Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари /

Физиотерапевтик бўлинмалар (кабинетлар) ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари (АВ томонидан 31.03.2012 й. 2348-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 29.02.2012 й. 10-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 31 мартда 2348-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2012 йил 29 февралдаги

10-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Физиотерапевтик бўлинмалар (кабинетлар)

ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ физиотерапевтик бўлинмалар (кабинетлар) ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар физиотерапевтик даволаш ишларини олиб борувчи бўлинма (кабинетлар) (бундан буён матнда бўлинмалар деб юритилади)ларга тааллуқлидир.


2. Мазкур Қоидалар бўлинмаларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, даволаш жараёнлари ҳамда асбоб-ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.


3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.


4. Бўлинмаларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.



II БОБ. ХАВФСИЗЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ


1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш


5. Бўлинмаларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.


6. Бўлинмаларда қуйидаги асосий ҳужжатлар юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.



2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан

ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш


7. Бўлинмалар ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.


8. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ва билимларни синашни ташкил қилиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


9. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ходимларининг иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш физиотерапевтик бўлинмалар қарашли бўлган ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.



3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари


10. Бўлинмалар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.


11. Иш жойларидаги муҳит ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.


12. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.



4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати


13. Бўлинма ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.


14. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.


15. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.


16. Физиотерапевтик бўлинма қарашли бўлган ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.



5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш


17. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.


18. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:

иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);

иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоб-ускуналари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);

шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда асбоб-ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;

механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.


19. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва бўлинмани қуриш ёки қайта қуриш лойиҳаларига киритилиши лозим.


20. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда, якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.


21. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.


22. Бўлинмада қуйидагилар таъминланиши шарт:

якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;

ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;

ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши.


23. Бўлинмалар ходимлари Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1998, 2009 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 391-модда) мувофиқ якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши лозим.



6-§. Касбий танлов


24. Бўлинмаларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.


25. Бўлинма ходимлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.


26. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналарда ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.


27. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.


28. Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.



7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш


29. Бўлинмаларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш "Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.


30. Тиббий кўриклар тиббиёт муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда, даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.


31. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймаслик ҳуқуқига эга.


32. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик физиотерапевтик бўлинма қарашли бўлган ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.



8-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар


33. Бўлинмада ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 "Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари"га мувофиқ бўлиши керак.


34. Бўлинманинг даволаш хоналари қуйидаги санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:

хоналарда рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;

даволаш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёруғлик. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;

хоналарда ёритиш асбоб-ускуналари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.


35. Бўлинма ходимлари барча устки кийим, пойабзал, бош кийим ва шахсий нарсаларни гардероб (кийим алмаштирадиган махсус хона)да қолдиришлари, иш жараёни бошланишидан олдин, ҳожатхонага борганидан сўнг қўлларини совун билан ювишлари, тоза санитар кийимини кийишлари ва кийимни ифлослангунга қадар алмаштиришлари ҳамда иш жойларида овқат истеъмол қилмасликлари лозим.



9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар


36. Бўлинмада шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабига мувофиқ бўлиши лозим.


37. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.


38. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги лозим.


39. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21° С, ўртача оғир ишда 17° С ва оғир ишда 16° С дан паст бўлмаслиги керак.


40. Ходимларининг исиниши учун хоналарда ҳарорат 22° С дан кам бўлмаслиги керак.



10-§. Сув таъминоти ва канализация

тизимига қўйиладиган талаблар


41. Бўлинмада сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 "Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси" талабига мос келиши керак.


42. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.


43. Ичимлик сувининг ҳарорати 8° С дан 20° С гача бўлиши керак.


44. Бўлинмалардаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.


45. Бўлинмада канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташқарида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.



11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар


46. Бўлинмаларни табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабига мос бўлиши лозим.


47. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.


48. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда) тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.


49. Бўлинмаларда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.


50. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёриткичлар ишлатилиши керак. Асбоб-ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёриткичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.


51. Кўчириб юрилувчи ёриткичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёриткичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланилиши лозим.


52. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёриткичлари бўлиши лозим.


53. Авария ёриткичлари бошқа ёриткичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.


54. Авария ёритиш тармоқларига электр энергияси истеъмолчиларнинг уланиши тақиқланади. Авария ёриткичларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.



12-§. Маиший хоналарга қўйиладиган талаблар


55. Бўлинма маиший ва овқатланиш хоналари ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари билан жиҳозланган бўлиши керак.


56. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, истеъмол суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.


57. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.



13-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза

қилишга бўлган талаблар


58. Бўлинмаларда даволаш жараёнлари атроф-муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.


59. Бўлинмаларда даволаш жараёнларини амалга оширишда атроф-муҳитнинг чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.


60. Бўлинмаларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва контейнерлар билан таъминланиши, контейнерлар чиқиндилардан бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.



14-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар


61. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан, қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти физиотерапевтик бўлинма қарашли бўлган ташкилот томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.



III БОБ. БЎЛИНМАЛАРДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШ

ЖАРАЁНЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК

ТАЛАБЛАРИ


1-§. Умумий талаблар


62. Иш жараёни бошланишидан олдин ходимлар асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг иш ҳолати ва созлигини текширишлари керак.


63. Асбоб-ускуналар ва жиҳозларда ҳар қандай носозликлар (ишдан чиқиш ҳоллари) аниқланганда ёки улар иш пайтида вужудга келганда ходимларнинг носозликлар бартараф этилмагунча асбоб-ускуналар ва жиҳозларда даволаш ишларини ўтказиши тақиқланади.


64. Даволаш асбоб-ускуналари ва жиҳозларининг созлиги медтехник тасдиқлаган жадвал бўйича камида икки ҳафтада бир марта аниқланиши лозим.


65. Даволаш жараёнида ходимлар асбоб-ускуналарнинг ишлашини кузатиб туришлари ҳамда иш жойларидан чиқиб кетмасликлари шарт.


66. Иш куни тугаганидан сўнг асбоб-ускуналарнинг барча рубильниклари (электр токини қўшиб-ажратиш қутиси), ёқиш асбоб-ускуналари ва вилкалар штепселли розеткалардан чиқарилиши керак.


67. Авария содир бўлганда асбоб-ускуналар ўчирилиши лозим, электр тармоғи аварияга учраганда ёки ёнғин содир бўлганда бош рубильникдан дарҳол ўчирилиши шарт.


68. Электр токи билан ишлайдиган асбоб-ускуналарда момақалдироқ вақтида физиотерапевтик даволаш ишлари ўтказиш тақиқланади.


69. Физиотерапевтик даволаш ишлари фақат ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг электр чизма ва техник паспортига эга соз асбоб-ускуналарда ўтказилиши лозим.


70. Мукаммал таъмирдан чиққан асбоб-ускунанинг техник паспортида таъмирлаган уста томонидан заводнинг электр монтаж чизмасига мувофиқлиги ҳамда асбоб-ускунанинг тиббий-техника талабларига мувофиқлиги ҳақида белги қўйилган бўлиши лозим.


71. Электр-ёруғлик билан даволаш кабинетларида қурилиш, механик, электротехник (физиотерапевтик асбоб-ускуналарни созлаш билан боғлиқ бўлмаган) ва бошқа ишларни фақат ўчирилган бош рубильникларда ўтказишга рухсат берилади.



2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари


72. Бўлинмалар учун ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий талаблар ГОСТ 12.1.004-91 "Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар" ва ГОСТ 12.1.010-76 "Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Портлашдан хавфлилик. Умумий талаблар"га мувофиқ бўлиши керак.


73. Бўлинмаларда чекиш тақиқланади. Чекиш фақат махсус сув ва қумли идишлар билан жиҳозланган жойларда мумкин.


74. Бўлинманинг портлаш ва ёнғин бўйича хавфлилик хусусиятлари электр қурилмаларининг тузилиши талабларига мувофиқ баҳоланиши керак.


75. Бўлинмаларга кириш жойларида портлашдан, ёнғиндан хавфлилик даражаси кўрсатилган ёзув бўлиши керак.


76. Бўлинмада ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ушбу йўриқномалар бўлинманинг ёнғиндан сақлаш органи билан келишилади ва физиотерапевтик бўлинма қарашли бўлган ташкилот раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан тасдиқланади.


77. Ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича йўриқномалар ишлаб чиқаришнинг ўқув тизимида ўрганилиши ва кўринарли жойга илиб қўйилиши керак.


78. Бўлинмаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича, шунингдек ёнғин ўчириш воситалари соз ҳолда бўлиши бўйича масъул ходим бўлиши лозим.


79. Бўлинмаларда пайвандлаш ишларини ўтказишда ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш йўриқномалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши шарт. Пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойлар хавфсизлик белгилари билан белгиланиб, "Пайвандлаш ва оловли ишлар" ёзуви билан таъминланган бўлиши лозим.


80. Бўлинмаларда ёнғин ўчириш воситаларининг ҳолати ва ишлатишга доимий созлиги назоратга олинган бўлиши лозим.


81. Бўлинмада қуйидагиларни ўрнатиш шарт:

ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномани ўрганиш ва ёнғин-техника минимуми бўйича машғулотлар ўтказиш тартиби ва муддатлари;

ишга янги кираётганларни ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномани ўрганиш учун юбориш тартиби;

ходимлари ёнғин-техника минимуми дастури бўйича машғулотларга қатнаши шарт бўлган касблар рўйхати;

зиммасига ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқни, ёнғин-техника минимуми дастури бўйича машғулотларни ўтказиш вазифаси юкланган ходимлар рўйхати;

ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ олиш ва ёнғин-техника минимуми бўйича машғулотлар ўтказиш жойи;

ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномадан ўтган ва ёнғин-техника минимуми дастури бўйича машғулотлардан ўтган шахсларни рўйхатга олиш тартиби.


82. Ишга янги (шу жумладан, вақтинча) қабул қилинган ходимлар ва муҳандис-техник ходимлар ёнғин хавфсизлиги чораларига риоя қилиш тўғрисида Ёнғин хавфсизлиги бўйича дастлабки йўл-йўриқ олишлари шарт. Ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ олмаган шахслар ишга қўйилмайди.


83. Бўлинмаларда автоматик (ҳаво-кўпик) ўт ўчириш мосламалари ва огоҳлантирувчи сигнализациялар (товушли, нурли) билан жиҳозланиши керак.


84. Ёнғиндан хавфли ва портлаш ёки алангаланиш хавфи бор қурилмаларда очиқ алангадан фойдаланишни тақиқловчи ва алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида белгилар илиб қўйилиши зарур.



3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган

хавфсизлик талаблари


85. Бўлинмада электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.


86. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоб-ускуналари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асослар (мармар, текстолит, гетинакс)да монтаж қилиниши лозим.


87. Ёритиш ва қувватли асбоб-ускуналар ҳамда электр тармоқларининг тузилиши хоналардаги шароитларга ва улардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос бўлиши шарт.


88. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёриткичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.


89. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.


90. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоб-ускуналар билан ўлчаш орқали текшириб турилиши лозим.


91. Кам қувватли электр лампалари ва асбоб-ускуналарини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда, электр хўжалиги учун жавобгар ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.


92. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.


93. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун асбоб-ускуналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.



4-§. Сув билан даволашда хавфсизлик талаблари


94. Даволашда ишлатилган сув канализацияга оқизиб юборилиши лозим.


95. Дезинфекция ишларини олиб боришда газсифат хлор, хлорли оҳак, гипохлорид (кальцийнинг икки-уч асосли тузи), литий гипохлорид, натрий тузи ва натрий гипохлорид ишлатилиши лозим.


96. Дезинфекция воситаларининг сақланиши, уларнинг аралашмаларининг тайёрланиши хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


97. Ишлатиладиган аралашмаларни тайёрлаш билан банд бўлган ва дезинфекция ишларини олиб борадиган ходимлар дезинфекция воситалари билан ишлашда хавфсизлик бўйича йўриқдан ўтишлари лозим.


98. Сувнинг физик хоссаларининг текширилиши ва органолептик кўрсаткичларни аниқлаш O`zDSt 950:2021 га мувофиқ ўтказилиши лозим.


99. Даволаш суви белгиланган ҳолатда бўлмаганида, қўшимча тарзда ГОСТ 1.81.90-72 бўйича керакли миқдорда хлор борлиги аниқланиши лозим.



5-§. Водород сульфидли, карбонат ангидридли, азотли

ва бошқа ванналарда даволашда хавфсизлик талаблари


100. Кислород баллонлари билан ишлаганда қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиш лозим:

кислород тўлдирилган баллонларни тушиб кетишдан ва зарбалардан эҳтиёт қилиш;

уларнинг газ баллонларидан камида 5 м узоқликда бўлиши;

кислород тўлдирилган баллонлар махсус вентиль билан жиҳозланган бўлиши.


101. Босим остида бўлган кислород ўтказувчи қувурлар бирикмаларига зарба уриш, резьбали (бурама кертик) бирикмаларни зиғир, каноптола, шунингдек таркибида ёғ бўлган бошқа материаллар билан боғлаш мумкин эмас.


102. Марварид ванналарнинг компрессори ертўла (подвал)да жойлаштирилиши лозим.



6-§. Водород сульфид билан даволашда хавфсизлик талаблари


103. Сунъий водород сульфид ванналар учун эритмани тайёрлаш ҳаво тортувчи шкафда амалга оширилиши лозим.


104. Водород сульфид ванналарни тайёрлаш учун барча кимё воситалари қулфланган ҳолда, назорат остида сақланиши лозим. Сунъий ва водород сульфид ванналарни тайёрлаш учун эритмалар ва хлорид кислотаси лабораторияда резина тиқини билан ёпилган шиша идишда, маҳкам ёпилган шкафда сақланиши лозим.


105. Натрий сульфидни темир идишда, хлорид кислотасини эса 20° С даражадан юқори бўлмаган ҳароратда саватга жойлаштирилган шиша идишларда сақлаш керак.


106. Натрий сульфид ва хлорид кислотаси пол ва иш жойига оқиб кетганда эритмани иссиқ сув билан ювиб ташлаш керак.


107. Водород сульфид билан даволаш хонасининг канализацияси ва сув қувурлари ҳолати устидан назорат қилиш, кимё воситалари сақланадиган барча хоналарни доимий равишда тозалаб туриш лозим.


108. Ходимлар иш вақтида куйиш ва заҳарланишларнинг олдини олувчи махсус кийимдан фойдаланишлари лозим.


109. Вақтинчалик ишларга жалб қилинган ходимлар иш бошлашдан олдин йўриқдан ўтишлари лозим.



7-§. Уқалаш билан даволашда хавфсизлик талаблари


110. Уқалаш билан даволаш алоҳида хоналарда бажарилиши лозим.


111. Уқалаш билан даволаш хонасининг оёқости сатҳлари ёғочли, линолеум билан қопланган бўлиши лозим.


112. Деворлар 2 м баландликда оч тусли мой бўёқ билан бўялиши, деворлар ва шипнинг қолган қисмлари оқланиши лозим.


113. Уқалаш билан даволаш хонаси иссиқ сув билан ювиниш учун жиҳозланган бўлиши лозим.


114. Уқаловчилар бир нечта бўлса, улардан ҳар бирининг иш жойи алоҳида матоли пардалар билан ажратилиши лозим.


115. Уқалаш билан даволаш хоналари бир соатда беш марталик ҳаво алмашинувини бажарадиган шамоллатиш тизими билан таъминланиши лозим.


116. Уқалаш билан даволаш хонасида уқалаш учун махсус мебель, уқаловчилар кийими учун шахсий жавонлар, беморларнинг кийими учун илгаклар, ойналар, тўсиқлар ва бир нечта ўриндиқлар бўлиши лозим.


117. Уқалаш столи стандарт ўлчамларда бўлиши шарт. Баландлиги 0,8 м, узунлиги 1,95 - 2 м, эни 0,65 м ҳамда бош, орқа ва тиззалар остига қўйиш учун ҳар хил ўлчамдаги клеёнкали ёстиқчалар бўлиши лозим.


118. Уқалаш ўриндиғи уқаловчининг оёқ панжаси учун яхши таянчга эга бўлиши лозим.



IV БОБ. ФИЗИОТЕРАПЕВТИК ДАВОЛАШДА

АСБОБ-УСКУНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Электр ва ёруғлик билан даволаш асбоб-ускуналарига

бўлган хавфсизлик талаблари


119. Янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган электр ва ёруғлик билан даволаш физиотерапевтик бўлинмаларининг хоналари таркиби ва майдони, шамоллатиш, иситиш, газ таъминоти, ёритилиши ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


120. Электр ва ёруғлик билан даволаш хонасининг майдони бир кушеткага 6 кв.м ҳисобидан, фақат битта кушетка бўлганида камида 2 кв.м деб қабул қилинади (алоҳида бўшлиқ ичи муолажаларини ўтказиш учун кабинетнинг майдони бир гинекология креслосига 18 кв.м деб қабул қилинади. Микротўлқинли терапия хонасининг майдони бир кушеткага 9 кв.м, фақат битта кушетка бўлганида камида 6 кв.м деб қабул қилинади).


121. Даволаш хоналарининг пол қопламалари ва пардаларини статик электр майдони ҳосил қилиши мумкин бўлган синтетик материаллардан тайёрлаш тақиқланади.


122. Пол ёғочдан бўлиши ёки линолеум қопланиши ҳамда ўнқир-чўнқир бўлмаслиги лозим.


123. Деворларни керамик плиткалар билан қоплаш тақиқланади. Лазер мосламаси ишлайдиган кабинетларда деворлар ва шиплар жилосиз қопламали бўлиши лозим.


124. Даволаш муолажаларини ўтказиш учун каркаслари пластмасса ёки яхши силлиқланган ёғоч тиргаклардан ёки металл (никелланган ёки мойли бўёқ билан бўялган) қувурлардан ясаладиган кабинетлар жиҳозланиши лозим.


125. Хоналарнинг металл конструкциялари тош деворлардан, полдан қалинлиги камида 40 - 50 мм бўлган изоляция қилувчи материалдан тайёрланган тагликдаги фланецларни ўрнатиш орқали изоляция қилиниши лозим (ёғоч тагликлар даставвал парафинда пиширилади ва мойли бўёқ билан бўялади).


126. Фланецларни мустаҳкамлаш шуруплари (болтлари) таглик баландлигидан пастроқ бўлиши лозим.


127. Ҳар бир хонада фақат битта стационар физиотерапевтик аппарат, бош томони кўтариладиган ҳамда маҳаллий ёритиш мосламаси бўлган битта кушетка (ётиш мосламаси) ўрнатилиши лозим.


128. Лазер қурилмаси ўрнатилган хонада ойна юзли бўлган асбоб-ускуналар ва буюмлардан фойдаланиш тақиқланади, лазерли қурилмалар билан ишлаш умумий ёруғлик бўлган хоналарда ўтказилиши лозим.


129. Электр ва ёруғлик билан даволаш хонасида даволаш ўтказишга тайёргарлик ишлари, зичлагичларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, доривор эритмаларни тайёрлаш мўлжалланган, қуритувчи ва ҳаво тортувчи шкаф, дезинфекция қайнатгичлари, иш столи, тиббий шкаф ва кир ювиш машинаси билан жиҳозланган махсус, майдони камида 8 кв.м бўлган алоҳида изоляцияланган блок ажратилиши керак.


130. Даволовчи ходимнинг иш жойи (бошқарув пульти) фотарий (ёруғлик билан даволаш хонаси) хонасидан ташқарида жиҳозланиб, товушли сигнализация билан таъминланиши лозим.


131. Аэроинли, аэрозолли ва электроаэрозолли гуруҳда даволаш хонасининг майдони битта ўринга 4 кв.м ҳисобидан, аммо умумий майдони 12 кв.м дан кам бўлиши мумкин эмас. Якка тартибда аэроинли, аэрозолли ва электроаэрозолли даволаш кабинетининг майдони 12 кв.м бўлиши лозим.


132. Электр ва ёруғлик билан даволаш хоналаридаги ҳавонинг ҳарорати 20° С дан паст бўлмаслиги керак.


133. Электр ва ёруғлик билан даволашга мўлжалланган ҳар бир хона ҳисоб-китоб бўйича зарур кўндаланг кесимдаги симлар билан тортилган мустақил электр таъминот линиясига эга бўлиши лозим.


134. Электр ва ёруғлик билан даволашга мўлжалланган ҳар бир хонада қўл етиши учун осон жойда "Уланган" ёки "Ўчирилган" ёзувли белги бўлиши лозим.


135. Клеммалардан иккитаси (чап томондагилари қўшиш учун мўлжалланган) аппаратни электр токи манбаига улаш, бошқаси эса ерга уланган ҳимоя қилувчи сим учун мўлжалланган бўлиши лозим.


136. Электр тармоғига улаш учун хизмат қиладиган симлар эгилувчан кабелдан, у бўлмаганида - резинали трубкага солинган эгилувчан симлардан ишланган бўлиши лозим.


137. Даволаш аппаратидан беморга тегувчи симлар юқори сифатли ҳимояловчи қопламга эга бўлиши лозим. Симлар бутлигини ишлатишдан олдин синчиклаб текшириш лозим.


138. Электр ва ёруғлик даволаш аппаратларининг металлдан ясалган корпуси ва штативлари, шунингдек ҳимоя қатлами бузилиши оқибатида кучланиш таъсирида бўлиши мумкин бўлган қиздиргичларни қўшиб, ерга уланган ҳимоя қилувчи симга эга бўлиши лозим.


139. Марказлаштирилган иситиш тармоқларининг иситиш асбоб-ускуналари, иситиш, газ, сув ёки канализация тармоқларининг иситгичлари, шунингдек кабинетда жойлашган барча ерга уланган ҳимоя қилувчи симга эга асбоб-ускуналар бутун давомийлиги бўйича ва беморлар ҳамда ходимлар тегиб бўлмайдиган баландлигигача мой бўёқ билан қопланган ёғочдан ясалган ғилофлар билан ёпилган бўлиши керак.


140. Контактли электродларни жойлаштиришда аппаратларнинг ерга туташган металл корпуслари тегиб бўлмайдиган жойларда ўрнатилиши лозим, бундай шартга риоя этиш имконияти бўлмаганида бемор учун тегиши мумкин бўлган аппаратларнинг ерга туташган корпуслари бемор тегиб кетиши эҳтимолидан ҳимояловчи экранлар билан ҳимояланиши лозим.


141. Тўрт камерали ванналарни ўрнатишда сув тармоғининг жўмраклари, қувурлари ва бошқа металл қисмлари бемор учун тегиб бўлмайдиган масофада жойлашган бўлиши лозим.


142. Физиотерапевтик даволаш хонасидан ташқарида (боғлаш ва операция хоналари ҳамда палата ва бошқалар) электр даволашлар олиб борилаётганда хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.



2-§. Ингаляция хоналаридаги ускуналарга

қўйиладиган хавфсизлик талаблари


143. Гуруҳли ингаляция хонаси изоляцияланган бўлиши лозим. Хона деворлари 2 м баландликкача глазурланган плитка билан қопланиши, поли линолеум, шунингдек шиплари бурли қоплам билан қопланиши лозим.


144. Компрессор ертўла ёки ярим ертўлада ўрнатилиши керак.


145. Якка тартибдаги ингаляторда учликларни ва ниқобларни қайнатиш учун электр дезинфекция қайнатгичи ҳаво тортиш шкафида ўрнатилиши керак.



3-§. Сув билан даволашда асбоб-ускуналарга

қўйиладиган хавфсизлик талаблари


146. Сув билан даволаш хоналари токдан изоляцияланган бўлиши лозим.


147. Сув билан даволаш хоналарида электр симлари ва ишга тушириш мосламалари герметик (зич ёпилган) бўлиши керак.


148. Сув билан даволаш хоналарида ҳаво иситувчи мустақил шамоллатиш тизими бўлиши лозим. Ҳавонинг ҳарорати 23° С - 25° С доирасида, ҳавонинг нисбий намлиги кўпи билан 60 - 65 фоиз бўлиши керак.


149. Сув билан даволаш хоналарида ишловчи ходимлар учун ҳар бир ваннага 1,5 кв.м ҳисобидан камида 8 кв.м хона ажратилиши керак.


150. Алоҳида душ мосламалари ва ўтиргичли ваннани йўғон ва тиниқ ойна ёки плиткалар билан қопланган, бетондан тайёрланган, баландлиги 2 м бўлган тўсиқлар ажратиб туради. Тўсиқлар оёқости сатҳидан 10 - 15 см баландликда ўрнатилиши лозим.


151. Душ устуни иссиқ ва совуқ сувни мустақил етказувчи мосламага эга бўлиши шарт, бунда иссиқ ва совуқ сувнинг босими бир хил бўлиши лозим.


152. Сув ости уқалаш души учун электр-магнитли ўтказгич аппарати герметик берк ва ҳимояланган бўлиши керак.



4-§. Водород сульфидли, карбонад ангидридли, азотли ва бошқа

ванналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари


153. Водород сульфидли ваннада даволаш алоҳида хонада ўтказилиши керак.

Водород сульфидли ваннада даволашда қуйидагилар бўлиши лозим:

ҳаво тортувчи шкаф;

эритмаларни тайёрлаш учун алоҳида хона;

эритмаларни сақлаш учун алоҳида хона.


154. Ванналар занглашга чидамли материаллардан тайёрланган бўлиши зарур.


155. Водород сульфидли сувни ўтказувчи қувурлар коррозияга чидамли материаллардан бажарилган бўлиши керак.


156. Арматура (жўмраклар, дастаклар ва бошқалар) занглашга чидамли материаллардан тайёрланган бўлиши лозим. Қўрғошинли оқ бўёқ билан бўяш ман этилади.


157. Карбонат ангидрид, кислородли ва азотли баллонлар ванна кабинетларидан ташқарида, марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти қувурларидан камида 0,5 м масофадаги узоқликда, уларга тўғри қуёш нурлари тушмайдиган жойда ўрнатилиши лозим. Кислородли баллонлар албатта деворга металл тутқич билан маҳкамланиши лозим.


158. Карбонад ангидридли ва азот таркибли захира баллонлар алоҳида ажратилган жойлар (кабинетлар)даги токчаларда сақланиши, кислород таркибли баллонлар эса махсус ажратилган бино ва жойларда маҳкамланиб, вертикал ҳолатда сақланиши лозим.


159. Карбонад ангидридли, азотли ва кислородли баллонлар, уларни сақлаш жойидан ўрнатилиш жойигача махсус аравачаларда етказилиши лозим.



5-§. Металл таркибли минерал (маъданли) сувлар билан ишлаш

асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари


160. Даволаш хоналарида очиқ аланга билан (гугурт ёқиш, чекиш, кавшарлагич, электр ва газ билан пайвандлаш ишларини ўтказиш ва бошқалар) ишлаш ман этилади.


161. Қудуқларни таъмирлаш ишлари ва улардан фойдаланиш режимини кузатишни фақат электр ёруғлиги ёки махсус кончилик чироғидан фойдаланиб амалга ошириш мумкин. Эшиклари ҳимоя панжараси билан бутун электр симлари тармоғи портлашдан ва ёнғиндан ҳимояланган ҳолда бажарилган бўлиши лозим.


162. Қудуқлар каллаги метаннинг сувдан тўлиқ ажратилиши учун мўлжалланган газ ажратгичлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Газга тўйинган метан сувларини ўтказувчи қувурлар йўл каналлари эгилишининг юқори нуқталарида вантузлар ўрнатилган бўлиши лозим. Қувурлар герметик бўлиши, чоклари эса сийрак бўлиши тақиқланади.


163. Газга тўйинган метан сувларини сақлашга мўлжалланган резервуарлар (суюқлик ёки газ сақланадиган катта идиш) шамоллатиш қувурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.



6-§. Лой билан даволаш кабинетлари асбоб-ускуналарига

қўйиладиган хавфсизлик талаблари


164. Лой билан даволаш хоналари алоҳида бўлиши лозим.


165. Хона деворлари ва тўсиқлар пол сатҳидан 10 - 15 см баландликка кўтарилган ва баландлиги 2 м бўлиши керак. Улар силлиқ матодан ташкил топиши ва нам йиғиштирилишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Хоналарнинг поли метлах (полга ётқизиладиган кошинлар) плиткасидан тахланган бўлиши керак.


166. Иссиқ ва совуқ сувлар душ хонаси ёки хонадан ташқарида ўрнатилган умумий сместитель (силжитиш) орқали келтирилади. Сувнинг канализацияга туширилиши сув йиғадиган идишли трап (махсус ясалган кўчма зина) орқали амалга оширилиши лозим.


167. Лой махсус даволаш хонаси ёнидаги электр симли ёки транспортировка қилинадиган иситиш хонасида иситилиши лозим.


168. Даволашда ишлатиладиган чойшаблар, брезентлар ва клеёнкаларни ювиб қуритиш учун алоҳида хона бўлиши лозим.


169. Ишлатилган сув, ванналар ва кир ювиш машинасидан йиғиладиган ифлос лой идиш билан жиҳозланган трап орқали канализацияга туширилиши лозим.


170. Хонанинг ҳаво ҳарорати 16° С - 18° С бўлиши керак.


171. Лой билан даволаш хонаси шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.


172. Даволовчи лойни сақлашга мўлжалланган хонанинг майдони бир кушеткага 2 кв.м дан кам бўлмаслиги керак.


173. Лойни сақлаш ва регенерация (ишлатилган материалларни қайтадан ишга тиклаш) қилиш учун мўлжалланган бассейнлар лойини бассейндан механик усулда олиниши ва қўлланилиш жойига ташишни таъминловчи асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши керак.


174. Лой билан даволашга мўлжалланган кушеткалар электр ёки сувли иситиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.



7-§. Парафинли ва озокеритли даволаш асбоб-ускуналарига

қўйиладиган хавфсизлик талаблари


175. Парафинли ва озокеритли (тоғ муми) даволаш учун махсус жиҳозланган хона ажратилиши лозим.


176. Хона поли линолеум билан қопланган бўлиши керак. Парафин ва озокеритни тайёрлаш хонаси деворлари 2,5 м баландликкача силлиқланган плита билан қопланган бўлиши керак. Иситгичлар ва парафин билан озокерит қуйиш учун мўлжалланган стол иссиққа чидамли материал билан қопланиши керак.


177. Парафин ва озокеритни тайёрлаш хонаси парафин ва озокеритни иситиш учун ҳавони тортиб олувчи шкаф билан жиҳозланиши шарт.


178. Парафин ва озокеритнинг иситилиши махсус иситувчи асбоб-ускуналар ёки сув ҳаммомида амалга оширилиши лозим. Бу мақсадлар учун очиқ оловнинг қўлланилиши тақиқланади.


179. Парафин ва озокеритни тайёрлаш хонаси ўт ўчириш воситаси билан таъминланиши лозим.



V БОБ. ТАЪМИРЛАШ ВА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХАВФСИЗЛИК

ТАЛАБЛАРИ


180. Асбоб-ускуналарни таъмирлаш хизмати асбоб-ускуналарнинг, уларнинг паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг бошқа ҳужжатларининг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талабларига мослигини таъминлаши лозим.


181. Таъмирлаш ишлари Тиббиёт техникасидан фойдаланиш, монтаж қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2177, 2011 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 12-модда) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


182. Асбоб-ускуналарни зарур техник ҳолатда сақлаб туришда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-олдини олувчи таъмирлашнинг бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.


183. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бу ишларга масъул ходим билан келишилиши лозим.


184. Асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишда иш жойини тайёрлаш учун қуйидаги тадбирлар бажарилиши лозим:

ток манбаидан ўчирилган бўлиши ҳамда эҳтиётсизлик туфайли ёки ўз-ўзидан ишлаб кетишининг олдини олиш;

бошқариш тизимига "Уланмасин, одамлар ишламоқда!" деган тақиқловчи белгиларни осиб қўйиш ва зарурат бўлганида тўсиқлар қўйиш;

иш бошлаш олдидан ток ўтувчи қисмларда кучланишнинг йўқлигини асбоб-ускуна ёки олиб юриладиган вольтметр ёрдамида текшириб кўриш керак.


185. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал, таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилиши лозим.


186. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари юк ортиш ва тушириш ишлари учун масъул ходим рухсати билан бажарилиши шарт.


187. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган, муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.


188. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.


189. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг ўрнатилиши хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ходимлар хавфсизлик камарлари ва арқонлардан фойдаланишлари шарт.


190. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, материаллар, асбоб-ускуналар ва чиқиндилар олиб кетилиши ҳамда тўсиқлар, сақловчи мосламалар ва блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши лозим.


191. Асбоб-ускуналарни даврий кўрикдан ўтказиш ишлари таъмирлаш хизмати томонидан муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлиги остида ўтказилиши лозим.


192. Кўрикдан ўтказиш пайтида асбоб-ускуналарнинг ишлашида нуқсонлар топилса, уларнинг сабабини аниқлаш ва бартараф қилиш учун дарҳол тўхтатилиши лозим.


193. Янги ишга туширилаётган асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик талабларига мослигини таъминлаш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

ишга тушириш-созлаш ишларидан сўнг асбоб-ускунанинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва ушбу лаборатория асбоб-ускуналарига тааллуқли бошқа норматив техник ҳужжатларнинг талабларига мослиги текширилиши;

аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, тиббиёт техникаси такроран комиссияга қабул қилиш учун тақдим этилиши;

қабул қилиш тугагач, тиббиёт техникасини фойдаланишга топшириш далолатномаси тузилиши лозим.



VI БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН

ЖАВОБГАРЛИК


194. Бўлинмаларни лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.


195. Ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



VII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


196. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 159-модда














































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск