язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 27.10.2006 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (ЎзР АҚ 67) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.12.2006 й. 1186-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2006 й.

N 1186-2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

27.10.2006 й.

N 118

БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясининг

авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш

тўғрисидаги низомга (ЎзР АҚ 67) ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 16 декабрдан кучга киради)



Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) талабларини жорий қилиш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сонли буйруғи билан тасдиқланган (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186  Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 48-49-сон, 498-б.) Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кун муддат ўтгандан кейин амалга киритилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                    Х. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 496-модда.