ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 30.09.2010 й. 172-сон "Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.10.2010 й. 1966-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.10.2010 й.

N 1966-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

30.09.2010 й.

N 172


БУЙРУҒИ



Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари,

база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни

муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 15 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 30 апрелдаги 18/Б-1-сон буйруғи (рўйхат рақами 1966, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                           А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари,

база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни

муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги".


2. 99-банддаги "Саноатконтехназорат" деган сўз "Саноатгеоконтехназорат" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитлари тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 351-модда.









































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск