язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 03.09.2008 й. 188-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари (ЎзР АҚ-160)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.10.2008 й. 1734-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.10.2008 й.

N 1734-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

03.09.2008 й.

N 188


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро

ва экспериментал авиацияси аэродромларини

сертификатлаш қоидалари (ЎзР АҚ-160)га

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида


(2008 йил 17 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари (ЎзР АҚ-160)га (2007 йил 29 октябрь, рўйхат рақами 1734 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                        Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш

қоидалари (ЎзР АҚ-160)га киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 12-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) Аэродром бўйича қўлланма (3а-иловага мувофиқ).".


2. 57-банд қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган сертификат олиш (узайтириш) учун асословчи ҳужжатлар Рўйхати бўйича тақдим қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш.".


3. Қуйидаги мазмундаги тўққизинчи параграф билан тўлдирилсин:


"9-§. Аэродром сертификатининг бошқа шахсга берилиши


45-1. Дававианазорат аэродром сертификатининг бошқа эксплуатантга берилишига розилик бериши мумкин, агарда:

а) аэродром сертификатининг эгаси аэродром эксплуатациясининг тугашидан камида 10 кун олдин Дававианазоратга ёзма равишдаги билдиришнома билан аэродромнинг эксплуатацияси мазкур билдиришномада кўрсатилган муддатда тугатилиши тўғрисида хабар берганда;

б) аэродром сертификатининг эгаси Дававианазоратга тақдим этилган ёзма равишдаги билдиришномада сертификат берилаётган янги эксплуатантнинг номини кўрсатганда;

в) аэродром сертификати берилаётган эксплуатант аэродром сертификатининг илгариги эгаси аэродром эксплуатациясини тугатишидан олдин 10 кун муддатдан кечикмаган ҳолда Дававианазоратга аэродром эксплуатациясини амалга ошириш учун ёзма равишда ариза тақдим этганда.


45-2. Дававианазорат аэродром сертификати берилиши лозим бўлган эксплуатантнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 20 кун ичида аэродром сертификатининг бошқа эксплуатантга берилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда аэродром сертификати эгасини ва сертификат берилиши лозим бўлган эксплуатантни ёзма равишда хабардор қилади.


45-3. Дававианазорат аэродром сертификати берилиши режалаштирилган эксплуатантнинг аэродром эксплуатацияси ва техник хизмат кўрсатиш ишларини тегишлича амалга ошириш имкониятига эгалигига ишонч ҳосил қилмаса ёки аэродром сертификатининг бошқа шахсларга берилиши аэродромнинг эксплуатацияси жиҳатидан катта ўзгаришларга (масалан, учиш-қўниш йўлаклари, бурилиш йўлаклари ва перронда ўрнатиладиган воситалар сонининг камайишига, мавжуд аэродром сертификатида кўрсатилган эксплуатация шартларининг ўзгаришига, ходимлар сонининг камайишига) олиб келса, аэродром сертификатининг бошқа шахсларга берилишига розилик бермаслиги мумкин.


45-4. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ аэродром сертификати аэродром эгасининг ўзгариши натижасида ҳам бошқа шахсларга берилиши мумкин.".


4. 3-илованинг 5-қисми қуйидаги мазмундаги "з" кичик банд билан тўлдирилсин:

"з) ёнғинга қарши хизматларнинг ходимлари билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув-техника базасининг (жиҳозланган синф, полигон, тутун камераси, ҳисобдан чиқарилган ҲКнинг фюзеляжи ва ҳ. к.) мавжудлиги.".


5. Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини

сертификатлаш қоидаларига

4-ИЛОВА


Аэродром бўйича қўлланманинг мазмуни бўйича

минимал талаблар


Аэродром бўйича қўлланмада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

а) аэродром тўғрисидаги умумий маълумотлар;

б) аэродромнинг жойлашиш майдони тўғрисидаги маълумотлар;

в) авария ҳолатлари бўйича тадбирлар режаси;

г) ёнғинга қарши курашиш чоралари ҳамда қутқарувни ташкил этиш бўйича маълумотлар;

д) эксплуатант томонидан аэродромнинг, аэродромдаги ишчи майдонининг ва тўсиқлар баландлигининг кузатилиши ва назорат қилиниши;

е) аэродромнинг визуал воситалар ва электр токи билан таъминланиши;

ж) аэродромнинг ишчи майдонига техник хизмат кўрсатиш;

з) аэродромда ишларни хавфсиз олиб бориш;

и) перрондаги фаолиятни ташкил этиш;

к) перронда хавфсизликни таъминлаш;

л) назорат остидаги зонада транспорт воситаларини бошқариш;

м) аэродромда қушлар ва жониворлар томонидан яратилувчи хавф-хатарлар муносабати билан ишларни ташкил этиш;

н) тўсиқларни назорат қилиш;

о) техник носоз ҳаво кемаларини олиб ташлаш;

п) хавфли материаллар билан ишлаш;

р) чегараланган кўриниш шароитларида аэродромдан фойдаланиш;

с) радиолокация ва навигация воситалари жойлашган ҳудудларни муҳофаза қилиш.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 415-модда.