язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат муҳофазаси/ Умумий қоидалар/ Соғлиқни сақлаш вазирининг 04.02.2014 й. 38-сон "Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.03.2014 й. 2566-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.03.2014 й.

N 2566




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

04.02.2014 й.

N 38


БУЙРУҒИ



Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд

атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш

хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши

рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 84-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                          А. Алимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 114-модда