ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 13.07.2012 й. 2н-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидаларини" (ЎзР АҚ-91) тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.08.2012 й. 1723-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2012 й.

N 1723-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

13.07.2012 й.

N 2н


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш қоидаларини" (ЎзР АҚ-91) тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 19 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2004 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидаларини" (ЎзР АҚ-91) тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й, 41-42-сон, 420-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                           Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш қоидалари"ни (ЎзР АҚ-91)

тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Буйруқда:


а) буйруқнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларини (ЎзР АҚ-91) тасдиқлаш тўғрисида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидалари (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Қоидаларда:


а) қоидаларнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидалари (ЎзР АҚ-91)";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, Халқаро стандартларга (Халқаро ФАси тўғрисидаги Конвенцияга 2, 6-иловалар, 1944 й.) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиацияси парвоз қилиш авиация қоидаларини қўллаш тартибини белгилайди.";


в) 3-банд "йўналишлар ва аэродромлар" деган сўзлардан кейин "экспериментал авиация аэродромлари ва ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 53-банддаги "1997 йил 12 декабрда 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом" деган сўзлар "2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 143-банддаги "1997 йил 12 декабрда 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда" деган сўзлар "2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 155-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"155. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш Авиация қоидалари (Ўз Р АҚ-71) (рўйхат рақами 2194, 2011 йил 10 февраль), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2011 й., 6-сон, 55-модда) ва ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ ташкил этилади.";


ж) 157-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"157. Қуйидагилар ҲХХК нинг вазифалари бўлиб ҳисобланади:

а) назорат қилинадиган самовий ҳудуддаги ҲКларнинг ўзаро тўқнашувининг олдини олиш;

б) манёврлаш майдонида ҲКлар билан ушбу майдонда мавжуд бўлган тўсиқлар ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш;

в) ҳаво транспорти қатнови оқимини тезлаштириш ва бир маромда тартибга солиш;

г) парвозларнинг амалга оширилиши хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган консультация ва маълумотларни тақдим этиш;

д) қидирув-қутқарув хизматлари ёрдамига муҳтож бўлган ҲКлар тўғрисида тегишли ташкилотларга хабар бериш, бундай ташкилотларга зарур ёрдам кўрсатиш.";


з) 179-банддаги "ФАсида аэронавигация"га (Ўзбекистон Республикаси АҚ-93) (АҚ АН ФА-2003)" деган сўзлар "Фуқаро авиациясидаги аэронавигация"га (Адлия вазирлигининг 2011 йил 8 ноябрдаги 24/14-11046/6-сон хулосаси билан техник ҳужжат деб топилган)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 202-банддаги "(Ўзбекистон Республикаси АҚ-153) ва Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси ФАси ҳаво транспорти ҳаракатини ташкил қилиш ва унга хизмат кўрсатиш" (Ўзбекистон Республикаси АҚ-71)" деган сўзлар "(ЎзР АҚ-153) (Адлия вазирлигининг 2010 йил 21 июлдаги 6-24/23-6084/6-сон хулосаси билан техник ҳужжат деб топилган)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 295-банднинг "а" кичик бандидаги "6000 метр ва ундан паст бўлган эшелондаги" деган сўзлар "6100 метрдан паст (эшелон рақами 200)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 342-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


м) 374-банднинг "а" кичик бандидаги "30 км бўлиши керак" деган сўзлар "камида 30 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланганда - камида 20 км" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 375, 376 ва 377-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"375. УПҚ бўйича парвозларда радиолокацион назорат қўлланилганда бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари қуйидагича бўлиши лозим:

а) битта эшелонда (баландликда) битта йўналишда кетаётган ҳаво кемалари ўртасида;

район диспетчерлик хизматида (ҲХХК йўналишларида ва улардан ташқари йўналишларда) камида 30 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 20 км;

яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида (яқинлашиш зонасида) - камида 20 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 10 км;

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) 136 тонна ва ундан ортиқ учиш оғирлигига эга бўлган ҳаво кемаларидан кейин ҳамма бошқа ҳаво кемалари учун - 10 км. Бошқа барча ҳолатларда - 5 км;

б) ҳаво кемалари орасида бошқа ҳаво кемаси банд қилиб турган қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (йўналишларда ва йўналишлардан ташқари) кесиб ўтиш чоғида камида 30 км 10 километрли ёнлама интервалга риоя этган ҳолда, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 30 км, ХК ажрашиш вақтида ўрнатилган вертикал эшелонлар интервалларини таъминлаш шарти билан;

яқинлашишга диспетчерлик хизматида (аэродром, яқинлашиш зонасида) - камида 30 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 20 км, ХК ХК ажрашиш вақтида ўрнатилган вертикал эшелонлар интервалларини таъминлаш шарти билан;

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) камида 20 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 30 км - камида 15 км, ХК ажрашиш вақтида ўрнатилган вертикал эшелонлар интервалларини таъминлаш шарти билан;

в) ҳаво кемалари орасида бошқа ҳаво кемаси банд қилиб турган йўлдош эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (ҲХХК йўналишларида ва улардан ташқари йўналишларда) ва яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром, яқинлашиш зонасида) - камида 20 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 10 км кесиб ўтиш чоғида;

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) камида 10 км кесиб ўтиш чоғида;

г) битта эшелонда (баландликда) кесишадиган йўналишлар бўйлаб кетаётган ҳаво кемалари ўртасида (кесишиш бурчаклари 45°дан 135°гача ва 225°дан 315°гача бўлганда), шунингдек кесишиш (баландлик) бошқа ҳаво кемаси билан банд бўлган эшелонни кесиб ўтишда:

район диспетчерлик хизматида (ҲХХК йўналишларида ва улардан ташқари йўналишларда) - камида 40 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 30 км;

яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром, яқинлашиш зонасида) - камида 30 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган иш жойларидан фойдаланилганда - камида 20 км;

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) камида - 10 км.

376. УПҚ бўйича парвозларда радиолокацион назорат усули қўлланилмаганда ҳаво кемалари ўртасида минимал вақт интерваллари қуйидагича бўлиши лозим:

а) битта йўналишда ва битта эшелонда (баландликда) бўлганда:

район диспетчерлик хизматида (ҲХХК йўналишларида ва улардан ташқари йўналишларда), яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром, яқинлашиш зонасида) - 10 дақиқа;

аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) қўнишни бошлаш бўйича манёвр бажарилаётганда - 3 дақиқа;

б) бошқа ҳаво кемаси билан банд йўлдош ёки қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида камида 10 дақиқа.

377. УПҚ бўйича парвозларда радиолокацион назорат усули қўлланилмаганда, битта эшелонда (баландликда) кесишадиган йўналишлар бўйлаб кетаётган ҳаво кемалари ўртасида (кесишиш бурчаклари 45°дан 135°гача ва 225°дан 315°гача бўлганда), бошқа ХК йўналишини кесиб ўтиш чоғида минимал вақт интервали камида 10 дақиқа бўлиши лозим.";


о) 379 ва 380-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"379. ВПҚ бўйича битта баландликдаги парвозларда ёнлама эшелонлашнинг минимал интерваллари:

а) олдинда кетаётган ҳаво кемасини қувиб ўтишда - 500 метр;

б) қарама-қарши келаётган ҳаво кемаси парвозида камида - 2 км;

в) қуйи эшелондан паст МҲЙ бўйича парвозлардаги ажратилган йўналишларда - 5 км.

380. УПҚ бўйича парвозларда, радиолокацион назорат қўлланилганда ёнлама эшелонлаштиришнинг минимал интерваллари қуйидагича бўлиши лозим:

а) йўлдош ҳаво кемаси билан банд бўлган эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (ҳаво трассаларида, зонал навигация йўналишларда, МҲЙ ва улардан ташқари йўналишларда) ва яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром (яқинлашиш зонасида) - камида 10 км кесиб ўтиш чоғида;

аэродром диспетчерлик хизмати (учиш ва қўниш зонасида) камида 10 км, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган ускуналар комплексидан фойдаланилганда - камида 5 км;

б) бошқа ҳаво кемаси банд қилиб турган қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида:

район диспетчерлик хизматида (ҳаво трассаларида, зонал навигация йўналишларда, МҲЙ ва улардан ташқари йўналишларда) камида - 10 км, 30 километрли бўйлама интервалга риоя этган ҳолда, ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган ускуналар комплексидан фойдаланилганда - камида 10 км кесиб ўтиш чоғида;

яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром (яқинлашиш зонасида) ва аэродром диспетчерлик хизмати (учиш ва қўниш зонасида) камида 10 км кесиб ўтиш чоғида;

в) параллел ҳаво трассаларининг ўқлари ўртасида масофа камида 50 км бўлиши лозим.";


п) 414-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"414. Ўзбекистон Республикасининг чегара олди полосасининг самовий ҳудудига қуруқлик ва сув устида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташган кенглиги 25 км бўлган самовий ҳудуд киради.";


р) 418-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"418. Чегара олди полоса самовий ҳудудида парвозларни амалга оширишда белгиланган йўналишдан четга чиқишга йўл қўйилмайди, парвоз хавфсизлигини таъминлаш ҳоллари бундан мустасно. Агар ҳаво кемаси ҲХХК йўналишидан ёки кўзда тутилган йўналишдан билмаган ҳолда четга чиқиб кетса, ҲХХК органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини бузиш ҳолатининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришлари ва энг яқин ҳаво ҳужумидан мудофаа органини дарҳол хабардор қилишлари лозим.";


с) 449-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"449. Ҳаво кемасининг саҳнида чекиш ман этилади.";


т) 451-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"451. Учиш ва қўниш пайтида йўловчилар салони ва авария чиқиш жойлари орасида жойлашган пардалар очилган ва маҳкамланган ҳолатда бўлиши шарт.";


у) 518-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҲХХК диспетчери ҲК экипажига тоифасиз минимум билан аниқ тизим бўйича ва ноаниқ тизим бўйича қўнишга кираётганда қуйидаги ҳолларда ўтиш эшелонидан пасайишга рухсат беради:";


ф) 522-банднинг "д" кичик банди "экипаж" сўзидан кейин "ҚҚБгача" сўзи билан тўлдирилсин;


х) 829-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"829. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ҳаво кемаларида кесиб ўтиш қуйидагича амалга оширади:

а) аэронавигация маълумотлари ҳужжатларида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш нуқталаридан;

б) Ҳукуматлараро битимларда белгиланган ҳаво коридорлари бўйича.";


ц) 830-банднинг "б" кичик банди бешинчи хатбошисидаги "1997 йил 12 декабрдаги 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенгликларидан фойдаланиш тўғрисидаги низом" деган сўзлар "2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ч) 853-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"853. Халқаро парвозлар учун рухсатга эга учувчилар таркиби умумий ва ИКАО шкаласининг 4 (тўртинчи) даражасидан кам бўлмаган авиация инглиз тилини билиши ҳамда тегишли сертификатларга эга бўлиши шарт.";


ш) 876-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"876. ИКАО қоидаларига асосан халқаро ҳаво йўлларида эшелонлашнинг ярим айлана ва квадpант тизими қўлланилади. У ёки бу давлатда қўлланадиган эшелонлашнинг тизими тўғрисидаги маълумотлар давлат аэронавигация ахборотлари тўпламида (AIP) эълон қилинади.";


э) 877-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"877. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа қўшни давлатлар эшелонлаш тизими турлича бўлган ҳолларда, қарама-қарши ҳаво кемалари ўртасида вертикал эшелонлашнинг интерваллари мажбурий таъминланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига камида 30 км қолганда эшелонлар алмаштирилади.";


ю) 879 - 886-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"879. ҲК экипажи Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудига учиб киришидан олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтишдан камида 10 дақиқа олдин ҲХХК органига ўзининг позивнойини, иккиламчи обзорга оид радиолокатор жавобгарининг коди, Ўзбекистон Республикаси чегараларини кесиб ўтишнинг парвоз эшелони (баландлик) ва ҳисобланган вақтини маълум қилади.

880. Ўзбекистон Республикаси ва чегарадош давлатнинг ҲХХК органлари билан тўғридан-тўғри ерда алоқа каналлари мавжуд бўлган тақдирда ва бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси чегараларини кесиб ўтишга рухсат бериш йўриқлари ҲХХК марказлари ўртасидаги битимларда кўрсатилади.

881. Халқаро парвозлар амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

882. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараcини радиоалоқасиз кесиб ўтиш ҳаво кемаларига ман этилади, радиоалоқанинг парвозда узилиб қолиши бундан мустасно. Агар ҳаво кемаси рухсат берилган транзит парвозини амалга ошираётган бўлса (давлатнинг қўниш амалга оширилмайдиган парвоз) ёки парвознинг охирги нуқтаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлса, унга тайинланган аэропортгача парвози учун ёки берилган парвоз режасига мувофиқ захирадаги аэродромга қўниши учун энг кўп қулайлик бериш тартиби тақдим этилади.

883. Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгиланмаган ҳаво коридорлари (Давлат чегарасини кесиб ўтиш нуқтаси) орқали кесиб ўтиш зарур бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҲХХК органлари қўшни давлатларнинг ҲХХК органлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш шароитларини келишиб оладилар.

884. Авария, табиий офат, ҳаво кемасининг экипаж аъзолари ёки йўловчиларига тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ҲК ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, экипаж ҳаракатларига ноқонуний аралашув каби ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудига мажбурий кириш Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузиш деб ҳисобланмайди.

885. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтишга мажбур бўлган ҳолатларда ҲК командири, бу ҳақда дарҳол ҲХХК органига хабар бериши лозим ҳамда кейин ушбу органнинг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси ҲХХК органи бу ҳақда самовий ҳудуддан фойдаланиш ва бошқариш район марказининг ҳарбий бўлимини ва ҳаво мудофааси қўшинлари органини дарҳол хабардор қилади.

886. Агар халқаро парвозни бажараётган ҳаво кемаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтгандан кейин парвозни давом эттира олмаса ва ҳаво кемаси экипажи учган аэродромига қайтишга қарор қилса, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қайта кесиб ўтиш одатда кириб келган йўналиш бўйича бажарилади.";


я) 888-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"888. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ёки Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш қоидаларини бузган ҲК қоидабузар ҲК деб топилади ва агар ҲХХК органлари талабларига бўйсунмаса, мажбуран қўндирилади.";


ў) 993-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;


қ) 1006-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1006. Парвозларни бажаришда, шунингдек тегишли синов ва ўқув парвозлари учун йўриқномада назарда тутилган бўлса, экипажнинг барча аъзолари ва парвозда иштирок этувчи барча шахслар, хавфсизлик жиҳозлари бор парашютларга эга бўлишлари шарт.".


3. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорология хизмати Маркази, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 32-сон, 384-модда















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск