ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти / Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари /

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш" Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-182) (АВ томонидан 16.04.2014 й. 2576-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 04.04.2014 й. 44-н-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 16 апрелда 2576-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Парвозлар хавфсизлигини

назорат  қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2014 йил 4 апрелдаги

44-н-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича

инструкторларни сертификациядан ўтказиш"

АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИ

(ЎзР АҚ-182)


Мазкур Қоидалар фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар талаблари фуқаро авиациясининг сертификациядан ўтказилган ўқув юртларига (бундан буён матнда ўқув юрти деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.


2. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш ишга қабул қилишда ва иш жараёнида уларнинг касбига муносиб ёки номуносиблигини холисона баҳолаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан масъулиятини янада ошириш мақсадида амалга оширилади. Бунда авиация хавфсизлиги бўйича инструктор деганда ўқув юртининг авиация хавфсизлиги масалалари бўйича ходимларни тайёрлашни амалга оширувчи мутахассиси тушунилади.


3. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар дастлабки ва такрорий сертификациядан ўтишлари шарт.


4. Дастлабки сертификация авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг касбий лаёқатини аниқлаш, назарий ва амалий тайёргарликларини баҳолаш учун ишга қабул қилишдан олдин ўтказилади.


5. Такрорий сертификация ўқув юртининг авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг касб маҳоратини иш давомида такомиллаштириш, услубий маҳорат ва билимларини текшириш мақсадида икки йилда бир марта ўтказилади.



2-БОБ. АВИАЦИЯ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА

ИНСТРУКТОРЛАРНИ СЕРТИФИКАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


6. Ўқув юрти авиация хавфсизлиги бўйича инструкторни унинг сертификати амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин такрорий сертификациядан ўтиши лозимлиги ҳақида хабардор қилади.


7. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг сертификация имтиҳонлари (бундан буён матнда сертификация имтиҳонлари деб юритилади) саволлари ўқув юрти томонидан ишлаб чиқилади ҳамда сертификация имтиҳонлари бошланишидан уч ой олдин ўқув юрти раҳбари томонидан тасдиқланади.


8. Сертификация имтиҳонларидан олдин авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ҳамда авиация хавфсизлиги бўйича инструктор лавозимига номзодлар (бундан буён матнда инструкторликка номзод деб юритилади) саволлар билан танишиш ҳуқуқига эга.


9. Ўқув юрти раҳбарининг буйруғига асосан сертификация имтиҳонларини ўтказиш учун авиация хавфсизлиги соҳаси бўйича малакали мутахассислардан иборат бўлган камида беш кишилик таркибда комиссия тузилади.


10. Комиссия:

сертификация имтиҳонларини ўтказиш жойи, санаси ва вақтини белгилайди ва эълон қилади;

сертификация имтиҳонларини ўтказади ва натижаларини эълон қилади;

сертификация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга сертификат расмийлаштириб беради.


11. Дастлабки сертификациядан ўтиш учун инструкторликка номзод ёки такрорий сертификациядан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструктор аризани комиссияга тақдим этади.

12. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларнинг тақдим этган ҳужжатлари шу куннинг ўзида комиссия томонидан кўриб чиқилади ҳамда сертификация имтиҳонларини ўтказиш жойи, санаси ва вақти эълон қилинади.



3-БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИДА АВИАЦИЯ

ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ИНСТРУКТОРЛАР

ВА ИНСТРУКТОРЛИККА НОМЗОДЛАРГА

ТАЛАБЛАР


13. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар авиация хавфсизлиги соҳасида зарур билимларга эга бўлиши лозим.


14. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар қуйидагиларни билишлари керак:

авиация хавфсизлиги соҳасидаги миллий қонунчиликни ҳамда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг стандартлари ва тавсияларини;

аэропорт ҳудудига кириб-чиқиш ва назорат қилиш бўйича тизимни;

ерда ва парвозда хавфсизликни таъминлашни;

йўловчини ҳаво кемасига чиқишидан олдин текшириш чораларини;

юк ва багажларни текшириш чораларини;

ҳаво кемасини қўриқлаш ва текшириш чораларини;

ҳаво кемасида ташилиши тақиқланган буюм ва воситаларни;

терроризм ҳақидаги умумий маълумотларни.



4-БОБ. СЕРТИФИКАЦИЯ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


15. Сертификация имтиҳонларида комиссия аъзоларининг камида ярми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


16. Сертификация имтиҳонларидан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонлари ўтказиладиган жойга ўз вақтида паспорти ёки идентификация ID-картаси билан етиб келиши шарт.

17. Сертификация имтиҳонларига паспортсиз ёки идентификация ID-картасиз келган, шунингдек кечикиб келган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларига келмаган ҳисобланади ва навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар рўйхатига киритилади.

18. Сертификация имтиҳонлари тест синовлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


19. Тест синовлари 100 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан қўйилади. 60 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.


20. Сертификация имтиҳонлари натижаларига асосан комиссия томонидан тегишли қарор қабул қилинади.


21. Сертификация имтиҳонларидан ўтган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга икки иш куни ичида мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштириб берилади.


22. Сертификация имтиҳонларидан ўта олмаган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиганлар рўйхатига киритилади.


23. Тўплаган балларидан норози бўлган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар комиссияга ёки ўқув юрти раҳбарига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


24. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар комиссиянинг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.






Авиация қоидаларига

(ЎзР АҚ-182) ИЛОВА



НАМУНА

       

(сертификация имтиҳонлари ўтказилган ўқув юртининг номи)

Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича

инструкторнинг сертификациядан ўтганлиги ҳақида

СЕРТИФИКАТ


АА


0000000


(серияси)


(рақами)

        

(авиация хавфсизлиги бўйича инструкторнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

сертификация имтиҳонларини муваффақиятли топширди ва у фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструктор лавозимида ишлаши мумкин.

Сертификат

     


гача амал қилади.

(йил, кун ва ой)



Комиссия раиси:

  


   

(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 188-модда
























Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск