язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлиги бошлиғининг 30.11.2004 й. 163-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.12.2004 й. 1239-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2004 й.

N 1239-1




ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИ НАЗОРАТИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

НОЗИРЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

30.11.2004 й.

N 163


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларини

давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2004 йил 23 декабрдан кучга киради)


Халқаро фуқаролик аиацияси талабларини жорий қилиш мақсадида Дававианазорат томонидан "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари"га (2003 йилги нашр), ўзгартириш ишлаб чиқилди, БУЮРАМАН:


1. Парвоз хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлиги бошлиғининг 2003 йил 4 апрелдаги 44-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари"га (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1239 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан хамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида мазкур ўзгартиришнинг кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.


4. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Сертификатлаш, лицензиялаш ва парвоз хавфсизлиги устидан назорат бошқармаси бошлиғининг зиммасига юклатилсин.



Парвоз хавфсизлиги назорати

бўйича давлат нозирлиги бошлиғи                                                Х. Тробов





Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларини

давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига

киритиладиган ўзгартириш


1 бобнинг 2-§ олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёрловчи-давлат - ҳаво кемасини тўлиқ йиғиш учун жавобгар ташкилотга нисбатан юрисдикцияга эга бўлган давлат".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 50-сон, 501-модда.