Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1997 й. 89-сон "Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.1997 й.

N 89



ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ

КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ДАВЛАТ

ПОШЛИНАСИ МИҚДОРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА


Рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда транспорт ва алоқа соҳасидаги фаолиятни тартибга солишнинг бозор механмзмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1997 иил 1 мартдан бошлаб юқори рентабелли транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатишга оид фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги", "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" "Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси", "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг махсус ҳисоб-китоб счётларига ўтказилади ҳамда қуйидагича тақсимланади;

50 фоизи  шаҳар йўловчи ташувларини, қишлоқ жойларда алоқа хизматларини ривожлантиришга, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида йўловчиларга хизмат кўрсатишга;

20 фоизигача  лицензияланган фаолият шартларига риоя этилишини назорат қилувчи органлар харажатларига. Ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағларнинг аниқ миқдори ҳар йили тегишли равишда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан "Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси", "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;

қолган маблағлар давлат бюджетига йўналтирилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низом 5-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари, юқори рентабелли транспорт ва алоқа хизмати соҳасидаги корхоналар (ташкилотлар)дан олинадиган давлат пошлинаси миқдорлари ҳамда уларни ўтказиш тартибига оид қисми, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари К.Р. Раҳимов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 19 февралдаги

89-сон қарорига

ИЛОВА



Транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатиш

фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи

лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси

МИКДОРЛАРИ

Хизмат турлари

Пошлиналар миқдори (миллий валютадаги эквиваленти)

1. АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШУВЛАР:


Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш

- 400 АҚШ доллари*

халқаро йўловчилар ташиш

- 800 АҚШ доллари*

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро юк ташиш

- 200 АҚШ доллари*

халқаро юк ташиш

- 900 АҚШ доллари*

2. ҲАВО ТРАНСПОРТИДА ТАШУВЛАР:

халқаро юк ташиш

- 35 000 АҚШ доллари*


халқаро йўловчи ташиш

- 7500 АҚШ доллари*

3. ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ТАШУВЛАР:

халқаро юк ташиш

- 1250 АҚШ доллари*

4. ХАЛҚАРО ТРАНСПОРТ-

ЭКСПЕДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ 

- 50 000 AҚШ доллари


Эслатма:

Давлат пошлинаси мулкининг камида 26 фоизи давлат улуши бўлган корхоналар ва ташкилотлардан ундирилмайди.


Давлат пошлиналари миқдори тегишли транспорт тури коммутация нуқтаси порт узатгич қувватининг бир бирлиги ҳисобидан миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича бир марта тўланади ва кейинчалик уларнинг сони кўпайганда давлат пошлинаси миқдори қайта кўриб чиқилмайди.



*)  тегишли транспорт турининг ҳар биттаси учун.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 2, 6-модда.

































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск