ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 21.07.2014 й. 50-н-сон "Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар"га (ЎзР АҚ-92) ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.07.2014 й. 1773-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2014 й.

N 1773-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

21.07.2014 й.

N 50-н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг авиация

қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро

авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича

қоидалар"га (ЎзР АҚ-92) ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 январдаги 16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1773, 2008 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар"га (ЎзР АҚ-92) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                                         Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари

"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш

ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар"га (ЎзР АҚ-92)

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қоидаларнинг номидан "Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги кутилаётган шарт-шароитларда, шунингдек мураккаб фазовий ҳолатларга тушиб қолишнинг олдини олиш ва бундай вазиятлардан чиқиб кетишда ўз вақтида ва тўғри ҳаракатланиш учун экипаж аъзоларида зарур билим ва тажрибани шакллантириш ва уларни ошириб бориш орқали парвозларнинг юқори хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.".


3. 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"89. ШЭҲМда ўтказилган тест синовларининг натижалари малака тоифасини беришда (оширишда, тасдиқлашда), парвозларга рухсат беришда, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда, шунингдек ЎМларда (ЎММларда) ўқитишда инобатга олинади.".


4. 100-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"100. ҲК командирлари ва иккинчи учувчиларни сафга киритиш авиакомпанияларнинг УТТДларига мувофиқ амалга оширилади.".


5. 101, 122, 123 ва 158-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 117-банднинг иккинчи ва учинчи жумлалари чиқариб ташлансин.


7. 118-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"118. СМТ (FFS)да машқлар ва текширувларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби авиакомпанияларнинг ФА учувчилар таркибини ҲК тренажёрларида машқ қилдириш ва текширишни ташкил қилиш бўйича ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган талаблар асосида амалга оширилади.".


8. 121-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ғарбда ишлаб чиқарилган ва Ил-114-100 ҲКларининг штурман-инструкторлари тренажёр текширувидан ўтказилмайди.".


9. 125-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


10. 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"153. Мавсумий тайёргарлик 2 - 4 тоифадаги ҲК ва барча тоифадаги вертолётларнинг учувчилар таркиби учун ўтказилади.".


11. 163-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"163. 2 - 4-тоифадаги ҲК ва барча тоифадаги вертолётларнинг учувчилар таркиби иштирокидаги учиш-техник анжуманлар бир йилда икки марта (куз-қиш даври ва баҳор-ёз даврлари учун тайёргарликнинг охирида) ўтказилади.".


12. 168-бандда:

биринчи жумла чиқариб ташлансин;

иккинчи жумладаги "самолётлар" деган сўз "ҲК" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


13. 233 ва 234-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"233. Учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича ва аэродромларга таништирув парвозлари САТ-II-III ҳамда САТ-I минимуми бўйича парвозларга рухсат берилган командир-учувчилар таркибидаги шахслар билан ўтказилади, MNPS самовий ҳудуди, Шимолий Атлантика устидаги самовий ҳудуд ҳамда авиакомпаниялар томонидан белгиланган махсус ва тоғли аэродромлар бундан мустасно.

Таништирув парвозлари Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКда штурман-инструктор сифатида парвозларга рухсати бўлган учувчилар отряди катта штурмани ва ундан юқори лавозимдаги штурманлар томонидан ўтказилади.

234. Ил-114-100 ҲК командир-учувчилар таркибидаги шахслар билан учиш ҳамда қўниш пунктлари орасидаги йўналишлар бўйича ва аэродромларга таништирув парвозлари мазкур турдаги ҲКда штурман-инструктор сифатида парвозларга рухсати бўлган учувчилар отряди катта штурмани ва ундан юқори лавозимдаги штурманлар томонидан ўтказилади.".


14. 248-банддан "ЯК-40, АН-24," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15. 249-банддан "Як-40, Ан-24," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


16. 257-банддан "B-767/757" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


17. 358-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"358. Халқаро парвозларни бажарувчи учувчилар таркиби "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида сертификатланган ЎМларда (ЎММларда) уч йилда бир марта чет тили, халқаро парвозлар қоидалари ва махсус интизом курслари бўйича малака оширадилар.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 391-модда
































Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск