Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2004 й. 112-сон "Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2004 й.

N 112



ҚИММАТБАҲО ВА НОДИР МЕТАЛЛАР,

ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР ҚАЗИБ ОЛИШ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси:

икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни, шунингдек лицензиялар бериш ҳақида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва ушбу низомларни ҳамда эксперт гуруҳи шахсий таркибини тасдиқласин;

ушбу қарорга мувофиқ лицензияланадиган фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар рўйхатини бир ой муддатда белгиласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 мартдаги

112-сон қарорига

2-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамасининг Қимматбаҳо

ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб

олиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


Азимов Р.С.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


Юнусов А.Н.

- Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, Комиссия котиби

Комиссия аъзолари:

Гуськова Т.Н.

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Ахмедов Н.А.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси


Алихонов Б.Б.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Ҳасанов С.С.

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Саматов П.А.

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари


Усмонов А.Т

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Лавозими бўйича

- Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Ниёзматов Б.М.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Дадақўзиев Б.М.

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги бош директори


Ғуломов Б.В.

- "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бошлиғи

Кучерский Н.И.

- Навоий кон-металлургия комбинати бош директори


Санақулов К.С.

- "Олмалиқ кон металлургия комбинати" ОАЖ бош директори


Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 117-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 25-модда.































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск