330 фут)

150 (500 фут)

2000

50 (165 фут)

тоғли ҳудудлар


300 (1000 фут)

400 (1300 фут)

5000

100 (330 фут)

Ташқи илгичларда юк билан парвозни бажариш


текислик ва тепаликли ҳудудлар


150

(500 фут)


200

(660 фут)


2000

50

(165 фут)


Рельефининг абсолют баландлиги 2000 м (6600 фут) ва ундан паст тоғли ҳудудлар


300

(1000 фут)


400

(1300 фут)


5000

100

(330 фут)


Рельефининг абсолют баландлиги 2000 м (6600 фут) ва ундан баланд ҳудудлар


600

(2000 фут)


700

(2300 фут)


10000

100

(330 фут)


".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

8-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал

авиациясининг парвоз қилиш авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

20-ИЛОВА

Жой


Парвозларнинг хавфсиз

баландлиги (ҳақиқий),

м (фут)


Рельефнинг энг баланд

нуқтасидан булутлар

пастки чегарасининг

баландлиги, м (фут)


Кўриш имконияти,

м


кундузи


кечаси


кундузи


кечаси


кундузи


кечаси


текислик ва тепаликли ҳудудлар


50

(165 фут)


400

(1300 фут)


100

(330 фут)


450

(1500 фут)


1000

4000

тоғли ҳудуд


300

(1000 фут)


-

400

(1300 фут)


-

2000

-

        

Изоҳ: тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун парвозларга текислик ва тепаликли ҳудудларда булутлар пастки чегарасининг баландлиги 100 метрдан (330 футдан), рельефнинг энг баланд нуқтасидан горизонтал кўриш имконияти 1500 метрдан кам бўлмаган, тоғли жойларда эса булутлар пастки чегарасининг баландлиги 300 метрдан (1000 футдан), рельефнинг энг баланд нуқтасидан горизонтал кўриш имконияти 5000 метрдан кам бўлмаган шароитларда рухсат этилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 525-модда












































Время: 0.0313
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск