Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.1997 й. 57-сон "1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлат қисқа муддатли облигациялари бозорини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.1997 й.

N 57



1997 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ҚИСҚА МУДДАТЛИ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ

БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қимматли қоғозлар бозорини фаоллаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар ва хорижий инвесторларнинг эркин маблағларини жалб этиш, шунингдек пул муомаласини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 1997 йилда уч ва олти ой муддатда муомалада бўладиган давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришни амалга оширишга рухсат берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда давлат қисқа муддатли облигацияларининг эгалари бўлишлари мумкин;

уч ва олти ой муддатда муомалада бўладиган давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқариш ҳажмлари Молия вазирлиги томонидан бюджет эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгиланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларига ва тегишли меъёрий ҳужжатларга бир ой муддатда ўзгартишлар киритсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва кўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республика валюта биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда давлат қисқа муддатли облигацияларини жойлаштириш ва муомалага киритишга техник хизмат кўрсатишни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов




















Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск