Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.1997 й. 417-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Боинг" (АҚШ) компаниясида ишлаб чиқарилган иккита Боинг 767-300 ЕR самолётини харид қилиш тўғрисида" 1996 йил 25 ноябрдаги 412-сон қарорига қўшимча ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.1997 й.

N 417



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "БОИНГ" (АҚШ)

КОМПАНИЯСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ИККИТА

БОИНГ 767-300 ЕR САМОЛЁТИНИ ХАРИД ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА" 1996 ЙИЛ 25 НОЯБРДАГИ 412-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА ҲАҚИДА


"Пратт энд Уитней" компанияси томонидан Боинг 757-200 самолётига РW 2037 моделидаги эҳтиёт двигатели етказиб беришни, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 1996 йил 22 августдаги контрактга ва "Пратт энд Уитней" компанияси билан тузилган 1997 йил 21 мартдаги Хат-Битимга мувофиқ иловага мувофиқ умумий суммаси 8014,8 минг АҚШ доллари бўлган РW 2037 моделидаги эҳтиёт двигателини ва у билан боғлиқ асбоб-ускуналарни сотиб олади;

АҚШ Эксимбанки томонидан маъқулланган сумма Б транши бўйича Боинг 757-200 самолёти учун РW 2037 моделидаги эҳтиёт двигателининг харид нархига, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларга оид қисмини маблағ билан таъминлашни ўз ичига олади.


2. РW 2037 эҳтиёт двигателини, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 412-сон қарори билан маъқулланган молиявий лизинг таркибига киритилишига розилик берилсин, бунда:

умумий суммаси 7075,3 минг АҚШ доллари бўлган эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатлар қийматининг бир қисми, шунингдек АҚШ Эксимбанки суғурта мукофоти АҚШ Эксимбанки кафолати остида Чейз Манхэттен Банк томонидан берилган кредит ҳисобига молиялансин;

эҳтиёт двигатели қийматининг, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларнинг 1608,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги қолган қисми "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг 1238,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган сўм маблағлари ҳисобига ва 370,7 минг АҚШ долларига тенг бўлган республика бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлансин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Пратт энд Уитней" компанияси билан тузилган 1997 йил 21 мартдаги Хат-Битимга мувофиқ РW 2037 моделидаги двигатель учун эҳтиёт қисмларнинг битта комплекти тайёр бўлишига қараб кейинчалик тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўрсатиб ўтилган комплект қиймати ҳисоб-китобини тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

1997 йил 26 августгача "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига аванс тўловини амалга ошириш учун республика бюджетидан 370,7 минг АҚШ долларига тенг бўлган миллий валютада маблағ ажратсин;

РW 2037 моделидаги двигатель учун эҳтиёт қисмларнинг битта комплекти қийматига ҳақ тўлашга республика бюджетидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига маблағ ажратилишини назарда тутсин;

РW 2037 эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларга тегишли молиллий лизинг таркибига мувофиқ тўланиши керак бўлган асосий қарз, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш учун республика бюджетидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига йилнинг ҳар чорагида маблағ ажратилишини таъминласин.


5. РW 2037 эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар нархлари ва молиявий лизинг битишувининг юридик расмийлаштирилиши бўйича амалда қилинган харажатлар миқдорлари кўпайиши учун жавобгарлик "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига юклансин.


6. Маҳфий.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси РW 2037 эҳтиёт двигателини, у билан боғлиқ асбоб-ускуналарни харид қилиш ва харажатлар бўйича молия лизингига тегишли ҳужжатларга зарур тузатишлар ва қўшимчаларни имзолашга вакил қилинсин.


8. РW 2037 эҳтиёт двигателини ва у билан боғлиқ асбоб-ускуналарни маблағ билан таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 412-сон қарорининг ва мазкур қарорга мувофиқ киритилган тузатишлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан берилган барча маъқуллашлар, сертификатлар, ишончномалар, мажбуриятлар ва тасдиқлашларнинг амал қилиши жорий этилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги Кафолат хатининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 ноябрдаги Қайтариб олинмайдиган мажбурияти барча шартларининг амал қилиши РW 2037 эҳтиёт двигатели, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш учун жорий қилинади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б.Сайфиддинов РW 2037 эҳтиёт двигателини, у билан боғлиқ асбоб-ускуналар ва харажатларни маблағ билан таъминлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан 1996 йил 25 ноябрдаги Кафолат битимига Розилик ва Тасдиқлашни АҚШ Эксимбанки учун қулай шаклда имзолашга вакил қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги АҚШ Эксимбанки учун қулай шаклда РW 2037 эҳтиёт двигатели ва унга асбоб-ускуналар харид қилиш билан боғлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича юридик хулоса берсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур қарорга мувофиқ 1996 йил 25 ноябрдаги Ижара тўғрисидаги асосий битимга барча тузатишлар ва барча қўшимчаларни рўйхатдан ўтказсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва К.Р.Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 августдаги

417-сон қарорига

ИЛОВА



Боинг 757-200 махсус самолёти учун харид

қилинадиган асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Маҳсулот номи


Сони


Биттасининг баҳоси (АҚШ доллари)


Қиймати (АҚШ доллари)


1. РW 2037 эҳтиёт двигатели


1 та

5876970,00

5876970,00

2. Двигателни алмаштириш учун тезда олинадиган блоклар


2 та

1068927,02

2137854,04

Жами:




8014824,04









Время: 0.0220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск