язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 02.08.2012 й. 9н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари" (ЎзР АҚ-160) авиация қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.08.2012 й. 1734-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.08.2012 й.

N 1734-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

02.08.2012 й.

N 9н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

"Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари"

(ЎзР АҚ-160) авиация қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2012 йил 18 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари" (ЎзР АҚ-160) авиация қоидаларига (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                                 Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари"

(ЎзР АҚ-160) авиация қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур Қоидалар барча фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларига, шунингдек фуқаро ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни амалга оширадиган ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига татбиқ этилади.".


2. 3-илованинг 2-қисми "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) РТУАЭ базасига бириктирилган радиотехник асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами №, тайёрланган санаси, фойдаланиб бошланган сана.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 32-сон, 381-модда