ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш /

ЎзР 29.08.1997 й. 474-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 29.08.1997 й. 474-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.



10-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътиллар берилади. Давлат солиқ хизмати органларининг ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига давомийлиги беш календарь кун, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига эса давомийлиги ўн календарь кун бўлган қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар берилади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда биринчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига, 8-15-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар фақат давлат солиқ хизмати органлари бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига, 16 ва 17-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса давлат солиқ хизмати органларининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари мансабдор шахсларига белгиланган тартибда берилади. (ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-модда биринчи қисм 12) бандининг олдинги таҳрири


12) масалани ҳал этиш давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасидан чи??ан ҳолларда, қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактларига доир материалларни прокуратура, ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати органларига ва судларга топшириши; (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги банд)



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-модда тўртинчи қисми биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчиларнинг ҳисобга олинишини ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида банклар: (ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



16-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ тажриба алмашиш, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш, кадрларни ўқитиш мақсадида ҳамда бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг солиқ ва бошқа органлари билан алоқалар ўрнатиши мумкин.




ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 17) бандининг олдинги таҳрири


17) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги фактлари юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказиш, улар бўйича жиноят ишлари қўзғатиш ҳамда суриштирув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш. (ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно); (ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно); (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модданинг олдинги таҳрири


4-модда. Давлат солиқ хизмати

органларининг асосий вазифалари

(ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш;


Қаранг: СКнинг 28, 163, 186, 224, 236, 247, 251, 263, 271, 277, 285, 293, 300, 304, 310, 311, 315, 319, 325-4, 347, 360, 369, 375-моддалари


солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш;

солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чоралар кўриш, маълумотлар компьютер базасининг ягона тизимини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари соҳасини кенгайтириш, солиқларга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан мунтазам назоратни таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини рағбатлантиришга, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар беришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ўтказиб, жиноят ишларининг терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш;


Қаранг: ЖПК 38-моддасининг 10-банди; Президентнинг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони 1-бандининг еттинчи, саккизинчи хатбошилари; 2010 йил 21 майдаги 98-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисида”ги Низом 6-бандининг биринчи, олтинчи хатбошлари


хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлаш ва суиистеъмолликларга йўл қўймаслик;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда экспорт-импорт операциялари амалга оширилганда қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш;

давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш фактларига барҳам бериш бўйича тизимли ишни амалга ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни доимий асосда таъминлаш.


Қаранг: ВМ 2010 йил 21 майдаги 98-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида"ги Низомнинг II бўлими



10-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг мансабдор шахслари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади. (ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-модда номининг олдинги таҳрири


15-модда. Давлат солиқ хизмати органлари

мансабдор шахсларининг моддий таъминоти




ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда биринчи қисм 18-бандининг олдинги таҳрири


18) ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига солиқ тўловчининг аризасисиз мустақил равишда ҳисобга олиши ҳамда бу ҳақда ҳисобга олиш амалга оширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда солиқ тўловчини ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор этиши; (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)




ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) солиқ тўловчиларда (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектлардаги муқобил текширувларда) молиявий ҳужжатлар, шартномалар (контрактлар), режалар, сметалар, даромадлар ҳақидаги декларациялар ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан электрон ҳужжатларнинг, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларнинг текширувларини ўтказиш;




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно); (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия органлари, банклар ўзаро келишиб белгиланган тартибда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, ўтказилаётган текширувлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар, шунингдек зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа ахборотларни алмашиб турадилар. (ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёхуд давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун кириши рад этилган ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари мустасно. Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин:

солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи - юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда;

солиқ тўловчи - юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-242-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилишини, бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчилари идентификация рақамларининг ягона реестрини юритиш;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришларида ёрдам кўрсатиш;

солиқ сиёсатининг рўёбга чиқарилишида бевосита қатнашиш;

солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;

солиқларга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни тахриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда биринчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига, 8-15-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса, фақат давлат солиқ хизмати органлари бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



10-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади.




ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-242-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм саккизинчи бандининг олдинги таҳрири


8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёхуд давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун кириши рад этилган, шунингдек молиявий ва солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаган ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари мустасно;



7-модда тўртинчи қисм олтинчи бандининг олдинги таҳрири


6) давлат солиқ хизмати органларининг ёзма талаби бўйича солиқ тўловчи мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан пул маблағлари бериш, ўтказиш ёки уларни ҳисобдан чиқаришга доир барча операцияларни тўхтатиб қўядилар. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно; (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги жумла)




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг (бундан буён матнда - солиқлар дейилади) тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга тушишини таъминлаш мақсадларида тузилади.



2-модда матнининг олдинги таҳрири


Солиқ назорати соли??а тортиладиган субъектлар ва объектларни ҳисобга олишнинг, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизимидан иборат.

Солиқ назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан соли??а тортилиши лозим бўлган субъектлар ва объектларни ҳисобга олиш, солиқларга доир текширувлар ўтказиш, солиқ тўловчилар, бошқа шахсларни сўраб-суриштириш воситасида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.



3-модда матнининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органлари қуйидагилардир: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманларнинг давлат солиқ инспекциялари.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган: хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат ҳамда ҳужжат асосидаги текширув ва тафтишни амалга оширувчи махсус назорат-тафтиш бўлинмаси, шунингдек давлат солиқ хизмати органларида режим ва ходимлар билан ишлаш махсус бўлинмаси тузилади. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қиладилар.

Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларидан мустақил тарзда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.

Давлат солиқ хизмати органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахслар ҳисобланади, республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом билан белгиланади.



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика пул жамғармаларига мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилишини назорат қилиш; (ЎзР 23.09.2005 й. ЎРҚ-8-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришларида ёрдам кўрсатиш;

солиқ сиёсатининг рўёбга чиқарилишида бевосита қатнашиш; соли??а тортиладиган объектлар ва субъектларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш; солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш.



5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) солиқ тўловчиларнинг (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектларнинг) молиявий ҳужжатлари, шартномалари (контрактлари), режалари, сметалари, даромадлар ҳақидаги декларациялари солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларини текшириш, текширув вақтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва ахборотлар олиш; (ЎзР 23.09.2005 й. ЎРҚ-8-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-16-сон Қонунига мувофиқ 2) банд чиқариб ташланган


2) юридик ва жисмоний шахслардан солиқ тўловчиларнинг фаолиятига тааллуқли ахборотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини олиш;


3) белгиланган тартибда:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахслардан даромадни (фойдани) ва соли??а тортиладиган бошқа объектлар яширилганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни, шунингдек ҳуқуқбузарлик предметларини олиб қўйиш;


ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунига мувофиқ 3) банднинг учинчи хат боши чиқариб ташланган


тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузаётган жисмоний шахслардан лицензияларини, патентлари ёки рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини олиб қўйиб, сўнгра қонун бузилганлигига доир материалларни мазкур фаолият билан шуғулланишга рухсат берган органларга топшириш;


4) кассаларни ва товар-моддий бойликлар ҳамда ҳужжатлар сақланадиган жойларни муҳрлаб қўйиш, товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни текширишга, тадқиқ қилишга ва экспертизага юбориш;

5) савдо, товарларни бериш ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

6) юридик ва жисмоний шахсларнинг қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёхуд соли??а тортиш объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, савдо ва бошқа биноларни ҳамда жойларни (шу жумладан, алоҳида режимдаги корхоналарни) текшириш, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни текширув тариқасида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни рўйхат қилиш. Солиқ хизмати органларининг солиқлар бўйича текшириш ўтказаётган мансабдор шахслари мазкур бинолар ёки жойларга киритилмаган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари ўзларида мавжуд бўлган ахборотлар (шу жумладан, солиқ тўловчининг харажатлари ҳақидаги ахборотлар) асосида ёки бошқа шунга ўхшаган солиқ тўловчиларга солинадиган солиқларни назарда тутган ҳолда солиқлар суммасини мустақил равишда белгилашга ҳақлидирлар;

7) юридик ва жисмоний шахслардан қонун ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган ҳолларни бартараф этишни талаб қилиш;

8) юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳужжатлар асосида (ҳисоб-китобли) текширув ўтказилишини ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёки соли??а тортиш объектини сақлаб туриш билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришини рад этса, солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига текшириш ўтказилаётган вақтда тақдим этмаса (ёки тақдим этишни рад қилса), бундай юридик шахсларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб рақамлари ҳамда бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно; (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

9) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

солиқларга оид қонунбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга нисбатан молиявий жазо чоралари қўллаш. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазо чоралари суд тартибида қўлланилади, уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари бундан мустасно; (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги жумла)

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;

10) солиқлар борасида қонунбузарлик фактлари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мусодара қилиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг товар-моддий бойликларини мусодара қилиш суд тартибида амалга оширилади; (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги жумла)

11) солиқлар бўйича боқимандаларни, шунингдек жарима суммаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ сўзсиз ундириб олиш;

12) юридик ва жисмоний шахсларнинг ғайриқонуний равишда олган маблағларини давлат даромадига ундириш ҳақида уларга нисбатан судда даъво қўзғатиш;

13) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни белгиланган тартибда мувофиқлаштириш, назорат қилувчи органлар хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш юзасидан амалга ошираётган ишларни тўхтатиш ҳақида таклифлар киритиш;



5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модда биринчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига, 8-13-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса, давлат солиқ хизмати органларининг фақат бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади. (ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қарори таҳриридаги қисм)



6-модда матнининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органлари:

1) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика пул жамғармаларига мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари; (ЎзР 23.09.2005 й. ЎРҚ-8-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

2) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишлари;

3) соли??а тортиладиган субъектлар ва объектлар, ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, шунингдек жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этишлари устидан назоратни таъминлашлари;

4) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича йўриқнома материаллар, услубий кўрсатмалар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш ва нашр этишлари;

5) солиқлар бўйича текширувлар ўтказилаётган вақтда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиришлари;

6) солиқ тўловчиларга ўтказилган текширувлар натижаларини маълум қилишлари;

7) солиқ тўловчиларга солиқ ҳақидаги қонунлар ва норматив ҳужжатларни ўз вақтида етказишлари;

8) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш фактларини тўплаш, таҳлил этиш ва баҳолашлари ҳамда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга йўл очиб бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритишлари;

9) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишлари;

10) солиқларга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширишлари;

11) юридик ва жисмоний шахсларга улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганликлари тўғрисидаги ҳужжатларни, рўйхатдан ўтказиш (идентификациялаш) тартиб рақамларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришлари;

12) давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мерос ҳуқуқи бўйича ўтган хазиналарнинг ва мол-мулкнинг ҳисобини юритишлари, уларни баҳолашлари ва уларнинг ўтказилишини назорат этишлари; (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

12-1) давлат даромадига ўтказилган мол-мулкнинг реализация қилинишидан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат олиб боришлари, шунингдек давлат органларига беғараз ўтказилган мол-мулк ҳисобини олиб боришлари; (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

13) масалани ҳал этиш давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасидан чи??ан ҳолларда қонун ҳужжатларини бузиш фактларига оид материалларни прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати органларига ва судга оширишлари;

14) юридик ва жисмоний шахслар валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этишларини ўз ваколатлари доирасида назорат қилишлари;

15) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларга тааллуқли маълумотларнинг маҳфийлигига риоя этишлари;

16) ўзларига бўйсунадиган бўлинмалар фаолиятини назорат қилишлари шарт.

Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажарадилар.



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида соли??а тортиш субъектлари ва объектлари, солиқ базасини белгилаш, солиқ имтиёзларини қўллаш, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини тушунтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан қабул қиладиган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.



9-модда биринчи қисми биринчи жумласининг олдинги таҳрири


Соли??а тортиш субъектлари ва объектларининг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида участка солиқ инспекторлари лавозими ташкил этилади.




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳужжатлар асосида (ҳисоб-китобли) текширув ўтказилишини ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёки соли??а тортиш объектини сақлаб туриш билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришини рад этса, солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига текшириш ўтказилаётган вақтда тақдим этмаса (ёки тақдим этишни рад қилса), бундай юридик шахсларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш; (ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-16-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)



7-модда тўртинчи қисми 2) бандининг олдинги таҳрири


2) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажарганликлари тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг хулосаси тақдим этилган тақдирдагина хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларини ёпишлари мумкин;




ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-16-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳужжатлар асосида (ҳисоб-китобли) текширув ўтказилишини ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёки соли??а тортиш объектини сақлаб туриш билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришини рад этса, солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тақдим этмаса (ёки тақдим этишни рад қилса), бундай юридик шахсларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш; (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 23.09.2005 й. ЎРҚ-8-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш; (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



5-модда биринчи қисми 1-бандининг олдинги таҳрири


1) солиқ тўловчиларнинг (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боглиқ бўлган субъектларнинг) молиявий ҳужжатлари, шартномалари (контрактлари), режалари, сметалари, даромадлар ҳақидаги декларациялари солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боглиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боглиқ ҳужжатларини текшириш, текширув вақтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва ахборотлар олиш; (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)



6-модда биринчи қисми 1-бандининг олдинги таҳрири


1) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари; (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


солиқлар тўгрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар тўгри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш; (ЎзР 12.05.2001 й. N 220-II Қонуни таҳриридаги хат боши)



5-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) солиқ тўловчиларнинг (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боглиқ бўлган субъектларнинг) молиявий ҳужжатлари, шартномалари (контрактлари), режалари, сметалари, даромадлар ҳақидаги декларациялари солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боглиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боглиқ ҳужжатларини текшириш, текширув вақтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва ахборотлар олиш; (ЎзР 12.05.2001 й. N 220-II Қонуни таҳриридаги кичик банд)



5-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳужжатлар асосида (ҳисоб-китобли) текширув ўтказилишини ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёки соли??а тортиш объектини сақлаб туриш билан боглиқ бинолар ва жойларга киришини рад этса, солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боглиқ молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тақдим этмаса (ёки тақдим этишни рад қилса), бундай юридик шахсларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш; (ЎзР 12.05.2001 й. N 220-II Қонуни таҳриридаги кичик банд)



6-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари; (ЎзР 12.05.2001 й. N 220-II Қонуни таҳриридаги кичик банд)




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модданинг олдинги таҳрири


10 - модда. Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор

шахсларини тайинлаш


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланиб, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисининг ўринбосарлари, Қорақалпогистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаларининг, вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпогистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпогистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисининг буйруги билан тайинланади.

Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари тегишли солиқ хизмати органининг раҳбари томонидан тайинланади.




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда биринчи қисм 12 бандининг олдинги таҳрири


12) мусодара қилинган, эгасиз мол-мулк, хазиналар, мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулкнинг ҳисобини юритишлари, уларни баҳолашлари ва уларнинг реализация қилинишини назорат этишлари;




ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисми 5 бандининг олдинги таҳрири


5) савдо қоидаларига, товарларни бериш ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилинишини текшириш;













































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск