язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 21.04.2010 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари (ЎзР АК-160)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2010 й. 1734-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2010 й.

N 1734-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

21.04.2010 й.

N 35


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари

(ЎзР АҚ-160)га ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


(2010 йил 30 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                               Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари

(ЎзР АҚ-160)га киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими - парвозлар хавфсизлиги бошқарувига тузилмавий ёндашув бўлиб, зарур бўлган ташкилий тузилмани, жавобгарлик босқичларини, тамойиллари ва тартибларини ўз ичига олади".


2. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Аэродромларни сертификатлашда аэродром эксплуатанти томонидан парвозлар хавфсизлиги бошқариш тизими ишлаб чиқилиб, унга қуйидагилар киритилиши лозим:

парвозлар хавфсизлиги учун хавф-хатарни аниқлаш мезонлари;

мақбул даражада парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш масалалари;

доимий мониторинг ўтказиш ва лозим даражада парвозлар хавфсизлигига мунтазам баҳо беришни кўриб чиқиш масалалари;

парвозлар хавфсизлигининг умумий даражасини доимий оширишнинг мақсади.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур тизим доирасида аэродром эксплуатантининг барча ташкилотларида парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича жавобгарликни тақсимлаш, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича раҳбариятнинг тўғридан-тўғри жавобгарлиги аниқ белгиланади".


3. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Аэродром эксплуатанти томонидан аэродромнинг сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумот аэронавигация маълумот хизматига берилиши лозим".


4. 19-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) аэродромга техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муҳим ишларни бажариш учун тажрибали ва тегишли малакага эга бўлган ходимларнинг етарлилиги".


5. 3-илованинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1-қисм. Парвозларнинг аэродром-техник таъминоти


а) аэродром-техник таъминоти хизмати ходимлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими;

маълумоти (ўқув юрти, диплом рақами, тугалланган вақти, малакаси);

малака оширганлиги (сана, ўқув юрти);

б) аэродром хизмати ташкилий тузилмасининг схемаси;

в) аэродром хизмати тўғрисида низом;

г) аэродромнинг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини текшириш далолатномаси;

д) аэродром ихтиёридаги ҳудудни текшириш далолатномаси;

е) илмий-тадқиқот ташкилотларининг сунъий қопламаларнинг мустаҳкамлиги тўғрисидаги, парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражаси таъминланганлиги тўғрисидаги хулосалар;

ж) аэродром класси, қопламалар мустаҳкамлиги, қияликлар, қопламалар ҳолати, жойлашган оралиқлар, тўсиқларнинг мувофиқлик жадваллари;

з) аэродром хизмати ходимларининг штатлар жадвали;

и) хизматга юкланган барча вазифа ва топшириқларни ҳисобга олган ҳолда аэродром хизмати ходимларининг зарурий миқдорда борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

к) аэродром хизмати бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 158-модда.