ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси /

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Божхона кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



31-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари ваколатли орган билан келишилган бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



31-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосаси бўлса;




ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири



51-модданинг олдинги таҳрири


51-модда. Товарлар ва транспорт воситалари чиқишига рухсат

берилганидан кейинги божхона назорати


Товарлар ва транспорт воситалари чиқишига рухсат берилганидан кейин, агар қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса, товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишга, уларни такроран божхона текширувидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий ва кейинги тижорат операцияларига дахлдор ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни текширишга ҳақлидир. Текшириш декларант турган жойда, кўрсатиб ўтилган операцияларга бевосита ёки билвосита алоқаси бўлган ёки зарур ҳужжатларга эга бўлган ҳар қандай бошқа шахс турган жойларда ўтказилиши мумкин. Ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



73-модда еттинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ушбу Кодекснинг 145, 146, 164, 167 ва 168-моддаларида жавобгарлик белгиланган божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бир неча бор бузганда;



73-модда еттинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ушбу Кодекснинг 171-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган қоидаларни бузганлик учун жавобгарликка тортилганда;



112-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тўланмаган божхона тўловлари, тўламаганлик факти қачон аниқланганлигидан қатъи назар, ундирилиши лозим.



112-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорлик вақти учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун боқимонда суммасининг 0,05 фоизи миқдорида сўзсиз тартибда пеня ундирилади. Тадбиркорлик субъекти томонидан ортиқча тўланган суммаларга тенг бўлган қарздорлик суммасига пеня ҳисоблаб чиқарилмайди. Пеня миқдори тадбиркорлик субъектининг божхона тўловлари бўйича қарздорлик суммасидан кўп бўлиши мумкин эмас. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



131-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 137, 139, 144-146, 151-154, 156-159, 161-169, 171 ва 172-моддаларида назарда тутилган қонунбузарликлар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган жарималар (иқтисодий жазо чоралари) ва бошқа жазолар қўлланилади. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



164-модда биринчи қисм диспозициясининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки уларни нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун керакли бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги тўғри маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, ушбу Кодекснинг 159, 161-163 ва 167-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модда матнининг олдинги таҳрири


Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан, ана шу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, улардан фақат шу мақсадда, ёки божхона органининг бошқа мақсадларда берган рухсати билан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга божхона тўловларини тўлашни ҳамда ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга талабларни бажаришни шарт қилиб қўйган ҳолда йўл қўйилади.



64-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


божхона назорати остида ташишларнинг ҳисобини юритиши ва божхона органларига тегишли ҳисобот тақдим этиши шарт.



95-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар божхона органининг рухсати билан декларант томонидан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши, топширилган божхона декларацияси эса қайтариб олиниши мумкин.



96-модда номининг олдинги таҳрири


96-модда. Дастлабки божхона декларацияси



111-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаровга қўювчи божхона органининг розилигисиз гаров нарсасини тасарруф этишга ҳақли эмас.



113-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг, шунингдек божхона режимларига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммалари қайтарилиши ёхуд тўланган пайтдан бошлаб ёки бундай тўловлар ундирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида тўловчининг талабномаси бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши лозим.



166-модда диспозициясининг олдинги таҳрири


Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда божхона органининг рухсатисиз фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш -




ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунидан олдинги таҳрири



76-модданинг олдинги таҳрири


76-модда. Божхона расмийлаштируви муддатлари


Божхона органи товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини божхона декларацияси қабул қилинган ҳамда барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмай, ушбу Кодекс 81-моддасининг биринчи қисмида тилга олинган товарларга нисбатан эса-уч кундан кечиктирмай амалга оширади. Мазкур муддатлар давлатнинг бошқа органлари товарлар ва транспорт воситаларини назорат қилиши учун зарур бўлган вақтни ўз ичига олмайди.




ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонунидан олдинги таҳрири



179-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Божхона органининг мансабдор шахси олиб қўйилган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа буюмларни баҳолаш пайтидаги бозор нархлари бўйича баҳолаб, уларнинг эскирганлигини ҳисобга олади. Зарур ҳолларда баҳолаш мутахассис иштирокида ўтказилади.




ЎзР 10.04.2009 й. ЎРҚ-209-сон Қонунидан олдинги таҳрири



50-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзоларининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган бўлсалар, божхона текширувидан озод қилинади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



69-модда матнининг олдинги таҳрири


Агар лицензия белгиланган тартибни бузган ҳолда ёки лицензия тўлиқ бўлмаган ёхуд нотўғри маълумотлар асосида берилган бўлиб, улар лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлса, лицензия бекор қилинади. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади.

Лицензиянинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган божхона органи томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. (ЎзР 15.12. 2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



70-модда матнининг олдинги таҳрири


70-модда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш

(ЎзР 15.12. 2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда),

(Олдинги таҳририга қаранг)


Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилганда тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганида қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;

якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;

якка тартибдаги тадбиркорнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

лицензиат лицензия талаблари ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни божхона органи белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

божхона органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг Қонунга хилофлиги аниқланганда;

лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган божхона органи томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Божхона органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

Лицензия амал қилишининг тугатилиши суд томонидан асоссиз деб топилган ҳолларда божхона органи лицензиат олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади.



71-модда матнининг олдинги таҳрири


71-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш

(ЎзР 15.12. 2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда),

(Олдинги таҳририга қаранг)


Лицензиянинг амал қилиши божхона органининг қарорига биноан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

божхона органининг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда;

юридик шахс қайта тузилганда лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига.

Лицензиянинг амал қилишини тўхатиб туриш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган божхона органи томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади.

Божхона органи лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган божхона органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.



112-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорлик вақти учун боқимонда суммасидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда сўзсиз тартибда пеня ундирилади.



156-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан илгари олиб чиқилган товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган муддатларда қайтариб олиб кирмаслик, агар уларни қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда -

товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



158-модда санкциясининг олдинги таҳрири


товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция), (Олдинги таҳририга қаранг)



159-модда санкциясининг олдинги таҳрири


товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



164-модданинг олдинги таҳрири


164-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини

декларацияламаслик ёки уларни нотўғри декларациялаш


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини декларацияламаслик ёки уларни нотўғри декларациялаш, яъни товарлар ва транспорт воситалари, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун керакли бўлган белгиланган ёзма, огзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри ахборот бериш, ушбу Кодекснинг 143, 147, 148, 159, 160, 161, 162, 163 ва 167-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса-товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция), (Олдинги таҳририга қаранг)

Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида Ўзбекистон Республикаси божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса-энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



166-модда санкциясининг олдинги таҳрири


бож имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция), (Олдинги таҳририга қаранг)



167-модда матнининг олдинги таҳрири


Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, ушбу Кодекснинг 160 ва 163-моддаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса-тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг)



168-модда санкциясининг олдинги таҳрири


талаб қилинган, олинган ёки қайтарилмаган божхона тўловлари, тўловлар ва бошқа ҳақлар суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция), (Олдинги таҳририга қаранг)



169-модда санкциясининг олдинги таҳрири


тўланмаган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан икки юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция), (Олдинги таҳририга қаранг)



186-модда биринчи қисм иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


агар жазо чораси тариқасида жарима чораси, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолларда товарларни мусодара қилиш чораси қўлланилса, божхона органи томонидан кўрилади; (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



194-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шахснинг жарима тўлаш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, бу суммани ундириш божхона органининг қарорига асосан қонун ҳужжатларида белгиланганидек мажбурий тартибда амалга оширилади.




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



30 моддасининг олдинги таҳрири


30 - модда. Қайта ишлаш


Қайта ишлаш режимларида қуйидаги операциялар бажарилиши мумкин:

товарларни қайта ишлаш ва ишловдан ўтказиш;

товарларни таъмирлаш, шу жумладан уларни тиклаш ва тартибга келтириш;

товарни тайёрлаш, шу жумладан уни монтаж қилиш, йигиш ва бошқа товарларга мослаштириш;

қайта ишлашга ёрдам берадиган ёхуд уни енгиллаштирадиган бошқа товарлардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш.

Товарларни қайта ишлаш бўйича айрим операцияларга оид чекловлар ва уларни ўтказиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.



31 моддасининг олдинги таҳрири


31 - модда. Божхона ҳудудида қайта ишлаш


Божхона ҳудудида қайта ишлаш шундай режимки, бунда қайта ишлаш маҳсулотлари экспорт режимига мувофиқ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши шарти билан чет эл товарларидан божхона ҳудудида қайта ишлаш учун уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан ва олиб киришда тўланган импорт божи ва солиқларни қайтарган ҳолда белгиланган тартибда фойдаланилади.

Чет эл товарлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари олиб чиқиш пайтида экспорт божи ва солиқлардан озод қилинади. Мазкур товарлар ва маҳсулотларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди.

Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш товарларни қайта ишлаш жараёни қанча давом этишини ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларини тасарруф этишни ҳисобга олган ҳолда божхона органи белгилайдиган муддатларда амалга оширилиши керак.

Божхона органлари товарларни қайта ишлаш натижасида қанча маҳсулот чиқиши кераклигини божхона мақсадларини кўзлаб, қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда белгилаб қўйишлари мумкин.

Олиб кириш чогида тўланган импорт божи ва солиқлар суммасини қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт режимида олиб чиқиш пайтида қайтариш божхона органининг тақдимномаси бўйича ушбу Кодекс талабларига риоя этилган ҳамда қайта ишлаш маҳсулотлари товар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмай олиб чиқилган тақдирда амалга оширилади.

Қайта ишлаш маҳсулотларини мамлакатнинг ўз товарлари билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.



32 моддасининг олдинги таҳрири


32 - модда. Божхона назорати остида қайта ишлаш


Божхона назорати остида қайта ишлаш шундай режимки, бунда чет эл товарларидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида божхона назорати остида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чораларини қўлламасдан қайта ишлаш учун фойдаланилади ҳамда кейинчалик қайта ишлаш маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа божхона режимига жойлаштирилади.

Божхона назорати остида қайта ишлаш режимига ушбу Кодекснинг 31 - моддасида назарда тутилган талаблар қўлланилади.

Божхона назорати остида қайта ишлаш режимидан фойдаланишга оид чекловлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



33 моддасининг олдинги таҳрири


33 - модда. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш


Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш шундай режимки, бунда Ўзбекистон товарлари уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чораларини қўлланмаган ҳолда олиб чиқилади ва улардан қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш маҳсулотларини бож ва солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиб, шунингдек товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чораларини қўлламасдан келгусида божхона ҳудудида эркин муомалага чиқариш мақсадида божхона ҳудудидан ташқарида фойдаланилади.

Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин эмас:

агар товарларни олиб чиқиш импорт божларини ва солиқларни қайтариш, улардан озод қилиш ёхуд олиб чиқиш вақтидаги тўловларни олишни талаб қилиш учун асос бўлса;

импорт божи, солиқлардан озод этишнинг амал қилиб турган вақти мобайнида, агар унинг амал қилиши товарларни эркин муомалага чиқаришда уларни қайта ишлаш учун олиб чиқилгунга қадар фойдаланилган бўлса;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳолларда. Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона органи товарларни қайта ишлаш жараёнини ҳисобга олган ҳолда белгилаган муддатларда амалга оширилади.

Божхона органлари товарларни қайта ишлаш натижасида қанча маҳсулот чиқишини қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда белгилаб қўйиши мумкин.

Қайта ишлаш маҳсулотларини чет эл товарлари билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.



34 моддасининг олдинги таҳрири


34 - модда. Товарларни қайта ишлашга олиб

чиқишда бож ва солиқларни қўлланиш


Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимига мувофиқ олиб чиқилаётган товарларга экспорт божи ва солиқлар солиниб, ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган тақдирда, уларнинг тўланган суммалари кейинчалик божхона ҳудудида эркин муомалада бўлиши учун олиб кирилган қайта ишлаш маҳсулотларини чиқариш вақтида қайтарилади. Қайтарилган суммаларга фоизлар қўшиб ҳисобланмайди.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарлар экспорт божи тўлашдан озод қилиниши мумкин. Бунда товарни ишлаб чиқариш чогида тўланган солиқлар божхона органининг тақдимномаси бўйича қайтарилиши мумкин.



35 моддасининг олдинги таҳрири


35 - модда. Қайта ишлаш маҳсулотларини импорт божи ва

  солиқлардан озод қилиш


Қайта ишлаш маҳсулотларини импорт божи ва солиқлардан, агар бу маҳсулотларнинг эркин муомалага киритилиши кўрсатилган бўлса, тўлиқ ёки қисман озод қилинади.

Агар божхона органи қайта ишлашдан мақсад олиб чиқилган товарларни қонун ҳужжатлари ёки шартномага биноан бепул таъмирлашдан иборат бўлганлигига ишонч ҳосил қилса, улар импорт божи ва солиқлардан тўлиқ озод қилинади, товарларни эркин муомала учун дастлабки чиқаришда нуқсон мавжудлиги ҳисобга олинган ҳоллар бундан мустасно.

Олиб чиқилаётган товарлар ҳақ олиб таъмирланганда ва қайта ишлаш бўйича бошқа операциялар амалга оширилганда импорт божи ва солиқлардан қисман озод қилинади. Бож ва солиқларнинг суммалари қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган ставкаларга, таъмирлаш қийматига ёки қайта ишлаш бўйича бошқа операцияларнинг қийматига қараб белгиланади.



36 моддасининг олдинги таҳрири


36 - модда. Қайта ишлаш учун олиб чиқилган товарлар ёки қайта

  ишлаш маҳсулотларининг қайтарилмаслиги


Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чи??ан ва товарларни қайтармаган ёхуд қайта ишлаш маҳсулотларини белгиланган муддатда олиб кирмаган шахс ушбу Кодекс 23 - моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда божхона органлари олдида жавобгар бўлмайди.



64 модда матнининг олдинги таҳрири


Божхона ташувчиси божхона органининг лицензиясини олган ва товарлар ташишни божхона назорати остида амалга оширадиган юридик шахсдир.

Божхона ташувчисининг товарларни жўнатувчи билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади.

Божхона ташувчиси ушбу Кодекснинг 61, 62 ва  63 - моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этиши, шунингдек божхона назорати остидаги ташишларнинг ҳисоб-китобини юритиши ва божхона органларига тегишли ҳисоботларни тақдим этиши шарт.



65 моддасининг олдинги таҳрири


65 - модда. Божхона органининг лицензияси


Божхона органининг лицензияси Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахсига божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўконини ва эркин омборни таъсис этиш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона назорати остида қайта ишлаш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, божхона режимларидан фойдаланиш, шунингдек божхона брокери, божхона ташувчиси сифатидаги фаолиятни амалга ошириш учун берилади. Лицензия беш йил муддатга берилади. (ЎзР 15.12. 2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Агар божхона омбори божхона органлари томонидан таъсис этилса, кўрсатиб ўтилган лицензияни олиш талаб қилинмайди.

Лицензия божхона органи ёхуд суднинг қарорига кўра бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тугатилиши мумкин. (ЎзР 15.12. 2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омборни таъсис этиш, шунингдек божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиши божхона органининг қарорига кўра тўхтатиб қўйилиши мумкин.



73 модда матнининг олдинги таҳрири


Малака аттестатини бериш тартиби, унинг амал қилиш муддати, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини божхона органи бекор қилиши ёхуд унинг амал қилишини тугатиши ёки тўхтатиб туриши мумкин. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Агар малака аттестати белгиланган тартибни бузган ҳолда берилган бўлса ёки аттестат тўлиқ бўлмаган ёки нотўгри маълумотлар асосида берилган бўлиб, улар аттестат бериш тўгрисидаги қарорнинг қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этган бўлса, у бекор қилинади. Бекор қилиш тўгрисидаги қарор малака аттестати берилган санадан эътиборан амал қилади.

Агар мутахассис қуйидаги ҳаракатларни содир этган бўлса, малака аттестатининг амал қилиши тугатилиши мумкин: (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

божхона органлари олдидаги ўз мажбуриятларини бир неча бор бажармаган бўлса;

ушбу Кодекснинг 139, 143147, 148, 149158, 164, 166167, 168, 169  ва 171 - моддаларида назарда тутилган божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузган бўлса;

ҳужжатларни сохталаштиришда, ўгрилик содир этишда, порахўрликда айбдор деб топилган, шунингдек божхона иши соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган бўлса;

ўзини вакил қилган шахсга жиддий зарар етказган бўлса, шу жумладан тижорат сири ёки махфий ахборот бўлган маълумотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш йўли билан зарар етказган бўлса ва бу суд томонидан аниқланган бўлса;

солиқ тўгрисидаги қонун ҳужжатларини бузган бўлса.

Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан малака аттестатининг амал қилиши тугатилади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати суднинг ҳал қилув қарорига биноан ҳам бекор қилиниши ёки чақириб олиниши мумкин.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тугатилиши мумкин. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Малака аттестатининг амал қилиши божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ўз мажбуриятларини ҳалол бажарганлигига шубҳа қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда икки ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.



101 модда матнининг олдинги таҳрири


Божхона брокери - божхона органининг лицензиясини олган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсидир.

Божхона брокери ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топширигига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказиш ва божхона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини бажаришга ҳақли.

Божхона брокери билан уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари нотариал тасдиқланган шартнома асосида қурилади.

Божхона брокерининг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уни вакил қилган шахс билан тузилган шартномада чеклаб қўйилиши мумкин эмас.



102 модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Божхона органининг малака аттестатига эга бўлган мутахассис декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.



103 модда биринчи қисм бешинчи ва олтинчи хат бошиларининг олдинги таҳрири


лицензия берганлик учун йигим;

божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис деган малака аттестатини берганлик учун йигим;



132 модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган жазо асосий жазо сифатида қўлланилади, ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган жазолар эса, ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланилиши мумкин.



133 модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Кодекс 132 - моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган жазолар божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, бироқ у содир этилган кундан эътиборан уч йилдан кечиктирмай, бюджетга бож тўловлари тўланмаганлиги билан боглиқ ишлар бўйича эса - беш йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.



139 модда биринчи қисм санкциясининг олдинги таҳрири


товарлар ва транспорт воситаларини мусодара этиб ёки мусодара қилмай, лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай товарлар ва транспорт воситалари қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



143 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



147 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



148 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



149 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



150 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



152 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



154 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



158 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



164 модда биринчи қисми санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



165 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция)



166 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, бож имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция)



168 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, талаб қилинган, олинган ёки қайтарилмаган божхона тўловлари, тўловлар ва бошқа ҳақлар суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция)



169 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, тўланмаган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан икки юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция)



153 модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товарларни қайта ишлаш учун лицензия беришнинг белгиланган талаблари, чеклашлари ва шартларга, уларни қайта ишлаш тартиби ва муддатларига, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш миқдорига доир, бундай товарларни қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга оширишнинг белгиланган талабларига, чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик - қайта ишлашга мўлжалланган товарлар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



167 модда санкциясининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция)



171 моддасининг олдинги таҳрири


171 - модда. Божхона брокери сифатидаги фаолиятни гайриқонуний

амалга ошириш ёхуд бундай фаолият шартларини бузиш


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг лицензиясисиз ёки агар бундай лицензия бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган ёки тўхтатиб турилган бўлса ёхуд штатида божхона расмийлаштируви бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг малака аттестатига эга мутахассис бўлмагани ҳолда божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш, "божхона брокери" номидан ўз номида, рекламасида ёки бошқа ахборотида фойдаланиш ёхуд малака аттестатига эга бўлмаган ёки суд қарорига кўра бундай аттестатдан маҳрум қилинган ёки малака аттестати бекор қилинган ёхуд агар бундай аттестатнинг амал қилиши тугатилган ёки тўхтатиб турилган шахс томонидан божхона брокери номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни содир этиш ёхуд божхона брокери томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қалбаки ҳужжатлар тақдим этилиши натижасида олинган лицензиядан фойдаланиш, худди шунингдек бундай фаолиятга оид бошқа шартларни бузиш, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар бундан мустасно -

лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, божхона брокерига энг кам иш ҳақининг юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Божхона брокери ёки унинг мутахассиси томонидан Қонун билан қўриқланадиган маълумотлар ёки махфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиш, бундай маълумотларни ошкор қилиш ва учинчи шахсларга, шу жумладан бунга ваколати бўлмаган давлат органларига бериш - лицензиянинг амал қилишини тугатиб, божхона брокерига энг кам иш ҳақининг юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)



172 моддасининг олдинги таҳрири


172 - модда. Божхона ташувчиси сифатидаги фаолиятни гайриқонуний

амалга ошириш ёхуд бундай фаолият шартларини бузиш


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг лицензиясисиз ёхуд агар бундай лицензия бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган ёки тўхтатиб турилган бўлгани ҳолда божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ёхуд божхона ташувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қалбаки ҳужжатлар тақдим этилиши натижасида олинган лицензиядан фойдаланиш, худди шунингдек бундай фаолиятга оид бошқа шартларни бузиш, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар бундан мустасно - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, божхона ташувчисига энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Божхона ташувчиси ёки унинг ходими томонидан Қонун билан қўриқланадиган маълумотлар ёки махфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиш, бундай маълумотларни ошкор қилиш ва учинчи шахсларга, шу жумладан бунга ваколати бўлмаган давлат органларига бериш -

лицензиянинг амал қилишини тугатиб, божхона ташувчисига энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)



186 модда биринчи қисм иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


агар жазо чораси тариқасида жарима, лицензиянинг ёки малака аттестатининг амал қилишини тугатиш чораси, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолларда товарларни мусодара қилиш чораси қўлланилса, божхона органи томонидан кўрилади; (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)




ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



195-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мусодара қилиш тўгрисида қарор чиқарилган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа буюмлар қарор устидан шикоят қилиш муддати ўтганидан кейин мусодара қилинади. Мусодара қилиш буюмнинг божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузган шахс мулки ёки мулки эмаслигидан, шунингдек бу шахснинг турган жойи аниқланган ёки аниқланмаганидан қатъи назар амалга оширилади.

































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск