Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2003 й. 93-сон "Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2003 й.

N 93



ПАХТА ХОМ АШЁСИ

ЕТИШТИРИШДА БОЗОР ПРИНЦИПЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ВА УНИ ЕТИШТИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пахта етиштириш ва харид қилиш амалиётига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, пахта етиштирувчи ширкатлар ва фермер хўжаликларини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2003 йил мавсумидан бошлаб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган контрактация шартномалари пахта хом ашёси етиштириш ва харид қилиш ҳажмини белгилашнинг негизи ҳисобланади.

Жорий йилга пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари умуман республика ва минтақалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосидаги таклифларига мувофиқ белгиланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор идоралар ва тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда янги низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар, унда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмларини, пахта хом ашёсига харид нархларини ва пахта толасига улгуржи нархларни, пахта етиштиришни кўпайтириш юзасидан ширкатлар ва фермер хўжаликларини рағбатлантиришнинг амалий механизми жорий этилишини таъминлайдиган пахта етиштирувчи хўжаликларни маблағ билан таъминлаш тизимини белгилаш механизми белгилансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда контрактация шартномалари тузиш якунларини умумлаштирсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига 2003 йилда пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида таклифлар киритсинлар. Бунда аниқ минтақаларнинг ер-сув ресурслари ҳолати ҳисобга олинган ҳолда чигитнинг районлаштирилган ва истиқболли навларини оқилона жойлаштириш назарда тутилсин.


5. 2003 йилда:

давлат эҳтиёжлари учун пахта толаси харид қилиш ҳажми пахта толасини амалда ишлаб чиқариш ҳажмининг 50 фоизи даражасида;

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон, 2001 йил 2 майдаги 201-сон ва 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокида лойиҳалар амалга оширилаётган туманлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта толаси харид қилишнинг белгиланган тартиби ва принциплари;

пахта хом ашёси учун унинг сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва селекция навлари учун харид нархларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сон қарори билан тасдиқланган тузатиш коэффициентлари сақлаб қолинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан биргаликда 2003 йил ҳосилига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонига қатъий мувофиқ белгиланадиган пахта хом ашёсига харид нархларини ҳисобга олган ҳолда аванс берсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 4-сон, 34-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 2, 16-модда.











































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск