Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 06.01.2011 й. 2-сон “Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 13.01.2011 й. 2013-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2011 й.

N 2013-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР

ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА   ВА   КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА   ИШЛАРНИНГ   БЕХАТАР   ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

06.01.2011 й.

N 2


БУЙРУҒИ



Саноат хавфсизлиги экспертизасини

амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 23 январдан кучга киради)


"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 496-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 9 сентябрдаги 172-сон буйруғи (рўйхат рақами 2013, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 446-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                         Б. Гулямов






Буйруққа

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга

ошириш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 21-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 33, 34, 36, 38, 44 ва 46-бандлардаги "Саноатконтехназорат" деган сўз "Саноатгеоконтехназорат" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Экспертизани амалга ошириш жараёнида номувофиқликлар ва камчиликлар аниқланган ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича баённома тузилади.

Баённомада номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш муддатлари буюртмачи билан келишилган ҳолда белгиланади.

Баённомада кўрсатилган номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар буюртмачи томонидан мазкур Қоидаларнинг 3а-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ эксперт ташкилотига юборилади.

Эксперт ташкилоти буюртмачи томонидан номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни, келтирилган асосларни ва хавфсиз фойдаланиш бўйича кўрилган чораларни таҳлил қилади. Зарурат бўлганда экспертиза объектини такроран жойига бориб баҳолаш ва тегишли синовлар ўтказилиши мумкин.

28. Қуйидаги ҳолларда эксперт ташкилоти томонидан салбий экспертиза хулосаси расмийлаштирилади:

баённома расмийлаштирилган санадан ўн иш куни муддатида буюртмачи томонидан аниқланган номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш муддатлари келишиб берилмаса;

келишилган муддатларда мазкур Қоидаларнинг 3а-иловасига мувофиқ шаклда номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар юборилмаса;

келишилган муддатларда буюртмачи томонидан баённомада кўрсатилган номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилмаса ёки амалга оширилган чора-тадбирлар, келтирилган асослар ва хавфсиз фойдаланиш бўйича кўрилган чоралар эксперт ташкилоти томонидан етарли эмас деб ҳисобланганда.

Салбий экспертиза хулосасида аниқланган номувофиқликлар ва камчиликлар асослантирилган ҳолда кўрсатилиши лозим.

Экспертиза натижаларидан норози бўлган буюртмачилар салбий экспертиза хулосаси расмийлаштирилган кундан бошлаб бир ой давомида "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига ёзма шикоят бериши мумкин".


5. 30-банддаги "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясига ёки унинг минтақавий инспекциясига" деган сўзлар "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Экспертизани амалга ошириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш, экспертиза объекти ҳолатини баҳолаш ҳамда ўтказилган тегишли синовлар натижалари ижобий бўлганда ёки номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, келтирилган асослар ва хавфсиз фойдаланиш бўйича кўрилган чоралар эксперт ташкилоти томонидан етарли деб ҳисобланганда ижобий экспертиза хулосаси расмийлаштирилади".


7. 39-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) экспертизани амалга оширишда тегишли синовлар ўтказилганлиги ҳамда ушбу синовларда зарур бўлган назорат, синов, диагностик жиҳозлар ва ўлчаш воситаларидан фойдаланилганлиги".


8. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ 3а-илова билан тўлдирилсин.


10. 4-иловада:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ижобий экспертиза хулосасининг титул варағи "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда эксперт ташкилотларига тарқатилган махсус бланкда расмийлаштирилиши лозим";

Қуйидаги мазмундаги 2-1 ва 2-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"2-1. Экспертиза хулосасининг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда қоғоз варағининг китоб ҳолатида жойлашиши, "Тimes New Roman" 12 ўлчамли шрифтида Мicrosoft Word матн редакторидан фойдаланилган ҳолда компьютер воситасида босиб чиқарилиши лозим.

Экспертиза хулосасининг асосий қисми 1,2 қатор оралиғида ёзилиши, ҳар бир бет ҳошияси: юқоридан ва пастдан 1,5 см, чапдан 2,5 см, ўнгдан 1,5 см бўлиши, хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Экспертиза хулосасида жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар берилса, уларни А3 форматдаги қоғоз варағида жойлаштириш мумкин.

2-2. Экспертиза хулосасида қўлланиладиган қисқартмаларга тушунчалар берилиши лозим";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Экспертиза хулосасига экспертизани амалга ошириш жараёнида аниқланган номувофиқликлар ва камчиликлар баённомалари ҳамда номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар (улар мавжуд бўлганда), экспертизани амалга оширишда фойдаланилган қонун ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар рўйхати ҳамда ўтказилган синов натижалари илова қилиниши лозим";


10 ва 12-бандлар ҳамда 13-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "Саноатконтехназорат" деган сўз "Саноатгеоконтехназорат" деган сўз билан алмаштирилсин;


1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


11. 5 ва 6-иловалардаги "Саноатконтехназорат" ва "санаси" деган сўзлар тегишлича "Саноатгеоконтехназорат" ва "имзоси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА


Саноат хавфсизлиги экспертизасини

амалга ошириш қоидаларига

3-ИЛОВА


Саноат хавфсизлиги экспертизасини

амалга ошириш жараёнида аниқланган

номувофиқликлар ва камчиликлар

БАЁННОМАСИ


-сон


(баённома рақами)


(расмийлаштирилган сана)

                 

(эксперт ташкилоти номи, етакчи экспертнинг Ф.И.О.)

          

          

(экспертиза объекти номи)

        

          

(буюртмачи номи, унинг масъул вакили лавозими ва Ф.И.О.)

          

          

    

      

Т/р

Экспертиза натижасида аниқланган номувофиқликлар ва

камчиликлар (талаблари бажарилмаётган тегишли қонун

ҳужжатлари ва (ёки) норматив техник ҳужжатлар белгиси

ёки номи, тузилмавий бирлиги)


Бартараф этиш

муддатлари


1


2


3





Етакчи эксперт _________






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА


Саноат хавфсизлиги экспертизасини

амалга ошириш қоидаларига

3а-ИЛОВА

______________________________нинг 20__ йил "___" ________даги

                                                   (эксперт ташкилоти номи)

_____-сонли баённомасида кўрсатилган номувофиқликлар

ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга

оширилган чора-тадбирлар

Т/р

Кўрсатилган

номувофиқликлар

ва камчиликлар


Амалга оширилган

чора-тадбирлар*


Чора-тадбирлар

амалга оширилган

муддатлари


Изоҳ**


1

2

3

4

5









Ташкилот раҳбари ___________

Ташкилотнинг масъул вакили (вакиллари) ___________



*) Кўрсатилган номувофиқликлар ва камчиликлар буюртмачи томонидан қабул қилинмаган ёки уларни бартараф этиш экспертиза объектининг ишончлилигига (мустаҳкамлигига) салбий таъсир этиш сабаблари асослаб берилади;

**) Кўрсатилган номувофиқликлар ва камчиликлар бартараф этилмаган ҳолатларда тегишли хавфли ишлаб чиқариш объектидан хавфсиз фойдаланиш бўйича кўрилган чоралар ва (ёки) чора-тадбирлар амалга оширилган муддатлари баённомада кўрсатилган муддатлардан кечиктирилганлиги сабаблари кўрсатилиши керак.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА


Экспертиза хулосасини расмийлаштиришга

нисбатан қўйиладиган талабларга

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ

ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ

                       

(эксперт ташкилоти номи, манзили, телефон рақами, аккредитация аттестати рақами)

         

            

(буюртмачи номи, манзили)

            

          

(экспертиза объекти номи)

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ХУЛОСАСИ


Ҳисобга олиш рақами ХХХ-ХХ-ХХХХ-ХХХХХ-ХХ



"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг

экспертиза хулосасини тасдиқлаш тўғрисидаги

қарорисиз экспертиза хулосаси ҳақиқий эмас*



                                                                                  Илова: ___ варақда

Эксперт ташкилоти раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

                                                       М.Ў.

Етакчи эксперт





(имзо)


(Ф.И.О.)

       

_______________________________

(Расмийлаштирилган сана)


Изоҳ: *) "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг экспертиза хулосасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорисиз экспертиза хулосаси ҳақиқий эмас" ёзуви ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг белгиси махсус бланкда кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 19-модда.




















































Время: 0.0242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск