язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.1995 й. 232-сон "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Уставига ўзгартиришлар ва унинг ходимлари интизоми тўғрисидаги Уставга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.1995 й.

N 232



"ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ"

МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯСИ УСТАВИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА УНИНГ ХОДИМЛАРИ

ИНТИЗОМИ ТЎҒРИСИДАГИ УСТАВГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизими тўғрисида" 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Уставига ўзгартириш киритиб, 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Авиакомпания авиакомпаниянинг амалдаги тузилмасига фақат авиакомпания Кенгаши қарорига кўра уни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаш билан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган янги таркибий бирликларни ташкил этиш, мавжуд корхоналарни тугатиш ва қайта ташкил этиш масалалари юзасидан ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эгадир.

Авиакомпания комплекслари; аэропортлари ва корхоналари авиакомпания дирекцияси билан келишган ҳолда тузилмани мустақил аниқлайдилар ва штатларни белгилайдилар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарорига иловани қисман ўзгартириб "Тошкент" аэропорти "Таркибий бирликлар" гуруҳидан "Корхоналар" гуруҳига ўтказилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов