Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 1997 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.1997 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикaси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.1997 й.

N 56



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида", "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида", "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 8 августдаги Фармони муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартиришлар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов






Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 ноябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси тўғрисида Низомнинг V бўлимидаги "пулли хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар" сўзлари чиқариб ташлансин ва матн "қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган тушумлар" сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 13-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низомдаги:

а) 7-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) хўжалик юритувчи субъектлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятларининг барча текширишлари ва тафтишларини мувофиқлаштириш";

"г" - "з" кичик бандлар тегишлича "д" - "и" кичик бандлар деб ҳисоблансин;

б) 8-банд қуйидаги мазмундаги "к" кичик банд билан тўлдирилсин:

"к) хўжалик юритувчи субъектлар - юридик ва жисмоний шахслар молия-хўжалик фаолиятларининг барча текширишлари ва тафтишларини мувофиқлаштиради";

"к" - "о" бандлар тегишлича "л" - "п" кичик бандлар деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 6-илованинг 2-бандидаги "аудио маҳсулотларини импорт қилиш" сўзлари "аудио маҳсулотларини импорт-экспорт қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг "Ичимлик сувларни хлорлаштириш тўғрисида" 1936 йил 4 мартдаги 202-сон (ЎзССР ҚЙ, 1936 й., 5-сон, 32-модда) қарори.


2. Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг "Чечакка қарши мажбурий эмлаш ва чечакка қарши эмлашларни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисида" 1937 йил 2 февралдаги 104-сон қарори.


3. Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг "Ич терламага қарши дастлабки эмлашларни ўтказиш тўғрисида" 1940 йил 9 январдаги 27-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг "Чечакка ва бўғма касаллигига қарши мажбурий эмлашларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида" 1945 иил 21 мартдаги 371-сон қарори.


5. СССР Министрлар Советининг "Дори-дармонлар, медицина инструментлари ва ускуналари, санитария ва гигиена предметлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва улар билан аҳолини ҳамда даволаш-профилактика муассасаларини таъминлаш тўғрисида" 1954 йил 23 сентябрдаги 2025-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "СССР Министрлар Советининг 1954 йил 23 сентябрдаги 2025-сон қарорини бажариш бўйича профилактика чора-тадбирлари тўғрисида" 1954 йил 5 ноябрдаги 1225-сон қарори.


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Район давлат бошқарув органлари аппарати структурасини соддалаштириш ва арзонлаштириш тўғрисида" 1957 йил 16 майдаги 286-сон қарори.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Қишлоқ районларидаги соғлиқни сақлашларга раҳбарликни қайта ташкил этиш тўғрисида" 1958 йил 26 июндаги 406-сон қарори.


8. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг "СССР аҳолисига медицина хизмати кўрсатишни янада яхшилаш ва соғлиқни сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1960 йил 14 январдаги 58-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1960 йил 21 мартдаги 257-сон қарорининг 4-банди, 5-бандининг иккинчи хат боши, 9-бандининг биринчи хат боши, 11, 19, 27, 28, 30-бандлари, 31-бандининг биринчи хат боши.


9. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "СССР аҳолисига медицина хизмати кўрсатишни янада яхшилаш ва соғлиқни сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1960 йил 14 январдаги 58-сон қарори қандай бажарилаётганлиги ҳақида" 1962 йил 13 ноябрдаги 730-сон қарори.


10. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Медицина ёрдами кўрсатишни янада яхшилаш ва Ўзбекистон ССР аҳолиси соғлиғини сақлаш чоралари тўғрисида" 1967 йил 6 майдаги 211-сон қарори.


11. СССР Министрлар Советининг "Автомобиль транспорти корхоналарини шофёрлар билан бутлашга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1969 йил 13 июндаги 451-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1969 йил 31 июлдаги 365-сон қарори 1-бандининг иккинчи хат боши, шаҳар пассажир транспортида бепул юриш қисми.


12. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика аҳолисига медицина хизмати кўрсатишнинг аҳволи ва уни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1976 йил 22 июлдаги 452-сон қарори.


13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 14 январдаги 11-сон қарорига илова сифатида берилган Шахсий пенсиялар тўғрисидаги Низомнинг 36-банди, шаҳар пассажир транспортида бепул юриш қисми.


14. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика санитария-эпидемиология хизматининг аҳволи ва уни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1978 йил 24 июлдаги 422-сон қарори.


15. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва педиатрия хизматларини янада яхшилаш тўғрисида" 1980 йил 28 январдаги 82-сон қарори.


16. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 7 июлдаги 544-сон (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 7-сон, 21-модда) қарори билан тасдиқланган Ватан уруши инвалидларига ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун боқувчисидан жудо бўлганлиги сабабли пенсия олаётган оилаларга турар жой майдони ва коммунал хизматига ҳақ тўлаш, шунингдек, Ватан уруши инвалидларига пассажир транспортида қатнаш юзасидан имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг ҲҲ бўлими, шаҳар пассажир транспортида бепул қатнаш кисми.


17. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Аҳоли соғлиғини яхшилаш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1982 йил 19 августдаги 773-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 14 сентябрдаги 633-сон қарори.


18. СССР Министрлар Советининг "СССРда тижорат асосида хорижий фуқароларга медицина хизмати кўрсатиш тўғрисида" 1988 йил 8 апрелдаги 438-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 13 майдаги 178-сон қарори.


19. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг "Аҳоли соғлиғини сақлашни янада яхшилаш ва соғлиқни сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1988 йил 20 июндаги 764-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 31 октябрдаги 392-сон қарори 19-бандининг "е" кичик банди иккинчи хат боши.


20. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 12 январдаги 12-сон фармойишининг 2-банди.


21. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон соғлиқни сақлашдаги янги хўжалик механизми тўғрисида" 1990 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига X-илова.


22. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларнинг текин қатнашлари тартиби тўғрисида" 1990 йил 13 февралдаги 92-сон (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 2-сон, 6-модда) қарори, шаҳар пассажир транспортида текин юриш кисми.

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат кино компанияси ("Ўзкинокомпания") тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 8 июлдаги 316-сон қарори.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар пассажир транспорти ("Тошшаҳарйўловчитранс") корхоналари давлат уюшмаси Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1992 йил 7 августдаги 368-сон қарори.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ходимларининг интизомлари тўғрисидаги Уставни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 5 февралдаги 60-сон қарори.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарорининг 2 ва 12-бандлари.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концерни Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 6 апрелдаги 171-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон, 13-модда) қарори.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш") давлат корпорациясининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 3 майдаги 197-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 16-модда) қарори.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон гўшт ва сут саноати ("Ўзгўштсутсаноат") давлат-акционерлик уюшмаси Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 3 майдаги 199-сон қарори.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари фаолиятини ҳар жиҳатдан текширишларни ўзаро мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 11 февралдаги 67-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 10-модда) қарори.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 июндаги 236-сон фармойиши.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Уставига ўзгартиришлар ва унинг ходимлари интизоми тўғрисидаги Уставга кўшимчалар киритиш ҳақида" 1995 йил 21 июндаги 232-сон қарорининг 3-банди.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 1-сон, 3-модда
















































Время: 0.1478
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск