ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.1997 й. 286-сон "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.1997 й.

N 286



ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ

ВА ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ МЕҲНАТ

ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

БОШҚА ХИЛ ЗАРАРЛАНИШИНИ ТЕКШИРИШ

ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини бажариш ва республика ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар кўрсатиб ўтилган низомни корхоналар ва ташкилотларга етказсинлар, унинг ўрганиб чиқилишини ва сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


3. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом 1997 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомнинг III бўлими 1-бандида назарда тутилган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида шикастланишларнинг оғирлик даражасини белгилаш схемасини ишлаб чиқсин.


5. ВЦСПС ва СССР Давсаноататомназоратнинг 1989 йил 17 августдаги 8-12-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом 1997 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 6, 21-модда.




























Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск